Ёшлар      Бош саҳифа

УМИДНИНГ УМИДЛАРИ УШАЛМОҚДА, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

Ёш ишбилармоннинг 30 та қуёни икки йилда 400 та бўлди

Тадбиркорлик учун яхши ғоя, пишиқ-пухта ўйланган режа ва асосийси, ҳаракат талаб этилади. Таваккалдан чўчимай астойдил интилган, албатта, омадга эришади.

УМИДНИНГ УМИДЛАРИ УШАЛМОҚДА, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

Паркентлик Умид ­Ҳосилов ҳам тадбиркорликка бел боғлган, интилувчан ёшлардан.

— 2016 йилда ҳали коллежда ўқиётганимда бизнесга иштиёқим баландлигини кўрган устозларим «Менинг бизнес-ғоям» танловида иштирок этишни маслаҳат беришди, — дейди тадбиркор Умид ­ҲОСИЛОВ. — Анча вақтдан бери ўйлаб юрган ўз ғоямни шакллантирдим. Устозлар кўмагида бизнес-режа тузиб, танловда иштирок этдим. Очиғи, вилоят босқичида ғолиб чиқаман, деб сира ўйламагандим. Шу йилнинг ўзида банкдан 13 миллион сўм кредит олиб, кичикроқ қуёнчилик фермасини ташкил этдим.

— Ишни нимадан бошладингиз?

— Дастлаб, қуёнлар учун шароит ҳозирлашдан. Ҳовлимизнинг бир четидан уларга махсус уя тайёрладим. Маблағнинг асосий қисмига Италиядан келтирилган зотдор қуёнлардан 30 тасини харид қилдим ва уларни ҳам парваришлай бошладим. Ҳозир фермадаги қуёнлар сони 200 дан ошиб кетган.

— Қуёнларни нима билан боқяпсиз? 

— Асосан, махсус ретцепт билан тайёрланадиган озуқа билан. Табиий маҳсулотлардан фақат сабзи берамиз. Шунингдек, сувини вақтида бериш керак. Ортиқча меҳнат ва озуқа талаб этмайди. Сабаби,  махсус озуқа таркибида қуёнларнинг яхши ривожланиши учун зарурий барча модда, минераллар етарли.

— Қишда уларни қандай сақлайсиз?

— Қишдан чиқиб олиш қуёнчиликнинг мушкул томони. Негаки, қуён уясида ҳарорат +15 даражадан тушиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда улар касалланиб қолади. Шу боис махсус печка ёрдамида қуён уясидаги ҳароратни мўътадил ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

— Касалланишга қарши қандай чоралар кўрилади?

— Қуёнлар тез касалланиши мумкин. Бунинг олдини олишда, аввало, қуён боласи туғилгандан бир ой ўтиб, махсус восита ёрдамида эмланади. Уларни ҳар ойда текшириб туриш керак. Агар яхши парваришланса, вақтида овқат бериб, касалликка чалинишдан асралса, уч ойда қуёнчалар ўртача 3 килограмм тош босадиган йирик қуёнларга айланади.

— Даромади қандай?

— Мавсумга қараб турли нархларда сотиб олишади. Энг арзон бўлган ҳолатда битта қуён 80 минг сўмдан баҳоланади. Қуёнчилик билан шуғулланиш ниятида бўлганларга ҳам сотиб, даромад қиляпмиз. Кузда қуёнлар сони 400 дан ортиб кетганди. Шу сабаб, ярмини сотдик. Хуллас, тузуккина даромад келтирмоқда.

Ёш тадбиркор қуёнларни ўзи парваришлайди, бу ишда оила аъзолари ҳам кўмакдош. Келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, йирик тадбиркорга айланиш ниятида. Кўплаб тармоқлар очиш, иш самарадорлигини оширадиган инновацион технологиялардан фойдаланиш ниятида.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

🕔11:42, 20.09.2018 ✔19

Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

Батафсил
Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

🕔11:25, 13.09.2018 ✔63

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Батафсил
Яна имконият берилди

Яна имконият берилди

🕔11:24, 13.09.2018 ✔41

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

    ✔ 19    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

    ✔ 63    🕔 11:25, 13.09.2018
  • Яна имконият берилди

    Яна имконият берилди

    70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

    ✔ 41    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Яхши ғоя — яхши натижа

    Яхши ғоя — яхши натижа

    Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

    ✔ 31    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Қарс икки қўлдан

    Қарс икки қўлдан

    Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.

    ✔ 106    🕔 12:07, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар