Спорт      Бош саҳифа

ФУТБОЛ ЎЙНАШНИ БИЛАМИЗ: ЧЕМПИОНЛИККА БИР ҚАДАМ

23 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасининг ярим финалида Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Қизиқарли ва голларга бой ўйинда футболчиларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда тарихда илк марта Осиё чемпионати финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди

ФУТБОЛ ЎЙНАШНИ БИЛАМИЗ: ЧЕМПИОНЛИККА БИР ҚАДАМ

Энди йигитларимиз Қатарни пенальтилар сериясида мағлуб этган Вьетнам терма жамоаси билан финалда баҳс олиб боради. Вьетнам — Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати финали 27 январь куни Чанжоу шаҳридаги Changzhou Olympic Sports Centre стадионида, Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.

Ёшларимиз термасининг бундай тарихий натижаси мухлисларни хушнуд этиб, улар кайфиятини кўтарди, футболимиз эртанги кунига бўлган ишончни уйғотди, десак, айни ҳақиқат. Шу ўйинни кузатиб, «Ана, футбол ўйнаса бўларкан-ку» қабилидаги гап кўпчиликнинг кўнглидан ўтган бўлса ажаб эмас. Ахир, бу йигитлар биринчидан, мусобақанинг яққол фаворитининг юришига нуқта қўйди. Унга қадар эса чорак финалда Осиёнинг яна бир гранти — Япония ёшлар терма жамоасини нақд 4-0 га мағлубиятга учратди.   

Бу ғалабалар тасодифий эмас. Кўриб турганингиздек, футболчиларимизда иштиёқ жуда баланд. Улар уйғонаётганидан дарак. Қолаверса, мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожида туб ислоҳотлар бошланди. Натижада бу ўзгаришлар қисқа фурсатда ўз мевасини бермоқда.

Албатта, бу ҳали ҳаммаси эмас. Тўйдан олдин ноғора чалмоқчи эмасмиз. Бироқ нима бўлганда ҳам, бир ҳақиқат аён: бу йигитларимиз чин маънода қаҳрамон. Шундай номга муносиб. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай суръатда тўп суриб, майдонда бор кучини бериб ҳаракатланса, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишига ишонамиз.

Тарихга назар солсак, футболда Осиё чемпиони деган унвонларимиз саноқли. Осиё ўйинларидаги бир ғалаба ва ўсмирларимизнинг чемпионлиги бор, холос. Мана энди, Ўзбекистон U-23 жамоасида ҳам тарихда шундай из қолдириш учун ажойиб имкон туғилди. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетиши арафасида ҳам Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти бош мураббий Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйган эди. Ушбу миссия муваффақиятли адо этилишига бор-йўғи бир қадам қолди.

Олға йигитлар, Олға ЎЗБЕКИСТОН!




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔172

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔175

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔187

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 172    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 175    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 187    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 204    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 159    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар