Даромад манбаи      Бош саҳифа

СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

Иқтисодиётда банкротлик тамойили, деган тушунча бор, у қўлланса, фаолияти тўхтаб қолган корхона қайта жонланади. Унинг мақсади, ботқоққа ботган корхонани қутқаришдир.

Бу тамойил шу пайтга қадар фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланилиб келинган эди. Аммо юртимизда жисмоний шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам кўп. Хўш, улар ўз фаолиятида муаммога дуч келмайдими ёки ботқоққа ботмайдими?

— Таҳлиллар айрим қарзларнинг баъзан сунъий равишда пайдо бўлиб, йиғилганини кўрсатди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси масъул ходими ­Комил САИДОВ. — Масалан, якка тадбиркор иш бошлайди. Орадан сал вақт ўтиб, иши юришмай қолади ва фаолияти ўз-ўзидан тўхтаб қолади. Тадбиркор эса, фаолият юрита олмаётганидан солиқ идорасини хабардор қилишни унутади. Ҳолбуки, тадбиркор давлат рўйхатидан ўтдими, шу кундан унга қатъий белгиланган солиқ ҳисобланади. Тадбиркор фаолияти тўхтаб қолгани ҳақида солиқ идорасига хабар берсагина солиқ ҳисоблаш тўхтатилиши мумкин.

Яна шундай ҳолатлар учрайди, айрим жисмоний шахслар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмай, тадбиркорлик қилади. Масалан, дейлик, сиз вилоятдан Тошкент шаҳрига бир тонна тарвуз олиб келиб сотдингиз. Бу ҳолат давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан аниқланса, улар қилаётган даромадингизга қараб сизга йиллик солиқ қарзи белгилайди. Сиз бошқа маҳсулот олиб келиб сотмаслигингиз мумкин, бироқ гарданингизда солиқ қарзи тураверади.

Кўриниб турибдики, айрим ҳолларда ҳисобланаётган солиқларнинг ҳаммасининг таг замирида даромад бўлмаслиги мумкин. Бу сунъий қарздорлик, дейилади.

Шунинг учун бундай ҳолларга барҳам бериш мақсадида 2017 йил 30 декабрда «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини банкротлик тамойили орқали ҳисобдан чиқаришга оид меъёр киритилди.

Амалиётда биринчи марта қўлланилаётган бу институт якка тадбиркорлар учун катта қулайлик яратди. Зеро, бу тамойил туфайли улар бўйнига қўйилган сунъий қарздан қутулишлари мумкин.

 

Норгул АБДУРАИМОВА,

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

🕔11:41, 20.09.2018 ✔38

Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

Батафсил
Биринчи экиндан 25 миллион

Биринчи экиндан 25 миллион

🕔11:40, 20.09.2018 ✔16

Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

Батафсил
Тадбиркор бобо

Тадбиркор бобо

🕔11:18, 13.09.2018 ✔49

Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

    ✔ 38    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Биринчи экиндан 25 миллион

    Биринчи экиндан 25 миллион

    Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

    ✔ 16    🕔 11:40, 20.09.2018
  • Тадбиркор бобо

    Тадбиркор бобо

    Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

    ✔ 49    🕔 11:18, 13.09.2018
  • Фермерликдан экотуризмга

    Фермерликдан экотуризмга

    Мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:17, 13.09.2018
  • Майда ишдан катта фойда сари

    Майда ишдан катта фойда сари

    Меҳнатнинг машаққатсизи йўқ. Сабр қилиб чидаса, бир кун мевасини беради.

    ✔ 43    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар