Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССАНИ АЛДАШ МУМКИНМИ?

Бу тизим тадбиркорга қандай қулайлик яратади?

Инновацион технологияларга нега эҳтиёж тобора ошиб бормоқда? Чунки вақт, маблағ тежаш, маҳсулот сифатини яхшилаш, иш суръати ва даромадни ошириш бевосита шунга боғлиқ. Шунингдек, шахсий манфаатини ўзгаларникидан устун қўйган баъзи кимсаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилади. Асосийси, янги иш ўринлари яратилади.

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССАНИ АЛДАШ МУМКИНМИ?

Тасаввур қилинг, автобусга чиқасиз, унда эса чиптачи ўрнига салондаги тутқичларга пластик картадан пул ечадиган мосламалар ўрнатилган. Картангизни унга яқинлаштирасиз, аппарат эса йўл ҳақини ечиб олади. Ёки қўлида ана шундай мослама кўтарган чиптачи ёнингизга келади ва картангизни сканерлаб, аппаратдан чипта чиқариб беради. Ҳадемай, ўзимизда ҳам шундай тизим ишлай бошлайди...

Ҳозир юртимизда январдан то март ойига қадар фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тест режимида олиб борилмоқда. Март ойидан бошлаб эса, улар тўлақонли ишлай бошлайди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси вакили Сергей Иващенконинг айтишича, Хитойда айрим супермаркетларда сотувчи штатидан воз кечилаётган экан. Харидор дўкондан зарур нарсаларни харид қилиб бўлгач, махсус назорат-касса аппаратига телефонидан ёки пластик картасидан онлайн тарзда пул тўлайди. Эшикдаги камерага телефонини кўрсатади, эшик очилади ва у дўкондан чиқиб кетади.

Эндиликда бизда ҳам мана шундай инновацион технологияларга ўтиш учун муҳим қадам қўйилмоқда. Яқинда ана шундай ускуналарни ўзимизда ишлаб чиқарувчи миллий корхона ишга туширилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси, «My Air Group Servis» МЧЖ ва Яшнобод Инновацион технопарки ҳамкорлигида ўтказилган анжуманда шу ҳақда маълумот берилди. Илғор технологияларга асосланган фискал назорат-касса машиналарини ишлаб чиқараётган «My Air Group Servis» МЧЖ директори ўринбосари Андрей КО бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.

— Онлайн тарзда ишлайдиган назорат-касса машиналарини ишлаб чиқаришда замонавий технологиялар қўлланилмоқда. Фаолият иккита йўналишда олиб бориляпти: ишлаб чиқариш ва дастурий таъминотни яратиш. Корхонамиз йилига 360 минг дона назорат-касса машинаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Улар учун хавфсизлиги ҳимояланган миллий дастур таъминоти яратилган. Маълумотларни ўзгартиришнинг эса, иложи йўқ.

— Улар қандай ишларни бажаради?

— Аввало, жуда ишончли электрон ёрдамчига айлана олади. Бухгалтерияни, омбор ҳисоб-китоби, савдо таҳлили, ғазначи ишини назорат қилади. Шунингдек, маълумотларни йиғиш, сақлаш, статистикасини шакллантириш солиқ идорасига электрон шаклда тақдим этиш ҳам назарда тутилган.

— Онлайн назорат-касса машинасидан қандай соҳаларда фойдаланса бўлади?

— «UZKASSA» онлайн назорат-касса машинасидан ҳозирча 7 соҳада фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, дейлик, бир фармацевтнинг учта дорихонаси бор. Ундаги барча дориларнинг номлари онлайн назорат-касса машинасига киритилган. У эса фармацевтнинг қўл телефонига уланган. Масалан, 2-дорихонада битта дори тугаган ёки 2-3 та қолган. Шунда фармацевтнинг телефонига бу ҳақда SMS келади. У тезликда 2-дорихонага тугаган ёки кам қолган дорини етказиш чораларини кўради. Хуллас, жуда қулай электрон ёрдамчи.

— Йўл кира пулини ечиб олувчи аппаратлар ҳам ишлаб чиқарилаётган экан?

— Ҳа. Бу аппарат валидатор, дейилади. Унинг ҳам дастурий таъминоти маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирча Тошкент шаҳри ва Нукусда тестдан ўтмоқда. Бунда автобус тутқичларига ўрнатилган валидаторга NFС контактсиз транспорт картасини тутасиз, у чипта пулини ечиб олади. Уларни келгусида инфокиосклардан ёки газета дўконларидан бепул олиш мумкин. Сўнг рўйхатдан ўтиш керак. Негаки, карта шахсий ҳисобланади. Ундаги ҳисобни пул маблағи билан тўлдирганингиздан сўнг карта фойдаланишга тайёр бўлади.

— Нархлари-чи?

— Онлайн назорат-касса машиналари ҳозирча 2 миллион 400 минг сўм этиб белгиланган. Валидаторлар 2 миллион 100 минг сўм атрофида. Аммо бу нархларни тушириб, ўрнатиладиган дастурига қараб, 1 миллиондан бошланадиган қилиб белгилаш устида ишлаяпмиз.

— Нақд пул тўланганда-чи?

—Нақд пул, пластик картадан, телефон иловасидан ҳам бирдай тўлов амалга оширилаверади. У билан қандай ишлаш, уланиш ва фойдаланиш эса, компаниянинг uzofd.uz фиксал маълумотлар операторида келтирилган.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

🕔17:41, 11.10.2018 ✔25

Талаба қандай ҳолларда курсда қолдирилади?

Батафсил
Чекка ҳудудларда қачон банкоматлар бўлади?

Чекка ҳудудларда қачон банкоматлар бўлади?

🕔17:41, 11.10.2018 ✔21

Кўп жойларда интернет йўқ, электр таъминоти яхши эмас...

Батафсил
«Ресепшн» — қулай экан...

«Ресепшн» — қулай экан...

🕔17:40, 11.10.2018 ✔25

Хорижий валютадаги омонатга 4 фоиз, миллий сўмдагисига 14 фоиз миқдорида маблағ берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар