Саломатлик      Бош саҳифа

«УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

Аниқланмаган хавфдан ҳомилани асрайлик

Фарзанднинг соғлом дунёга келиши онанинг саломатлиги билан бевосита боғлиқ. Бу даврда она танасида шу қадар муҳим ўзгаришлар юз берадики, уларни енгишда, ҳомиладорликнинг соғлом кечишида аёлнинг турмуш ўртоғи, оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши жуда зарур.

«УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплекси акушер-гинекологи Қутбинисо ­Ҳасанова билан суҳбатлашдик.

— Фарзанд кўриш истагидаги эр-хотин чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши зарур, — дейди шифокор. — Бирор касаллик аниқланганда, уни ҳомиладорликдан аввал даволаш талаб этилади. Айниқса, камқонликдан халос бўлиш анча вақт талаб қилади. Уни ўз вақтида бартараф этиш она ва бола саломатлиги учун жуда муҳим. Ҳомиладорликдан аввал ва ҳомиладорликда ҳам темир моддасига бой бўлган қизил лавлаги, олма, майиз каби маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. 

— Кўпинча ҳомиладорлар кўнгил айниши, қайт қилишдан азият чекишади. Айтинг-чи, бу табиий жараёнми ёки бошқа сабаблари мавжудми?

— Бу ҳолат кўпроқ нимжон аёлларда кузатилади. Қандайдир модда ва дармондорилар етишмовчилиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Албатта, ҳомиладорликнинг илк даврларидаги айрим ўзгаришлар табиий жараён. Аммо соғлом аёл буни осонлик билан енга олади. Уларда бош оғриши, кўнгил айниши камроқ учрайди. Айниқса, биринчи ҳомиладорлик 20-25 ёшгача бўлган аёлларда енгил ўтади.

— Ҳомиладорликнинг эрта даврларидан бошлаб бўлажак она  ультратовуш текширувидан ўта бошлайди. Бу ҳомилага қандай хавф туғдириши мумкин?

— Ультратовуш текшируви ҳомиладорликнинг биринчи, иккинчи ва учинчи уч ойлигида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бу боланинг тўғри ривожланаётгани, нуқсонлари йўқлигини аниқлаш ва қон айланиш тизимини кузатиш учун ўтказилади. Лекин айрим ёшлар ўзларида арзимаган оғриқ сезса ҳам шифокордан бемаслаҳат ультратовуш текширувидан ўтаверади. Тўғри, у келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли таъсирлар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, аммо бу унинг бутунлай хавфсиз дейишга ҳам асос бўлолмайди. Уч мартадан ташқари, аёлнинг саломатлигида жиддий ўзгаришлар бўлсагина, фақат шифокор тавсияси билан бу текширувдан ўтиш мумкин.

— Ҳомила учун қандай вирусли касалликлар хавф туғдириши мумкин? 

— Ҳозирда ҳомиладорлар энг кўп азият чекаётган вирусли касаллик бу — TORCH инфекцияси. Унинг асоратлари жуда оғир. Хасталик белгилари тўлиқ намоён бўлмаслиги мумкин. Аммо ҳомилага катта зарар етказади. Уни фақат қон таҳлили орқали аниқлаш мумкин. Давоси эса жуда узоқ муддат талаб қилади. Касаллик келтириб чиқарадиган хавфнинг олдини олиш учун ҳомиладорликдан аввал текширувдан ўтган маъқул.

Ўткир респиратор касалликлар ҳам ҳомилага зарарли таъсир кўрсатади. Улар ўз вақтида даволанмаса, ҳомила сувининг хиралашишига, бу эса чақалоқнинг сурункали инфекция билан оғришига олиб келади. Тананинг бу хасталикка қарши курашувчанлигини ошириш учун куз ва баҳор мавсумларида витаминларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Шамоллаш бошланиши билан шифокорга қанча эрта мурожаат қилинса, шунча яхши. У беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб уй шароитида ёки шифохонада даволанишни тавсия қилиши мумкин.

— Кўпинча ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидан кейин аёлларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Бу қандай ҳолатларда хавфли ҳисобланади?

— Йигирма олти ҳафтадан кейин боланинг қон айланиш тизими кенгайиб, онага бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Буйраклар қийинчилик билан ишлаб, керакли миқдордаги суюқликни ажратиш янада қийинлашади. Агар фақат шиш бўлиб, қон ва пешоб таҳлилларида ўзгаришлар бўлмаса, меъёрий ҳолат деб ҳисоблаш мумкин. Бачадон буйракларни бироз итариб, буйракларнинг катталашиб кетиши кузатилган ҳолатларда махсус машқлар тавсия этилади. Уларнинг ёрдами билан енгил шишларни кетказиш мумкин. Агар қон босими ошиб, пешоб таҳлилларида ўзгариш пайдо бўлса, шифокор махсус даво чораларини кўради.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

🕔17:15, 27.12.2018 ✔80

Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олишда меъёр ва тартибга риоя қиласизми?

Батафсил
Бола қачон касал бўлмайди?

Бола қачон касал бўлмайди?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔195

Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

Батафсил
Лаб қуриши асабдан...ми?

Лаб қуриши асабдан...ми?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔183

Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

    Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

    Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олишда меъёр ва тартибга риоя қиласизми?

    ✔ 80    🕔 17:15, 27.12.2018
  • Бола қачон касал бўлмайди?

    Бола қачон касал бўлмайди?

    Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

    ✔ 195    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Лаб қуриши асабдан...ми?

    Лаб қуриши асабдан...ми?

    Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

    ✔ 183    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Эски йўталга даво

    Эски йўталга даво

    Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

    ✔ 177    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 161    🕔 17:41, 06.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар