Даромад манбаи      Бош саҳифа

РЎЗҒОРНИНГ ДОИМИЙ ХАЗИНАСИ

Хонадонларимизда қадимдан қўй ва эчки боқилган. Уларни кўпайтириб, маҳсулот олиб ёки бозорга тирик ҳолда олиб чиқиб, даромад топаётганлар ҳозир ҳам кўплаб топилади. Бу ҳам рўзғорни бут, дастурхонини тўкин, турмушини фаровон қилишда оддий ва осон йўл.

— Эчки хонадонларда сут, гўшт, жун, тивит, териси учун боқилади, — дейди Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Аъзамжон НУРМАТОВ. — Эчкининг ажойиб бир хусусияти бор: жонивор ўзига ўлат, чечак ва сил каби касалликларни юқтирмайди. Сути оқсил ва енгил сингадиган ёққа бой. Унда фойдали моддалар нисбатан кўп.

Эчкиларнинг қайси зотларини боққан маъқул?

— Асосан, «Жайдари» (қора жунли), «Ангор эчкиси», «Заане», «Оренбург» зотлари боқилади. Улар ўртача 9-10 йил (баъзилари 17 йилгача) яшайди. Ундан хўжаликда 7-8 йил фойдаланиш мумкин. Урғочиси 14-18 ойлигида кўпайишга тайёр бўлади. Бўғозлик даври 5 ойга яқин.

Насл қолдириши қандай?

— Хонаки зотларининг аксарияти жуда серпушт бўлади ва жуда тез кўпаяди, ҳар 100 бош урғочи эчкидан 150 дан 250 тагача улоқча олиш мумкин. Агар яхши боқилса, йилига икки марта (айримлари иккитадан) болалайди. Такасининг тирик вазни 60-65 килограммдан 100 килограммгача, урғочилариники 40-60 килограммгача боради. Серсут зотларидан йилига ўртача 450-550 литргача сут соғиб олинади. Такалардан 4-6 килограмм, урғочилардан 3-5 кило­граммдан жун қирқиб олиш мумкин. Сертивит зотларидан ярим килограммдан икки килограммгача тивит тараб олинади. Яхши боқилган катта ёшли эчки 20-28 килограмм гўшт ва 4-6 килограмм ёғ беради.

Эчкилар озуқага талабчан эмас: экин қолдиқлари, сабзавот-полиз чиқиндилари, бута ва дарахт барглари билан ҳам озиқланаверади. Куз ва қиш фаслида ҳар бош эчкига ярим килограмм табиий ўт ва 300-400 грамм ем берилади. Ёз даврида қишлов учун ҳар бош эчки ҳисобига 150-200 килограмм дағал хашак ва 30-40 килограмм концентрат озуқа ғамлаш талаб этилади.

— Қўйлар-чи?

— Ҳозирда хонадонларда қўйларнинг «Жайдари», «Ҳисори», гўштдор-жундор, думбали зотлари ва уларнинг дурагайлари боқилади. Улар яйлов ҳамда қишлоқ шароитига тез мослашувчан. Унумдор яйловларга талабчан эмас, семизлигини тезда йўқотмайди. Урғочилари 15-18 ойлигида она бўлишга тайёр бўлади. Бўғозлик даври 145-155 кун. Улардан йилига битта ёки иккитадан қўзи олинади. Қўчқорларнинг оғирлиги 60-120, совлиқларники 35-90 килограмм атрофида. Жуни йилига икки марта — баҳорда ва кузда қирқилади. Улардан ўртача 1-4 килограмм жун олиш мумкин. Жуни қалин мовут, шолча, гилам тўқиш ва кигиз босишда ишлатилади.

— Парваришлаши қандай бўлади?

— Қўйлар ҳам парваришга инжиқ эмас. Бир бош қўй ҳар куни 200-300 грамм омихта ем, 1 килограмм майдаланган пичан ва сабзавот чиқиндиси, макка силоси, сенаж, сомон ва керагича туз билан боқилади.




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔14

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔28

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔12

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 14    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 28    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 12    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 69    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 39    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар