Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЧИҚИНДИДАН ШИФЕР, ХАЗОНДАН ДЕВОР...

Нукуслик тадбиркор-ихтирочи 7 сотих eрда 70 тонна тарвуз етиштирмоқчи

«Бир куни Нукус четидаги чиқиндилар ташланадиган жойга бориб, тоғ бўлиб уюлиб кетганини кўрдим. Икки соатча ўша ерда айланиб юрдим. Кейин бирдан миямга чиқиндиларни қайта ишлаш ғояси келиб қолди.

ЧИҚИНДИДАН ШИФЕР, ХАЗОНДАН ДЕВОР...

Кўп изланиб, ўрганиб, уч йилдан сўнг чиқиндига ташланган баклажка, целлофан пакетлардан пластмасса қувур ишлаб чиқарадиган ускунани ясадим. 25 миллиметрли қувурнинг бозорда баҳоси 10 минг сўм бўлиб турганда уни 3 минг сўмдан таклиф этдим. Хуллас, «Мустанаб-Ҳилол» корхонамиз 2001 йилданоқ даромад келтира бошлади...»

Бугун чиқиндини қайта ишлаб, миллионлаб фойда кўраётган тадбиркор-ихтирочи Рашид ­Қартбаевнинг сўзлари бу. У корхонасида чиқиндилардан полимер шифер, брусчатка, ташландиқ кийим ва матолар қийқимларидан деворлар учун гулқоғоз (обой), суякдан суяк уни ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган. Қумликда жойлашган корхонаси атрофида қовун, пахта, ошқовоқ каби экинларни, ҳатто, гужум дарахти эккан. Айтишича, тадбиркор чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида 2017 йилнинг ўзида 1 миллиард 200 миллион сўм даромад олган.

Асли мутахассислиги биолог бўлган Рашид ака мана, бир неча ойдан буён бўш ётган ердан фойдаланиш, миллионлаб фойда кўриш мумкинлигини айтмоқда. Демак, яна бир янги ғоя тайёр!

Етти сотих ердан етмиш тонна тарвуз етиштириш, дейсизми?! Наҳотки, бунинг иложи бор?

— Албатта. Мен шуни исботлаб бермоқчиман. Ана шундай ер топдик ва уни тайёрлаб қўйдик. Баҳорда ишга киришиб, ваъдамнинг устидан чиқишга ҳаракат қиламан. Тупроғимиз жуда унумдор, томорқадан миллионлаб даромад олса бўлади. Мен бунга қаттиқ ишонаман.

Шу ўринда яна бир гап, тадбиркор шу кунгача ўзи ихтиро қилган топилмаларнинг деярли ҳаммасини амалда исботлаб келаётган экан. Очиғи, у айтаётган гаплар бизга ҳам фантастикадай туюлмоқда. Хуллас, ҳосилни кутамиз.

— Суяк уни маҳсулдорликни оширади, шундайми?

— Оширади. Ўзим суякдан ун ишлаб чиқариб, уни омихта емга аралаштирдим ва 300 та жўжа боқдим. Бу ҳам рўзғорга қўшимча даромад. Суяк уни таркибида илик ёғи, кальций ва бошқа фойдали моддалар кўп бўлади, емга қўшилса, уй ҳайвонлари учун ғоят фойдали.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги раҳбари Есемқан ­Қанаатов у ҳақдаги мақоласида шундай келтиради: «Рашидбойнинг айтганини қилиб, суяк унини паррандаларнинг емига қўшиб бердим, — дейди ана шу тажрибага ишониб, суяк уни олган кишилардан бири Е.Алламбергенов. — Натижада ўтган йили товуқлар 4 марта жўжалади. Тухуми ҳам йирик, мазали. Сигирим ҳам 6 литр ёғли сут бера бошлади».

— Фарзандларингизга ҳам ўргатаётган бўлсангиз керак?

— Албатта. Нафақат фарзандларимга, балки бунга қизиққанларга, барчага ўргатяпман. Тегишли жойларга ҳам ғояларим билан мурожаат қиляпман, боқаётган жўжаларим ва тажрибаларим натижаларини кўрсатяпман. Ўзим доим изланишдаман.

— Президентимиз ташаббуси билан жорий йил юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. Бу сиз каби тадбиркорларга янада кенг имкониятлар эшигини очади...

— Тўғри, кенг имкониятлар берилди. Тадбиркорликни бошлаган дастлабки пайтларда жуда қийналганман. Сабаби, иш ривожига салбий таъсир кўрсатадиган текшир-текширлар кўп бўларди, ишда унум, тадбиркорда иштиёқ йўқоларди. Президентимизга минг раҳмат, мана бугун бизга ўхшаган тадбиркорларга имкон бермоқда. Бу кучимизга куч қўшади. Фақат ишлаш, ҳаракат қилиш, яратиш, юрт равнақига ҳисса қўшиш қолди, холос.

— Тўкилган баргдан экологик уй қуришни ҳам ўйлаб топибсиз?

— Ҳа, кеч кузда тўкилган хазонлар йиғиштириб олинади ва керакли қўшимчалар аралаштирилиб махсус ускунада блок қилиб прессланади. Улардан уйнинг деворларини кўтариш мумкин. Бундай қурилган уйлар ёзда салқин қишда илиқ бўлади. Бўлмаса, улар ёқилиб, экологияга салбий таъсир кўрсатарди. Сарф-харажати ҳам жуда оз. Хуллас, бу йўқни йўндиришдай гап.




Ўхшаш мақолалар

Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

🕔17:42, 11.10.2018 ✔24

Бу ҳунарда бир-бирини такрорлайдиган нусхалар бўлмайди. Ҳар бири асл нусха — ягона.

Батафсил
Полвоннинг қовоғи  ҳам полвон

Полвоннинг қовоғи ҳам полвон

🕔17:42, 11.10.2018 ✔24

Муҳаммаджон ака палакда пишиб етилган қовоқни узиб олди. Қарийб 50 килограммча келади.

Батафсил
Ҳунардан доллар ундираётганлар

Ҳунардан доллар ундираётганлар

🕔11:23, 04.10.2018 ✔55

Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қанчалик боғлиқ?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар