Спорт      Бош саҳифа

ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

2016 йилги Рио олимпиадасида спортчиларимиз қандай ютуқларга эришгани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Айниқса, боксчиларимизнинг мисли кўрилмаган натижасидан дунё ҳамжамияти ҳам лол қолди.

ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

Шундай бўлса-да, тўрт йилликнинг нуфузли спорт байрамида асосан, спортнинг яккакураш турлари бўйича медаллар қўлга киритилди. 2020 йили Токиода ўтадиган навбатдаги — ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик эса, аллақачон бошлаб юборилган.

Хўш, мазкур мусобақага юртимиздан жамоавий спорт турлари бўйича ҳам лицензияларга эга чиқиш борасида бирон ишлар қилиняптими?

— Тўғри, бугунги кунда жамоавий спорт турларида анча оқсамоқдамиз, — дейди Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бош мутахассиси Жамшид ­Муҳаммадиев. — Бу соҳани ривожлантириш мақсадида жойларда спортнинг ўйин турларига, жумладан, волейбол, баскетбол, футболга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Айни пайтда Тошкент шаҳридаги тўртта ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, биттадан олий спорт маҳорат ва футбол бўйича ихтисослаштирилган ҳамда 19 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича бошқарманинг махсус буйруғи ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, маҳаллалардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги ёш иқтидорлар сараланиб, ихтисослаштирилган спорт мактабларига, бу ерда улар яна бир бор «элакдан ўтказилиб», республика даражасидаги спорт мактабларига йўлланмоқда. Шу орқали терма жамоаларга захира тайёрланмоқда.

Олдинда ҳали мусобақа кўп. Жамоавий спорт турлари бўйича ҳам «Токио — 2020»га йўлланма берадиган лицензияни спортчиларимиз қўлга киритади, деган умиддамиз.

 — Президентимизнинг қарорига асосан, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ўзларининг хусусий спорт муассасаларини ташкил этиши учун, уларга мазкур йўналишдаги фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан, «ноль» қийматда бўш бино ва иншоотлар бериш, аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан ер участкалари ажратиш ҳам кўзда тутилган. Шу пайтга қадар спортчиларимиз ана шу имкониятлардан фойдаланиш истагини билдирдими?

— Айни пайтда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида фаолият олиб бораётган таниқли боксчимиз Дилшод Маҳмудов бунга қизиқиш билдирган. Бошқарма унинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ҳозир шаҳар ҳокимлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси спортчимизга яхши жой ажратиш бўйича келишувга эришди. Тез кунларда Дилшод Маҳмудов ўзининг хусусий спорт мактабини очиб, ёшларга бокснинг сир-асрорларини  ўргата бошлайди.

— Маълумки, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан пойтахтимизда бундан бир неча йиллар олдин қурилган спорт объектларининг аксарияти эскириб, таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолган. Бу иш билан энди ким шуғулланади?

— Тошкент шаҳар болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2017 йилда жами 9 та иншоот: булар 6 та янги қурилиш, 2 та реконструкция ва 1 та мавжуд иншоотини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Қолганлари инвестиция дастурига киритилган. Жорий йилда дастурдан жой олган объектлар тўлиқ реконструкция қилинади.

— Сир эмаски, Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги аксарият бассейн шароити белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Уларни яхшилаш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?                             

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 январда «Тошкент шаҳрида бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, пойтахтимиздаги мавжуд барча таълим муассасаларининг сузиш ҳавзалари-бассейнлари хатловдан ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнлар тадбиркорлардан келиб тушган таклифга кўра, ижарага бериш тизими яратилади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 2018 — 2025 йилларда ўнтадан энергия тежамкор бассейнлар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш бўйича дастур тайёрланади. Шу билан бирга, жорий йил 1 февралдан бошлаб, пойтахтдаги барча бассейнларда фақат соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган ойлик тўлов миқдори белгиланган. Унга кўра, 4-7 ёшли бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30, 8-12 ёшлига — 40, 13-17 ёшлига — 50, 18 ва ундан катта ёшли кишиларга 70 фоиз миқдорида тўлов олинади.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔172

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔175

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔187

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 172    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 175    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 187    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 204    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 159    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар