Даромад манбаи      Бош саҳифа

КАФТДЕК ЕРДАН КАТТА ДАРОМАД

ёки томорқадан зўр фойда топаётганлар

Фарғонанинг Олтиариқ, Риштон, Бешариқ, Қува сингари туманлари қишлоқларида кўплаб оилалар кафтдек ердан ҳам самарали фойдаланиб, оиласини фаровон қилмоқда, бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминламоқда.

КАФТДЕК ЕРДАН КАТТА ДАРОМАД

Уларнинг сири нимада эканини биласизми?

Чиндан ҳам, бугун ишнинг кўзини биладиган, меҳнатдан қочмаган, томорқасидан унумли фойдаланган киши баракага эришмоқда. Олтиариқ тумани ҳақида сўз борганда «Томорқадан зўр фойда топадиганлар», дейишади. Қиш фасли бўлса ҳам, бекорчи одамни учратмайсиз. Кимдир турп, сабзи экаётган бўлса, бошқаси кўчат парвариши билан банд. Аҳоли, айниқса, кўкат, лимон, помидор, булғор қалампири, бодринг етиштиришнинг ҳадисини олган.

— Бу бор гап, томорқачилик тўкин-сочинлик, фаровонлик манбаи, — дейди «Янгиқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам КАРИМОВ. — Аксарият хонадонлар кичкина томорқасидан йилига уч-тўрт бор ҳосил олмоқда. Бугун деҳқончиликнинг самарали усуллари тез оммалашяпти. Томорқада, асосан, эртапишар картошка, карам, помидор, сабзи, пиёз ва турли кўкатлар етиштирилади. Жорий йилнинг ўзида 15 хонадонда лимончилик йўлга қўйилди. Камчиқим, аммо сердаромад ҳосил олишнинг ушбу интенсив усули ортидан тўкин яшаётган миришкорлар кўпаймоқда.

Ушбу маҳаллада яшовчи Юрсинали Замоновлар оиласи томорқадан унумли фойдаланишда кўпчиликка намуна. Хонадон эгалари томорқада асосан сабзавот, кўкат етиштиради. 10 сотих иссиқхонада эса лимон етиштириш йўлга қўйилган. Бу йил томорқадан 15 миллион сўмдан зиёд фойда олинди.

— Келгусида помидор етиштиришни ҳам режалаштир­япмиз, — дейди томорқачи Юрсинали ЗАМОНОВ. — Бундан уч-тўрт йил олдин иссиқхонамиз кичкина эди. Уни кенгайтириб, экин турини кўпайтирдик. Ҳозир шунинг орқасидан рўзғоримиз бут. Невараларимни ўқитяпман. Янги иморат солдик. Оиламиздаги файз-барака эса, ҳалол меҳнатимиздан. Фақат меҳнатдан қочмаслик керак.

Агар йил давомида ердан уч мартагача ҳосил олиш мумкинлиги ҳисобга олинса, томорқа чинакам хазина эканига шубҳа қолмайди. Маҳсулот қанча эрта етиштирилса, уни қимматроққа сотиш ва кўпроқ даромад олиш имконияти ҳам шунча ошади. Буни яхши англаган уддабурон томорқачилар эса, экинни плёнка остига экиш, иссиқхона шароитида парваришлаш технологиясидан кенг фойдаланмоқда.

 

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

🕔16:28, 17.05.2018 ✔37

Одамлар орасида: «Унинг таъми ширин, бироқ меҳнати жуда машаққатли», деган гап юради. Бу ўзимиз яхши билган қулупнайдир.

Батафсил
ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

🕔16:28, 17.05.2018 ✔28

Ғиждувон тумани Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро ­Жамол Болтаевни ҳудудда қўли гул уста тадбиркор сифатида билишади. У металлдан тайёрлаган турли ҳажмдаги эшик-дарвозалар пишиқ ва чиройлилиги билан харидоргир.

Батафсил
ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

🕔19:19, 10.05.2018 ✔85

Юртимизда тошлоқ, қурғоқчил ва унумсиз ердан қандай қилиб самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Бундай жойларда пистазорлар барпо этиб, улар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига доривор ўсимликлар экиб, қимматбаҳо хомашё етиштириш мумкин экан. Сурхондарё вилоятида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар бунга мисол бўла олади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

    ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

    Одамлар орасида: «Унинг таъми ширин, бироқ меҳнати жуда машаққатли», деган гап юради. Бу ўзимиз яхши билган қулупнайдир.

    ✔ 37    🕔 16:28, 17.05.2018
  • ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

    ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

    Ғиждувон тумани Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро ­Жамол Болтаевни ҳудудда қўли гул уста тадбиркор сифатида билишади. У металлдан тайёрлаган турли ҳажмдаги эшик-дарвозалар пишиқ ва чиройлилиги билан харидоргир.

    ✔ 28    🕔 16:28, 17.05.2018
  • ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

    ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

    Юртимизда тошлоқ, қурғоқчил ва унумсиз ердан қандай қилиб самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Бундай жойларда пистазорлар барпо этиб, улар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига доривор ўсимликлар экиб, қимматбаҳо хомашё етиштириш мумкин экан. Сурхондарё вилоятида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар бунга мисол бўла олади.

    ✔ 85    🕔 19:19, 10.05.2018
  • «НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

    «НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

    Ғиждувонлик коллеж ўқувчиси мини-трактор ясади

    Инновацион ғоя атамаси тез-тез қўлланилмоқда. Хўш, тилимизда «но­одатий ечим» маъносини ҳам берадиган инновацион ғоя нима дегани? У ҳаётимизда қандай акс-садо беради, мамлакат тараққиётида қандай роль ўйнайди?

    ✔ 61    🕔 19:19, 10.05.2018
  • ФУНДУК БИЗДА ЎСАДИ, ФАҚАТ БИР НОЗИК ЖИҲАТИ БОР...

    ФУНДУК БИЗДА ЎСАДИ, ФАҚАТ БИР НОЗИК ЖИҲАТИ БОР...

    Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида аксарият қишлоқ хўжалик экинларидан йилига уч мартагача ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Яқиндан бошлаб тоғ ва тоғолди ҳудудлари, ҳосилдорлиги паст ерлар ўзлаштирилиб, янги интенсив технологиялар асосида ёнғоқзорлар ташкил этишга жиддий киришилди. Хўш, ёнғоқ, писта каби кўчатларни ўтқизиш қанчалик даромадли иш? Єилинган меҳнат ўзини оқлайдими?

    ✔ 95    🕔 15:12, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар