Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ 75 ФОИЗИ

ишсизлар, ёшлар ва аёллар

Дарахтга урилган болтанинг бир зарби новдадан тортиб илдизгача зирқиратади. Қўлимизга кирган зирапчанинг оғриғи бутун танамизга азоб беради. Худди шундай биргина кишининг жиноятга қўл уриши жамият ҳаётида ҳам беиз кетмайди. Ён-атрофидаги қанча одамларга салбий таъсир кўрсатиши турган гап.

Табиатнинг бу азалий қонунияти ҳар жабҳада ўз аксини топади. Бир кишининг йўл қўйган кичик хатоси ортидан энг камида унинг оила аъзолари, ота-онаси ва фарзандлари жабр кўради. Агар жиноятга қўл урган шахс ҳали вояга етмаган, катта ҳаёт остонасида турган ёш ёки аёл киши бўлса, бунинг алами янада аччиқроқ туюлади.

Шу боис ҳам бугун юртимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2017 йилда содир этилган жиноятлар сони аввалги йилга нисбатан 14 фоизга камайишига эришилди. 

— 2017 йилда қирқ тўрт маротаба профилактика кунлари ўтказилиб, 6 миллондан ортиқ хонадон ўрганиб чиқилди, — дейди ­ИИВ ҲПББ ­бошлиғи­ Абдувоҳид ­ИСМОИЛОВ. — Улардаги мавжуд муаммолар жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда бартараф этилди. Шунингдек, 89 минг 243 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. 13 минг 945 нафар ҳуқуқбузар шахслар тузалиш йўлига қайтарилишига эришилди. 13 минг 200 тадан зиёд оилалар ажримининг олди олинди. 

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жиноятчиларнинг 75 фоизи ишсизлар, ёшлар ва аёллар. Бундан кўриниб турибдики, муаммога ечим топиш учун ишсизларни ишга жойлаштириш, оғир турмуш тарзида ҳаёт кечираётган аёлларнинг муаммосини ҳал қилиш, уюшмаган йигит-қизларни Ёшлар иттифоқининг турли лойиҳаларига жалб қилиш зарур.

— Бир аёлнинг ортида оиласи, фарзандлари туради. Улар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар вазирлиги билан меморандум имзоладик, — дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора ­Маърупова — 23 мингдан ортиқ оилаларга алимент тўловлари ундириб берилди. 22 минг 958 та оилавий ажрим ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилдагидан анча кам. Ҳозирда нотинч оилалар ва жиноятга мойиллиги бор аёллар муаммоларига ечим топишда манзилли ишлар олиб бориляпти. Оғир турмуш кечираётган аёллар бандлигини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз.

Халқнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, оилалар фаровонлигини таъминлаш юрт равнақининг энг бирламчи омили саналади. Бунга эришиш учун эса, аввало, хонадонларга кириб бориш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва унга ечим топиш зарур. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жуда муҳим.

 

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

🕔10:43, 09.02.2018 ✔24

Ажрашиш учун нега эркаклар ариза бермоқда?

«Ёшларни, бўлғуси судьяларни адолат, ҳақиқат руҳида тарбиялашга эришмас эканмиз том маънодаги одил судни яратиш мушкул...» 

Батафсил
«ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

«ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

🕔10:43, 09.02.2018 ✔28

Алдаб топилган миллионлар касри

«Майли, қамайверинглар, жазосини олсин. Йиғлаб эшигимга келган одамларнинг кўз ёшини бошқа кўришни истамайман. Бу йўлдан қайтаришга қанча ҳаракат қилдим, фойдаси бўлмади. Қаманглар!»

Батафсил
ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ 75 ФОИЗИ

ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ 75 ФОИЗИ

🕔14:36, 01.02.2018 ✔50

ишсизлар, ёшлар ва аёллар

Дарахтга урилган болтанинг бир зарби новдадан тортиб илдизгача зирқиратади. Қўлимизга кирган зирапчанинг оғриғи бутун танамизга азоб беради. Худди шундай биргина кишининг жиноятга қўл уриши жамият ҳаётида ҳам беиз кетмайди. Ён-атрофидаги қанча одамларга салбий таъсир кўрсатиши турган гап.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

    АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

    Ажрашиш учун нега эркаклар ариза бермоқда?

    «Ёшларни, бўлғуси судьяларни адолат, ҳақиқат руҳида тарбиялашга эришмас эканмиз том маънодаги одил судни яратиш мушкул...» 

    ✔ 24    🕔 10:43, 09.02.2018
  • «ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

    «ҚИЗИМНИ ҚАМАЙВЕРИНГЛАР!..»

    Алдаб топилган миллионлар касри

    «Майли, қамайверинглар, жазосини олсин. Йиғлаб эшигимга келган одамларнинг кўз ёшини бошқа кўришни истамайман. Бу йўлдан қайтаришга қанча ҳаракат қилдим, фойдаси бўлмади. Қаманглар!»

    ✔ 28    🕔 10:43, 09.02.2018
  • ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ 75 ФОИЗИ

    ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ 75 ФОИЗИ

    ишсизлар, ёшлар ва аёллар

    Дарахтга урилган болтанинг бир зарби новдадан тортиб илдизгача зирқиратади. Қўлимизга кирган зирапчанинг оғриғи бутун танамизга азоб беради. Худди шундай биргина кишининг жиноятга қўл уриши жамият ҳаётида ҳам беиз кетмайди. Ён-атрофидаги қанча одамларга салбий таъсир кўрсатиши турган гап.

    ✔ 50    🕔 14:36, 01.02.2018
  • БОЙЛИК ТАЛВАСАСИ

    БОЙЛИК ТАЛВАСАСИ

    ёхуд битта зирак учун қурбон бўлган тўрт яшар қизча фожиаси

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Аммо жиноятнинг биттаси ҳам кўп. Биргина жиноят неча ўнлаб одамлар ҳаётини издан чиқаради. Агар буни нозик хилқат — аёл киши содир этган бўлса-чи? Ниҳоятда ачинарли ҳол.

    ✔ 87    🕔 18:47, 18.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар