Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

«Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

Қибрай тумани Янгийўл маҳалласида истиқомат қиладиган коллеж ўқувчисининг бу кечинмалари маҳалла маслаҳатчиси Раъно Эргашевани бефарқ қолдирмади. Уни катта ҳаёт остонасида турган, ўқиб, билим олиши керак бўлган боланинг оилавий муаммоларга ечим излаётгани наҳот ота-онани қизиқтирмаса, деган савол қийнай бошлади. Шу сабаб бу масалага астойдил ечим топишга киришди.

— Вазият билан танишар эканман, биринчи галда аёл ва эркакнинг дардига қулоқ солишга қарор қилдим, — дейди Раъно ЭРГАШЕВА. — Уларнинг ҳар иккиси билан алоҳида-алоҳида гаплашдим. Турмуш қурганига ўн олти йил бўлган эр-хотиннинг бир-биридан кўнгли тўлмаган, эътирозли жиҳатларини тингладим. Лекин оилани бузишга, уч фарзандни тирик етимга айланишига арзигулик сабаб тополмадим. Бу мулоҳазамни уларга ҳам тушунтиришга астойдил ҳаракат қилдим. Ота-онани муросага чақириш учун фарзандининг чекаётган изтиробларини гапириб бердим.

Бу оила турмуш қургач, етти-саккиз йил ота-онаси билан бирга яшашди. Келин қайнота-қайнонанинг хизматини бекаму кўст бажарди. Эр-хотин бахтли турмуш кечирди. Алоҳида хонадонда яшай бошлагач эса учта фарзандни едириб-ичириш, моддий таъминлаш учун ота елиб-югуриб меҳнат қилди. Орадан бироз вақт ўтгач, турмуш ўртоғининг доимий иш жойини йўқотиб, фақат мавсумий меҳнат билан пул топаётгани аёлининг эътирозларига сабаб бўлди. Қолаверса, коллеждаги ўқишини ниҳояламай турмушга чиққан келинда уни якунига етказиб, бирор мутахассисликни эгаллаш истаги пайдо бўлди. Қарабсизки, ўртада келишмовчилик юзага келди.

Бундай эр ва хотин ўзини ҳақ деб турганда, уларни келиштириш фақат маҳалла маслаҳатчисининг эмас, барча мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди.       

— Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бир-биридан айро яшашга қарор қилган икки инсонни бу фикрдан қайтариш жуда мушкул, — дейди Қибрай тумани ­Янгийўл МФЙ раиси Юсуфхўжа ­Акромхўжаев. — Бунга эришиш учун уларни қийнаётган муаммони ипидан игнасигача ўрганиш, унга ечим топиб бера олиш керак. Турмуш ўртоғининг ўғли билан бирга коллежда ўқишини истамаган, рўзғор ва фарзандларнинг қаровсиз қолишидан асаби таранглашган эрни кўндириш осон кечмади. Бир томонда хотини ўқитмаса, ажрашаман, деб оёқ тираб туриб олган. Эркакка аёлнинг ўқиб, бирор касбни эгаллаши фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини тушунтирдик. Охир-оқибат унинг шартларига рози бўлдик. Аёли оналик ва уй бекалик вазифаларни тўла адо этсагина ўқишига рухсат олдик. Келиннинг онаси набираларига қараб туришни ўз зиммасига олди.

Маҳалла мутасаддилари бу оилани муросага келтиришга икки йилдан ортиқ ҳаракат қилишган. Эр ва хотин билан бир неча марталаб алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, оила муқаддаслигини тушунтиришга уринишган. Ҳар иккисини сабрли бўлишга, синовларда ирода кўрсатишга, ҳеч бўлмаганда уч фарзанднинг бахти учун бирга яшашга мажбур эканини тушунтирмоқчи бўлишган. Инсон ўзида йўқ нарсаларни ўйлаб сиқилиши эмас, борига шукр қилиб яшаши кераклигини уқтирган.

Астойдил қилинган меҳнат ўз натижасини кўрсатиши аниқ. Янгийўл маҳалла мутасаддиларининг олиб борган ишлари ҳам бир оила ҳаётида ижобий бурилиш ясади. Бироз жиззакилик билан ўзини ҳақ деб билган аёл эрининг шартларига бўйин эгди. Ҳатто ўқиш ва оила юмушларидан ташқари хона гуллари етиштиришни ҳам йўлга қўйди. Ота ҳам фарзандлари учун тинимсиз меҳнат қилиши кераклигини тушуниб доимий ишга жойлашиш арафасида. Улар ўз хатоларини аста-секин тушуниб етмоқда.

Ҳақиқатан ҳам бугун кўпгина ёш оилаларнинг арзимас сабаблар туфайли ажрашиб кетаётгани жуда ачинарли. Орадан вақт ўтиб, уларнинг кўпчилиги хато қилганини тушуниб етаётгани ҳам рост. Аммо бу ҳақиқатни тушуниб етганида ҳаммасини ортга қайтаришнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Буни ёши улуғларимиз, баъзи маҳалла мутасаддиларимиз яхши билишади. Ўзининг фидойилиги, виждони поклиги учун ёшларни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилаётганларни кўрганда эса юрагини алам ўртаётган ўсмирнинг ҳаётида нур пайдо бўлганидан кўнглимиз ёришади. 

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Элидан айрилган одам

Элидан айрилган одам

🕔17:44, 11.10.2018 ✔20

Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

Батафсил
Эрни қўлга ўргатиш дарси

Эрни қўлга ўргатиш дарси

🕔17:43, 11.10.2018 ✔23

Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

Батафсил
Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

🕔11:27, 04.10.2018 ✔43

Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Элидан айрилган одам

    Элидан айрилган одам

    Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

    ✔ 20    🕔 17:44, 11.10.2018
  • Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

    ✔ 23    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

    ✔ 43    🕔 11:27, 04.10.2018
  • Буви тарбиясини олган қиз

    Буви тарбиясини олган қиз

    Келин бўлиш арафасида турган қизларга бир-биридан гўзал таърифлар айтилади. Қизнинг ҳаёсию ибоси, ширинсўзлиги, чиройда танҳолигию, чеварликдан хабардорлиги ҳам қолиб кетмайди. Бир гап борки, бу таъриф бўй етган қизнинг харидорини янаям оширади, остона супурувчилари кўпаяди.

    ✔ 47    🕔 11:27, 04.10.2018
  • «Опам яна келарканлар…»

    «Опам яна келарканлар…»

    Мадина жаҳл устида нарсаларини йиғди. Зарурми, зарур эмасми буни ўйлаб ўтирмасдан боласининг кийимларини думалоқлаганича сумкага жойлади.

    ✔ 54    🕔 11:26, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар