Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

бу энг яхши китоб деганими?

«Нима ўқиётганига қараб инсоннинг ким экани ҳақида баъзи бир хулосаларни чиқариш мумкин», деган гапни эшитганман. Шунинг учун бўлса керак, баъзан кўчадами, уловдами кимдир китоб ўқиб кетаётганини кўрсам, дарров унинг қандай китоб ўқиётгани билан қизиқаман.

ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

Башанг кийинган, бамаънига ўхшаб кўринган одамларнинг кўпчилиги фақат шунчаки олди-қочди китобларни берилиб ўқиётганини кўрганда, тўғриси, баъзан уларга тушунолмайман. Бундай китоблар пул кетказиб сотиб олишга, кўз нурини, вақтни, умрни сарфлаб ўқиб чиқишга арзирмикан, деган савол хаёлимда айланаверади.  

Китоб дўконларига кирганимда бугун қайси китоблар энг кўп харид қилинаётганига қизиқаман. Одамлар нималарни талашиб-тортишиб ўқияпти экан, дейман. Улар ўқиётган китоблардан мен ортда қолиб кетмадиммикан, деб хавотирга ҳам тушаман. Қайси китобнинг харидори кўплигини баъзан сотувчилардан сўраб-суриштираман. Айрим муаллифларга китоб дўконларида бутун бошли раста ажратилганини кўрганимда булар жуда зўр китоб бўлса керак, деган ўйга бораман.

Бугун янги-янги китоблар нашр этилаётгани, уларга китобхонлар талаби ортиб бораётгани, китоб танлашда ҳар ким ўз ихтиёрига эга экани жуда хурсанд бўларли ҳолат, албатта. Энди, назаримда, бугун кўплаб нусхаларда қайта-қайта чоп этилаётган ва китобхонлар қўлидан қўймай ўқиётган баъзи бир китобларга соҳа мутахассислари, олиму ноширларнинг муносабатига ҳам эҳтиёж бордай туйилади. 

Балки сизнинг ҳам кўзингиз тушгандир, бугун ҳамма китоб дўконларида америкалик педагог Дейл Карнегининг китоблари алоҳида раста қилиб териб қўйилган. Сотувчиларнинг айтишича, бу китобларга талаб жуда катта эмиш.

Мен ҳам шу китоблардан айримларини сотиб олиб ўқиб чиқдим. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш»  «Мансаб пиллапояларидан қандай кўтарилиш мумкин?», «Безовталикдан халос бўлиш ва янги ҳаёт бошлаш сирлари», «Ўз-ўзидан ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати»,  «Одамларга ёқишнинг олти усули» каби китобларни ўқиб, тўғриси, ўзим учун алоҳида бир янги дунё кашф этолганим йўқ. Буларнинг бари ўзимизнинг алломаларимиз айтган сара-сара билимларнинг бир увоғидек бўлиб кўринди. Биз асрлар давомида турли фан соҳалари бўйича бутун дунёга дарс бериб келган аллома зотларнинг зурриётларимиз. Наҳот, янги асрга келиб, ота-боболаримизнинг таълим-тарбия, маънавият ва ахлоқ ҳақидаги мустаҳкам қарашлари бизга фойда бермай қўйди? Наҳот, уларнинг панд-насиҳат ва ўгитлари бизга ўз-ўзимизни идора этиш, дўст танлаш, бошқалар билан муомала қилишни ўргата олмай қолди? Бугун ҳатто хитой, немис, инглиз ё японлар бизнинг аждодларимиз меросини ўқиш учун тилимизни ўрганаётган бир паллада, бу масалага бизнинг муносабатимиз қандай? Қачондан бери бизга етти ёт бегона бир «маънавият» минг йиллардан бери тарғиб қилиб келинаётган урф-одат, қадрият ва анъаналаримизга зид равишда пичоқни ўнг қўлда, санчқини чап қўлда ушлаб, чап қўл билан овқатланишдан таълим берадиган бўлди?

Менимча, бу каби масалаларда олимлар, соҳа вакиллари, мутахассислар оддий ўқувчига тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб, ҳар бир китобнинг асл қийматини кўрсатиб бериши зарур.

Абдусаттор ЗУФАРОВ,

Самарқанд вилояти

 

Таҳририят:

Мақолада ҳаммамиз учун эътиборли масалага аҳамият қаратилган. Унда билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан сизнинг муносабатингиз қандай? Хусусан, бу ҳақда мутахассислар, олим ва ноширлар нима дейди?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутамиз!

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй. 

Телефон: 0 (371) 235-53-70. Telegram: (97) 444-80-84. e-mail: info@od-press.uz




Ўхшаш мақолалар

Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

🕔14:23, 10.01.2019 ✔34

Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

Батафсил
Ҳақиқатни айтиб яшади

Ҳақиқатни айтиб яшади

🕔14:22, 10.01.2019 ✔33

Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

Батафсил
Муборак мувозанат

Муборак мувозанат

🕔09:13, 21.12.2018 ✔72

​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

Дарду фироқ гардини қум соатидек

Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

АҚСУДБОЕВ:

— Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 34    🕔 14:23, 10.01.2019
  • Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

    ✔ 33    🕔 14:22, 10.01.2019
  • Муборак мувозанат

    Муборак мувозанат

    ​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

    Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

    Дарду фироқ гардини қум соатидек

    Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

    АҚСУДБОЕВ:

    — Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

    ✔ 72    🕔 09:13, 21.12.2018
  • Уйга қайтишда бир китоб билан

    Уйга қайтишда бир китоб билан

    Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

    ✔ 76    🕔 17:32, 13.12.2018
  • «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

    ✔ 68    🕔 17:32, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар