Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

НОТАРИУСДА НАВБАТДА ТУРМАСЛИК УЧУН

нима қилиш керак?

Кундалик ҳаётимизда энг кўп ишимиз тушадиган давлат идораларидан бири бу — нотариал идора.

НОТАРИУСДА НАВБАТДА ТУРМАСЛИК УЧУН

Ҳали ишончнома олиш, ҳали у ёки бу маълумотни нотариал тасдиқлатиш зарурати туғилади. Аммо улар кўрсатаётган хизматдан баъзан кўнгилимиз тўлмайди. Нега? Бунинг жавоби турлича. Баъзан югур-югури кўп, баъзан эса узундан-узун навбат. Ҳарқалай, керакли пайтда ишимиз битмайди.

Шуни инобатга олиб, нотариуслар иш фаолияти юзасидан Адлия вазирлигига айрим саволлар билан мурожаат этдик. Уларга вазирлик масъул ходими Дониёр ЁҚУБОВ жавоб берди.

— 2018 йилдан бошлаб хусусий нотариуслар фаолияти тикланиши ҳақида маълумотлар чиққан эди. Бу қачон амалга ошади?

— Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 116-бандида нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига босқичма-босқич ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Давлат дастурининг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда ҳукуматга киритилган.

Хусусий нотариус иш бошлагач, фуқаро у орқали барча нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин бўладими ёки бундай нотариус фақат муайян хизматларни кўрсатадими?

— «Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунларда назарда тутилган нотариал ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир. Шунга кўра, қонунда назарда тутилган барча турдаги нотариал ҳаракат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маълумки, Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлмаган фуқарога кўчмас мулк билан боғлиқ ҳар қандай нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳуқуқ берадиган ишончнома берилмайди. Бу тартиб бекор қилиниши режалаштирилганми?

— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 134-моддасига кўра, бир шахс (ишонч билдирувчи) иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ўз навбатида, ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

«Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, нотариус бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайди. Шунингдек, ушбу қонуннинг 39-моддасига кўра, амалга оширилган нотариал ҳаракатни, уни кечиктириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблаган манфаатдор шахс бу хусусда нотариал идора турган жойдаги судга шикоят қилишга ҳақли.

Шу билан бирга, нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришни ноқонуний рад этган тақдирда Адлия вазирлигининг «1-008» ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Сир эмаски, нотариус хизматидан фойдаланишда узундан-узун навбатлар юзага келади. Олдиндан бирор кун белгилаб, шу маҳал келиш талаб этилади. Нотариусга мурожаат этган фуқаро ўша куннинг ўзида унинг хизматидан фойдалана олиши учун айни пайтда нима ишлар қилинмоқда?

— «Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (2014 йил 30 декабрь) 1-бандида жисмоний ва юридик шахслар бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма, ёхуд электрон шаклда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ўзи учун қулай ва аниқ вақтда нотариус томонидан қабул қилинишни сўраб мурожаат этиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, мазкур Низом талабларига кўра, нотариус қабул қилиши хусусидаги мурожаатлар «Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтари»га ёзиб борилади. Бу дафтарни нотариуснинг ёрдамчиси юритади. У келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга киритади.

Сўнг, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай пайтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилаб, бу ҳақда мурожаат этувчини хабардор қилади. Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Баъзан нотариусга навбат масаласида эътироз билдирилса, у «Қаёққа борсанг, бор» дея қўпол муносабатда бўлиш ҳоллари ҳам учрайди. Шундай пайтда фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини ким ҳимоя қилади? Кимга мурожаат этиш керак?

— Адлия вазирининг 2016 йил 30 мартдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган. Унга кўра, адлия органлари ва муассасалари ходимлари, шу жумладан, нотариуслар ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий маҳорат даражасида бажаришга, умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига риоя этишга, юксак маънавий фазилатларга эга бўлишга, юриш-туриш, кийиниш ва муомалада ўз ҳамкасбларига ижобий томондан ўрнак бўлишга мажбур. У фуқаролар билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.

Агар нотариал идора ходимлари фуқаро билан қўпол муомалада бўлганлик ҳолатига дуч келинса, Адлия вазирлигининг «1-008» рақамли ишонч телефонига ёки бевосита марказий идоранинг ўзига мурожаат қилиш мумкин. Бундай ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун бир нечта ҳужжатларни тўплаб, йиғиб келиш талаб этилади. Ҳозир ушбу жараённи тўлиқ нотариуснинг ўзидан битириш имкони яратилдими? Бу қанча вақт ичида амалга оширилади?

— Қонун ҳужжатларига мувофиқ, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда жисмоний ва юридик шахслардан солиқлар, коммунал хизматлар (газ, иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, электр энергияси) дан қарздорлик йўқлиги, кадастр хизматининг бино ва иншоотнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги қарори билан солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, бино ва иншоотнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни фуқаро қоғоз кўринишида йиғиш амалиётига чек қўйилди.

2017 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича ушбу маълумотларни нотариуслар «Нотариус» ахборот тизими орқали электрон тартибда ўзлари олиши белгиланди. Бугунги кунда нотариал идораларда фуқаролар номидан электрон аризалар тўлдириш орқали ушбу маълумотлар 5 дақиқа ичида қўлга киритилади.

Нотариус орқали ижара шартномасини тасдиқлаш учун ҳам бир қанча ҳужжат талаб қилинади. Бу эса, табиийки, кўп вақтни олади. Шу жараён фуқаро учун қулай бўлиши, уни янада соддалаштириш чоралари кўриляптими?

— Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2010 йил 30 март) 136-бандига асосан, кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

— кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди;

— ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма;

— мулкдорнинг ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.

— Нотариус билан боғлиқ ишини битирмоқчи бўлган киши аксарият ҳолларда биринчи мартадаёқ кўзлаган мақсадига эришмайди. Негаки, кўпинча ҳужжатларида камчилик топилади. Бу ҳолат бир неча бор қайтарилиши мумкин. Шуни инобатга олсак, нотариусларда аҳолига узлуксиз ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам беришга ихтисослашган ходим бириктириш имкони борми?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги қарори билан тасдиқланган Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандига асосан, нотариуснинг ёрдамчиси ва нотариуснинг котиби лавозими, қоидага кўра, ҳар бир нотариус лавозимига 1 бирликдан (штатдан) жорий этилади.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

2019 йил  1 январдан

2019 йил 1 январдан

🕔17:14, 27.12.2018 ✔73

Солиқ соҳасида:

Даромад солиғи

Жисмоний шахснинг даромадларига     12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади (шу кунгача даромаднинг ошиб боришига қараб, 22,5 фоизгача эди).

Батафсил
Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

🕔09:12, 21.12.2018 ✔79

Истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз, муддати ўтган маҳсулотлар харидорнинг ғазабини келтиради. Шунинг учун яқиндан бошлаб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга киришилади.

Батафсил
Прописка талаб қилинмайди

Прописка талаб қилинмайди

🕔09:11, 21.12.2018 ✔83

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2019 йил  1 январдан

    2019 йил 1 январдан

    Солиқ соҳасида:

    Даромад солиғи

    Жисмоний шахснинг даромадларига     12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади (шу кунгача даромаднинг ошиб боришига қараб, 22,5 фоизгача эди).

    ✔ 73    🕔 17:14, 27.12.2018
  • Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

    Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

    Истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз, муддати ўтган маҳсулотлар харидорнинг ғазабини келтиради. Шунинг учун яқиндан бошлаб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга киришилади.

    ✔ 79    🕔 09:12, 21.12.2018
  • Прописка талаб қилинмайди

    Прописка талаб қилинмайди

    Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди. ​​​​​​​

    ✔ 83    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Афв этилган тўлиқ озодликка чиқади...ми?

    Афв этилган тўлиқ озодликка чиқади...ми?

    Республикамизда муҳим саналар, байрамлар олдидан Президентимизнинг маҳкумларни кечириш, уларни афв этиш фармони яхши бир анъанага айланиб бормоқда. Бу борада, яъни билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкум ўзини афв этиш учун қаерга, кимга мурожаат этилади, унинг  тартибини тушунтириб беринг.

    Қаҳрамон БОЗОРОВ,

    Ғаллаорол тумани

    ✔ 72    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Чиқиндидан қимматбаҳо  металл олинади

    Чиқиндидан қимматбаҳо металл олинади

    Ҳар куни атмосферага чиқаётган минглаб тонна заҳарли газлар тобора инсоният олдидаги энг оғир муаммолардан бирига айланиб бормоқда.

    ✔ 87    🕔 17:31, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар