Давр нафаси      Бош саҳифа

БУЮК ИНСОНГА БУЮК ЭҲТИРОМ

Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз, давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

БУЮК ИНСОНГА БУЮК ЭҲТИРОМ

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ. Ислом Каримов Ўзбекистонни мустақил, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айлантирди. Биринчи Президентимиз мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, давлатимиз тараққиёти йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилди.

...2018 йил. 30 январь. Биринчи Президентимиз бир неча йил меҳнат қилган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри.

Бу ерга давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, Қашқадарё вилоятининг кенг жамоатчилиги, талаба-ёшлар Ислом Каримов ҳайкали очилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиш учун йиғилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ислом Каримов ўша оғир ва мураккаб йилларда, кейинчалик мустақиллик даврида ҳам Қашқадарё вилоятининг иқтисодиётини кўтариш, одамларни рози қилиш йўлида тиним билмай меҳнат қилди. Вилоят аҳли, ёши улуғлар у кишининг меҳнасеварлиги, эзгу ташаббуслари ва беминнат ёрдамларини доимо ёдда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна ­Каримова Ислом Каримов ҳайкалини очди. Буюк Юртбошимиз ҳайкали пойига гуллар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шу куни Ислом Каримов ҳайкали пойи гулларга бурканди.

Кенг жамоатчилик вакиллари Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

* * *

«Бу табаррук маскан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг азиз ва ардоқли фарзанди Ислом ­Абдуғаниевич Каримовнинг мангу оромгоҳидир...» 

Ушбу сўзлар Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб ­бунёд этилган мақбара мажмуасининг кираверишда ўрнатилган мармар лавҳада ўзбек ва инглиз тилларида ёзиб қўйилган.

Буюк давлат ва жамоат арбоби туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида 30 январь куни Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз жамоатчилиги вакиллари, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган фаоллар, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев нутқ сўзлади.

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йил 3 сентябрь куни ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида дафн этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Биринчи Президентимизнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуаси қуришга қарор қилинди.

Ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ишлари ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди. Юртимизнинг турли ҳудудидан моҳир қурувчилар, уста ва ҳунармандлар жалб этилди. Хориждан қимматбаҳо тошлар, айвон устунлари ва зина панжаралари, оникс тошлари келтирилди.

Мақбара ичида оқ қабр тоши ўрнатилди. Деворлар қимматбаҳо тошлар билан безатилиб, уларга олтин суви билан ишлов берилди. Мақбаранинг пастки қисми яшил оникс тошлар билан қопланган. Гумбази Ҳазрати Хизр мажмуаси билан ҳамоҳанг тарзда барпо этилди.

Мажмуа ҳудудида миллий услубдаги айвон бунёд этилди. Бу ерда зиёратга келувчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратилган, ўриндиқлар қўйилган. Айвон пештоқларида Қуръони карим оятлари ҳамда Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ўзбек, араб ва инглиз тилларида ёзилган.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

🕔11:48, 20.09.2018 ✔10

Республикамизда автотранспорт воситалари ёнилғиси сифатида нисбатан арзон метан ва пропан газидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

Батафсил
Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

🕔11:31, 13.09.2018 ✔33

Янги фармонга кўра тизимдаги муаммоларни ҳал этиш нимадан бошланади?

Батафсил
Миср эҳромлари яқинлашмоқда

Миср эҳромлари яқинлашмоқда

🕔11:52, 06.09.2018 ✔53

Ўзбекистоннинг Миср билан алоқалари мустаҳкамланишининг муҳим нуқтаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар