Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

«Қизим, ҳаёт сен ўйлаганчалик осон эмас. Орзу қилиш, катта ниятлар билан яшаш яхши албатта, аммо сенинг тушкунликка тушиб қолишингни истамайман.

АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

Балки ўзинг ўйлаган марраларни забт этарсан, аммо ҳаммаси сен хоҳлагандек бўлмаслиги ҳам мумкин. Энг муҳими, одамларга ёрдаминг тегсин».

Ойимнинг сўзларидан фақат бир нарсани тушундим. Улар сенинг орзуларинг рўё, улар амалга ошмайди, дегандек бўлди. Бир четда бизни кузатиб турган дадам ойимга бироз қош чимиргандек бўлиб, мени ёнига чорлади.

— Ойингнинг гапларига эътибор берма, қизим. Сен, албатта, ўйлаётган ишларингни амалга оширасан. Ҳатто ундан-да каттароқ натижаларни қўлга киритасан. Бунинг учун эса фақатгина тилакнинг ўзи камлик қилади. Шунга яраша интилиш, ҳаракат керак.

Дадамнинг бу гаплари умидларимга жон киритгандек бўлди. Қатъиятим янада ортди. Китобдан бош кўтармай қолдим. Бир куни қўлимга Пауло Коэльонинг «Алким­ёгар» китоби тушиб қолди. Асар худди мен ҳақимда ёзилгандек эди. Айниқса, бола орзусининг амалга ошишидаги тўрт тўсиқнинг таърифланиши эътиборимни тортди. Ёзувчи болага кичиклигиданоқ унинг орзулари амалга ошмаслигининг сингдирилиши ҳаётдаги энг катта тўсиқ экани ёзилган. Айни шу сатрларни ўқиганимда дадамнинг нечоғли тўғри йўл тутганини тушуниб етдим.

Бу асарни икки-уч қайта ўқиб чиқдиму, ҳаётга қарашларим бутунлай ўзгарди. Ниманидир астойдил истасам, албатта, унга эришишим, чунки бундай истак олам саҳнида пайдо бўлиши ҳақида билиб олдим. Бу билан худди қалбимнинг тубидаги бир ҳақиқатни англагандек эдим. Кучимга куч қўшилгандай бўляпти, ҳали мени залворли вазифалар кутиб турибди.     

Энди олдимга аниқ бир мақсад қўйишдан аввал пухта ўйлайман. Унинг натижаси қандай якун топишини билгачгина шу ишга киришаман. Тўғри, бир қарашда бу мушкул туюлиши мумкин. Аммо бу ҳаётга қандай кўз билан боқишга боғлиқ. «Алгимёгар» қаҳрамони Сантягодан турли аломатлар орқали бошлаган ишимнинг тўғри ёки нотўғри қарор эканини англашни ўргандим.  

 

Мадина ПЎЛАТОВА,

Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн  институти талабаси




Ўхшаш мақолалар

КИТОБЛАРИМИЗ — ПАРИЖДА

КИТОБЛАРИМИЗ — ПАРИЖДА

🕔16:30, 17.05.2018 ✔24

Дунёдаги исталган халқнинг маданий савияси, келажак мавқеини ўлчайдиган муҳим мезон бор. Қайсики миллат китобга, кутубхона ишига эътибор қаратса, у ерда тараққиёт юксалиб бораверади. Мамлакатимизда китобхонликка катта эътибор берилишининг сабаби ҳам ана шунда.

Батафсил
«КИТОБХЎРЛАР ЭМАС, КИТОБХОНЛАР КЕРАК БИЗГА»

«КИТОБХЎРЛАР ЭМАС, КИТОБХОНЛАР КЕРАК БИЗГА»

🕔19:21, 10.05.2018 ✔39

Адабиёт ва мутолаа ҳақида маърифий суҳбат

Маҳмуд Ражаб Хоразм адабий муҳитининг забардаст вакилларидан. «Дард мавсуми» (1993), «Кўзлардаги кўзгу» (1999), «Ойкокил» (2010), рус тилида «Застенчивый месяц» (2010) шеърий китоблари, «Шанғи» (2005) рисоласи, «Сарагул» (2014) ҳикоялар тўплами нашр этилган. Бугунги китобхонлик ва адабий жараёнлар хусусида Маҳмуд Ражабнинг ўзига хос қарашлари ва ёндашуви бор.

Батафсил
УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

🕔15:17, 03.05.2018 ✔64

Она табиат малҳам бўлган

«…нималар йўқ у ерда, маймунлару филлар ҳам, бананлар ҳам (қандайдир мевалар), дунёда энг яхши чой ҳам ва турли-туман ёввойи мевалар, нотаниш ўсимликлар ҳам бор. Ҳаммасидан ҳам у ёқ доим шундай иссиқ бўладики, йил бўйи бемалол юраверасан: этик ҳам, қалпоқ ҳам, пайтава-ю пўстин ҳам керак эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КИТОБЛАРИМИЗ — ПАРИЖДА

    КИТОБЛАРИМИЗ — ПАРИЖДА

    Дунёдаги исталган халқнинг маданий савияси, келажак мавқеини ўлчайдиган муҳим мезон бор. Қайсики миллат китобга, кутубхона ишига эътибор қаратса, у ерда тараққиёт юксалиб бораверади. Мамлакатимизда китобхонликка катта эътибор берилишининг сабаби ҳам ана шунда.

    ✔ 24    🕔 16:30, 17.05.2018
  • «КИТОБХЎРЛАР ЭМАС, КИТОБХОНЛАР КЕРАК БИЗГА»

    «КИТОБХЎРЛАР ЭМАС, КИТОБХОНЛАР КЕРАК БИЗГА»

    Адабиёт ва мутолаа ҳақида маърифий суҳбат

    Маҳмуд Ражаб Хоразм адабий муҳитининг забардаст вакилларидан. «Дард мавсуми» (1993), «Кўзлардаги кўзгу» (1999), «Ойкокил» (2010), рус тилида «Застенчивый месяц» (2010) шеърий китоблари, «Шанғи» (2005) рисоласи, «Сарагул» (2014) ҳикоялар тўплами нашр этилган. Бугунги китобхонлик ва адабий жараёнлар хусусида Маҳмуд Ражабнинг ўзига хос қарашлари ва ёндашуви бор.

    ✔ 39    🕔 19:21, 10.05.2018
  • УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

    УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

    Она табиат малҳам бўлган

    «…нималар йўқ у ерда, маймунлару филлар ҳам, бананлар ҳам (қандайдир мевалар), дунёда энг яхши чой ҳам ва турли-туман ёввойи мевалар, нотаниш ўсимликлар ҳам бор. Ҳаммасидан ҳам у ёқ доим шундай иссиқ бўладики, йил бўйи бемалол юраверасан: этик ҳам, қалпоқ ҳам, пайтава-ю пўстин ҳам керак эмас.

    ✔ 64    🕔 15:17, 03.05.2018
  • ҒАРОЙИБ ТУШ

    ҒАРОЙИБ ТУШ

    «Дон Кихот» макон-замон ва тафаккурнинг турли сатҳларида турлича баҳоланиб келади. Биров бу китобни ўрта аср Европа адабиётида урчиб кетган рицар-саргузашт романларига пародия, бошқаси ёзувчи яшаган ижтимоий муҳит танқиди, яна бири романтизмга раддия, кимдир танқидий реализмга оид роман тарзида кўради.

    ✔ 49    🕔 15:16, 03.05.2018
  • ЖИМЖИТЛИК ОРТИГА ЯШИРИНГАН ҚАЛБ

    ЖИМЖИТЛИК ОРТИГА ЯШИРИНГАН ҚАЛБ

    Нега у эзгуликка тоқат қилолмайди?

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ижодидан бехабар ўқувчи бўлмаса керак. Унинг қалами йиллар давомида музлаб, илиқликни унутган юракларни ҳам ёриб ўтади. Ёзувчи инсон қалбида унутилган, қор-ёмғирлар ювиб кетган хотираларни жонлантиради. Кўз ёш нелигини билмай қолган қорачиқларга томчиларни меҳмон қилиб олиб келади... 

    ✔ 79    🕔 16:58, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар