Спорт      Бош саҳифа

МУШТЛАШИШ МАВСУМИ

2018 йилда профессионал боксда кутилаётган энг муҳим жанглар

2017 йил профессионал бокс сермаҳсул жангларга бой бўлди. Миллионлаб мухлислар орзиқиб кутган боксчилар иштирокидаги бир-биридан қизиқарли, шиддатли учрашувлар ўтказилди. Бу йил ҳам аввалгидан сира қолишмайди. Олдинда жаҳоннинг энг номдор чарм қўлқоп усталарининг ўзаро тўқнашувлари кутилмоқда. Уларнинг айримларига тўхталамиз. 

МУШТЛАШИШ МАВСУМИ

Энтони Жошуа — Жозеф Паркер

24 мартда Лондондаги «О2 Арена» стадионида оғир вазн тоифасида бир нечта камарни бирлаштирувчи жанг ўтказилади. Маҳаллий чемпион Энтони Жошуа Янги зеландиялик Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилади. Британиялик боксчи Владимир Кличко устидан ғалаба қозонгач, WBA ва IBF таснифлари бўйича камарга эгалик қилмоқда. Унинг рақиби эса WBO йўналишида жаҳон чемпиони саналади. Энг қизиғи шундаки, иккала спортчи шу пайтга қадар бир хил натижа қайд этган: 44 та жанг ўтказиб, 38 тасини нокаут билан якунлаган ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.               

Мутахассислар ушбу баҳсда Жошуанинг ғалаба қозонишини башорат қилмоқда. Негаки, Паркер унга нисбатан бироз паст поғонани эгаллаб турибди. Боз устига, Янги зеландиялик боксчи рақиби сингари Владимир Кличкони ютмаган. Хуллас, нима бўлганда ҳам мазкур жанг ғолиби учта камар соҳибига айланади. Охирги — WBC камарига эса 2015 йилдан буён Деонтей Уайлдер эгалик қилмоқда.           

Энтони Жошуа — Деонтей Уайлдер

Оғир вазнда ташкиллаштирилиши мумкин бўлган энг катта жанг. Фақат бунинг учун юқорида айтганимиздек, Жошуа Паркерни мағлуб этиши керак. Агар бу амалга ошса, Жошуа — Уайлдер қарама-қаршилиги муқаррар. Аммо бу курашда кимнинг қўли баланд келиши экспертлар учун жумбоқ. Сабаби, иккала гигант боксчи техника, маҳорат бобида бир-биридан сира қолишмайди. Зарбасининг кучи ҳам деярли бир хил.

Таққослаш учун, Жошуанинг бўйи 198 сантиметр, вазни 115 килограмм. Уайлдер бўлса, мос равишда 201/105 га тенг. Бу икки спортчининг ўзаро рақобати оғир вазнли боксчилар ўртасидаги энг ёрқин жанг бўлади.          

Геннадий Головкин — Сауль Альварес 2

Май ойида ўрта вазнда сайёрамизнинг энг кучли боксчилари — Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасида реванш жанги бўлади. Бу чарм қўлқоп усталарининг биринчи тўқнашувида дуранг қайд этилди. Аммо кўпчилик боксчи ва мутахассислар фикрича, ўша жангда кичик устунлик билан бўлса-да, қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонган.  

Лекин такрорий жангда агар ҳакамлик янада объектив бўлса, бу сафар Альвареснинг қўли баланд келиши айтилмоқда. Боиси, спортчилар рингга кўтарилган маҳалда Геннадий 36 га тўлади, мексикалик боксчи эса 28 ёшни қаршилайди. Бу омил муҳим роль ўйнамайди, албатта. Шунга қарамай, уни инобатга олмаслик ҳам нотўғри.

Василий Ломаченко — Майки Гарсия

Енгил вазнда уюштириш эҳтимоли бор энг томошабоп жанглардан бири ҳозир шу. Украиналик боксчи учун 2017 йил жуда сермаҳсул бўлди: у иккита вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига эришди, учта жангда муддатидан олдин ғалаба қозониб, дунё элитасида мустаҳкам ўрнашиб олди. Ломаченкони айни дамларда жангга чақириши мумкин бўлган ягона номзод бу — Майки Гарсиядир.        

Мексикалик 30 ёшли боксчи енгил вазнда рақибига қараганда бир поғона юқорида муштлашади. Аммо Василий учун бу муаммо туғдирмаслиги керак. Чунки у кейинги дивизионга бемалол кўтарилиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган. Гарсия тезлик борасида Ломаченкодан сира қолишмайди. Балки украиналик боксчи кўпни кўрган, бой тажрибага эга айёр жангчидир. Лекин аксарият мексикалик бунга тайёр туришига ишора қилмоқда.                

Мексикалик боксчи 37 жанг ўтказган. Барчасида ғалаба. Шуларнинг 30 тасини нокаут билан тугатган.

Қисқаси, Ломаченко — Гарсия жанги йилнинг энг шов-шувлиларидан бирига айланиши аниқ. Иккала боксчининг мухлислари эса промоутерлар ушбу супертўқнашувни ташкил этишнинг уддасидан чиқишига умид қилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔172

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔175

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔187

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 172    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 175    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 187    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 204    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 159    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар