Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«ҚОҒОЗ ЭМАС, АСЛИ КИТОБЛАР...»

Китоб инсоният яратган шундай мўъжизаки, руҳиятга қанот, қалбга нур бағишлайди. Сеҳрли кучи шундаки, унда шонли ўтмиш, нурафшон бугун, ёрқин келажак бир нуқтада бирлашади. Аслида инсон ҳаётда ўзлигини англашга, дунёни билишга, оламни идрок этишга ҳамда ундан юпанч топишга ҳаракат қилади. Бу йўлда эса, албатта, китоб унга маёқ бўлади.

«ҚОҒОЗ ЭМАС, АСЛИ КИТОБЛАР...»

Китоб ҳеч қачон «қаримайдиган», ўз маънавий мулкини авлоддан-авлодга элтувчи сеҳргардир. «Китоб — ақл фарзандлари. У инсонга қанот бағишлайди, илк ҳаёт парвозига далда беради», — деган эди  мутафаккирлардан бири.

Баъзида китоб варақлай туриб, унга маҳлиё бўлиб мутолаа қиламиз. Уни қадрлаб, кўзга сурамиз. Қувончли сатрларини ўқиб қувонсак, ғамли сатрларида кўнглимиз изтиробга тўлади. Балки ундаги инсонлар бизга танишдир ёки биз ўз аксимизни кўргандирмиз. Ана шундай асл китоблар бизни ҳаяжонга, ҳайратга солади ҳамда ўйлашга ундайди. Китобнинг қандай сеҳрли кучи борки, бизни ўйлашга, фикрлашга, тафаккур қилишга мажбур қилса? Бу сеҳрни фақат кўп китоб ўқиб англаш мумкин.

Инсон улғайгани сари кўп дўст орттиради. Одатда, дўстлар икки тоифага  ажратилади. Биринчиси, оғир кунингда ҳам, шодиёнангда ҳам сен билан бирга бўлувчи чин дўстлар. Иккинчиси, сен билан манфаат учун дўстлашган инсонлар. Бундай дўстлар обрўйинг, давлатинг борида ҳамроҳ, бошингга кулфат тушса, бегонага айланади. Китоб биринчи тоифадаги дўстлар сирасига киради. Энг оғир кунимизда ҳам бизни ёлғизлатиб қўймайди. Энг  яқин дўст, маслаҳатчи ва сирдош бўлиб қолади.

Шу ўринда Абдураҳмон Жомийнинг мисраларини эслайлик:

Бу дунёда китобга юз ўгиргил,

Китоб фикри, китоб зикрида бўлгил.

Агар ёлғиз эсанг ҳамдам китобдур,

Билим субҳидаги нур ҳам китобдур.

Китобдур беминнат, беғараз устод,

Ҳар дамда қилурсен ундан билим ёд.

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар», «Авлодлар довони», Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» каби асарлари мени маънавий хазина томон етаклаб, адабиёт оламига ошно қилди. Шоир айтганидек: «Қоғоз эмас, асли китоблар».

Ҳозир технология асри бўлгани учун барча шароитлар яратилган. Шу боис китоб чоп этиш бир мунча осон ишга айланди. Шунинг учун китоб дўконларида китоб танлаш имкони кенг. Лекин ҳамма китобни юқори савияда, мазмундор, бадиий жиҳатдан етук асарлар дея олмаймиз.

Ойнаи жаҳон орқали дунёда энг ёмон китоб номинацияси бўйича бир нечта асарларнинг мавжудлигини эшитиб, очиғи ҳайратландим. Афсуски, бизда ҳам шундай китобларнинг йўқ эмаслиги ачинарли ҳол. Наҳотки, ўзини «ёзувчи», деб атаётган ўша кимсалар инсонлар онгини ҳеч қандай бадиий қиймати йўқ қоғозлар билан заҳарлаётганини билмаса? Ўзларининг бўлар-бўлмас фикрлари, юзаки қарашлари билан китобхонлар савиясини тушираётганини англамаса?

Тўғри, бугунги бозор иқтисодиёти шароити инсондан тинмай меҳнат қилиш билан бирга, кўпроқ уддабуронликни, тадбиркорликни талаб этмоқда. Энди кўпроқ даромад топаман, деб ўз виждонини сотиш керак эмас-ку! Айрим касб эгалари хато қилса, кейин тўғриласа бўлар, аммо ўзини ёзувчиликда синаб кўраётганлар хато қилиши мумкин эмас. Чунки минглаб инсонга маънавий зарар етказишга уларнинг асло ҳақи йўқ. Буюк ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳорнинг: «Адабиёт атомдан кучли. Фақат уни ўтин ёришга сарфламаслик керак», — деган фикрлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

 

Гавҳар ҲАМИДУЛЛАЕВА,

Каттақўрғон туманидаги

23-сонли мактаб ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔31

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔74

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

🕔23:27, 06.02.2019 ✔43

«Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 31    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 74    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 43    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 80    🕔 17:37, 24.01.2019
  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 119    🕔 14:23, 10.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар