Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

Ажрашиш учун нега эркаклар ариза бермоқда?

«Ёшларни, бўлғуси судьяларни адолат, ҳақиқат руҳида тарбиялашга эришмас эканмиз том маънодаги одил судни яратиш мушкул...» 

АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

Бу соҳага умрини бағишлаган Гулнора Мирзаалимова фаолиятини фуқаролик ишларини ўрганишдан бошлаган эди. Бугун эса, у қирқ йиллик тажрибасини «Судьялар клуби»да ёшларга улашмоқда. Бу ерда ёш судьялар ишида учраётган чигал вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида устозлардан маслаҳатлар олишди. Чунки бугун жиноятлар, ҳуқуқбузарликларнинг турлари ўзгарган. Одам савдоси, уни эксплуатация қилиш, фоҳишахона сақлаш каби жиноятларнинг янги-янги турлари пайдо бўлмоқда.

— Илгари судьяликка тайинланиш муддати беш йил эди, — дейди Гулнора Мирзаалимова. — Судьяликка 25 ёшдан ҳам тайинланса бўларди. Бугун мезонлар ўзгарган. Энди 30 ёшдан кейин судья бўлиш мумкин. Мантиқан ўйлаб қаралса, 25 ёшли ҳали турмуш қурмаган судья қандай қилиб, ажрашиш учун ариза берган эр-хотиннинг ишини адолатли кўра олади?

Судья пухта билимга ва юксак маънавий салоҳиятга эга бўлиши лозим. Айниқса, унинг ҳиссиётга берилиши ноўрин. Бироқ унинг ички туйғуси ҳам ривожланган бўлиши керак. «Судьялар клуби» да ёш бир судья савол берди. Айтишича, айбланувчи аслида айбсиз, буни у иш кўриш жараёнида аниқлаган, бироқ барча далиллар унга қарши. Бундай пайтда судья қандай йўл тутиш мумкинлиги ҳақида сўради. Бундай пайтда судья аввало, ақлига, ички овозига ҳам таяниши керак бўлади. Бу ҳақда қонунларимизда белгилаб қўйилган.

Иш фаолиятимда уй-жой, мерос масаласига оид бир низони ўрганганман. Иш жуда чигал эди. Самарқанддаги мерос масаласи пойтахтда кўрилган. Иш ўн беш йил давомида мураккаблиги сабаб суддан-судга муддат берилиб ўтиб кетаверган. Бу муддат давомида кимлардир вафот этиб кетган, фарзандлар туғилган, улар улғайиб балоғат ёшига ҳам етган. Суд қарорини кутиб, аризачилар ҳам чарчаган. Қарор чиқариш эса жуда ҳам оғир эди, чунки иш жуда ҳам чалкаш, мураккаб, қонунга тўғри келмайдиган, бироқ инсонийлик нуқтаи назаридан оқлаш мумкин бўлган ҳолатлар аралашиб кетган эди. Ниҳоят, бу ишни ниҳоясига етказиб, қарор чиқариб берганман. Бунда қонунларга амал қилган ҳолда, ички овозга ҳам қулоқ солганман. Натижада томонлар суд қароридан рози бўлган.

Бугун фуқаролик ишларининг ҳолати ҳам ўзгарган. Илгари ажрашиш учун аёллар ариза берган. Бунга эркакларнинг ишламай, аёлига боқиманда бўлиб қолгани, бола-чақасига ғамхўрлик қилмаслиги сабаб бўларди. Судьялар эса, тушунтириш ёки бу муаммони ҳал қилиш йўли билан оилаларни сақлаб қолишга эришган. Ҳозирда эса, эркаклар ариза билан мурожаат қиляпти. Кўп ҳолларда бунга сабаб — аёлининг хиёнати. Бугун техника жуда ривожланган, далиллар аниқ, инкор қилиб бўлмаслиги сабабли судьялар ажрашишга иложсиз қарор чиқаришяпти. Шунда ҳам ажрашишга қарор қилган оилаларга олти ойгача муддат берилмоқда, аммо охир-оқибат барибир иш ажрим билан якунланяпти. Бундай пайтда судьяларга ҳам оғир. Чунки ўртада фарзандларга васийлик, уй-жой муаммоси юзага қалқиб чиқади. Энг ёмони, ота-онаси ажрашган бола руҳиятида салбий кечинмалар куртак ота бошлайди. Бу эса келгусида жамият ҳаётига ҳам чуқур салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Оилани муқаддас, деймиз, бироқ маънавиятсизлик, ахлоқсизлик сабаб оилалар бузилмоқда. Оддий низолар, келишмовчиликларни тушунтириш, ажрашгандан кейин келиб чиқадиган муаммолардан огоҳлантириш йўли билан ҳал этиш мумкин ва бунда аксарият оилалар ярашиб ҳам кетади.

Ҳа, судья кунига юзлаб мурожаатларни кўради, ана шу кун мобайнида кимларнингдир тақдирини ҳал қилади. Албатта, судья қонун доирасида иш кўради, бироқ уни масъулият юки умр бўйи тарк этмайди.

 

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

Яна «Боровский», яна пичоқбозлик!..

🕔18:51, 01.11.2018 ✔48

Ўқувчиларга суд қандай жазо берди? Ёшлар жиноятчилигига йўл очиб бераётган омиллар нима?

Батафсил
Бешик йиғлаган оқшом

Бешик йиғлаган оқшом

🕔17:39, 11.10.2018 ✔100

Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар!

Батафсил
Еттинчи пушаймон

Еттинчи пушаймон

🕔17:38, 11.10.2018 ✔82

Яна у суднинг қора курсисида ўтирибди. Демак, илгари содир этган жиноятларидан тўғри хулоса  чиқармаган...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар