Халқ виждони      Бош саҳифа

ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

Бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз

«Жиноятнинг катта-кичиги бўлмас экан. Мен ҳам ўзим билмай қўл уриб қўйган ишимнинг пушаймонини ҳалигача тортиб келяпман.

ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

Бу ҳам майли, онам ва акамнинг тортган ташвиши, уларнинг қалбига етказилган оғир жароҳатни ўйлаганда айбим янада каттароқ туюлиб кетади...»

Кеч бўлса-да, қилинган хатони англаб етиш учун катта ирода керак. Бундай иқрор ўша инсонни келажакда янада ҳушёрроқ, эҳтиёткорроқ бўлишга ундайди. Мана шундай билиб-билмай ҳуқуқбузарлик қилиб қўйган, жиноят йўлига кириб қолган ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш оила билан бирга, маҳалла ҳамда профилактика инспекторлари зиммасига катта масъулият юклайди.

— Киши ўзини бошқара олса, қилаётган ҳаракатларини таҳлил қилса, хатолари бироз камаяди, назаримда, — дейди Тошкент тумани «Ободлик» ва «Сағбон» МФЙ профилактика инспектори Шавкат ­ҒАФУРОВ. — Жиноятга қўл уриб, қилган ишидан пушаймон бўлаётган бу йигит шу қоидаларни бироз ёддан чиқарган. Арзимаган гап-сўзлар туфайли ўз тенгдоши билан муштлашишгача борган. Унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда устидан жиноий иш очилди. Суд ҳукмига кўра, у беш йил жазо ўташдан шартли равишда озод қилиниб, бир йил синов муддати белгиланди. У билан тез-тез учрашиб, суҳбатлашиб турибмиз. Энди қарашлари анча ўзгарган, олдига қўйган мақсадлари бор. Ҳудудимиздаги шу каби ёшларга тўғри йўналиш бериш мақсадида профилактика кунлари ва учрашувлар ташкиллаштирилмоқда. Бу каби ишлар келажакда ўз самарасини беришига ишончимиз комил.    

Йўл бошида турган одам олдиндаги қийинчиликларни тасуввур эта олмаслиги мумкин. Шундай вақтда тажрибали ва бу йўлни яхши биладиган кишиларнинг маслаҳати айни муддао. Бугун профилактика инспекторлари  зиммасига мана шундай катта вазифа юклатилган. Қолаверса, уларнинг маҳалла билан ўзаро ҳамфикр ва ҳамкорликда иш олиб бориши ижобий натижаларга йўл очмоқда.

— Бу йигитни ёшлигидан яхши биламан, — дейди Тошкент тумани «Ободлик» МФЙ маслаҳатчиси Ҳамида ­АЪЗАМОВА. — Шу боис ҳам унинг кечинмаларини тўғри тушунаман. Отаси эрта вафот этиб кетган. Яна бир акаси автоҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмди. Ундаги руҳий тушкунлик, балки, жиззакиликка сабаб бўлгандир. Қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган бир-иккита тенгқурлари билан гап талашиб, муштлашишган. Иши судда кўрилгач, кичик хато ҳам қандай аянчли якун топишини тушуниб етди. Ҳозир акаси билан бирга ишлаяпти. Маҳалланинг намунали оилалардан бирини унга мураббий қилиб тайинладик.

Бундай ёшларимизнинг жамият ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар қилишга куч ва имкониятлари катта. Шундай экан, биз уларга тўғри йўл кўрсата олишимиз зарур.          

Инсон умри давомида ҳар бир хатти-ҳаракатининг — хоҳ у ижобий, хоҳ салбий бўлсин —  албатта жавобини олади. Кўпни кўрган, нуроний  кишилар бу ҳақиқатни яхши билишади. Шу боис ҳам доим бизни ҳалолликка, атрофдагиларга яхшилик қилишга ундайди. Бунинг замирида бизни минг ташвиш билан улғайтирган ота-онамизни рози қилиш, уларга раҳмат келтириш билан бирга, ҳаётда ўз муносиб ўрнимизни эгаллаш вазифаси ҳам мужассам. Ҳар бир ёш бу меҳнатларни қадрлаши ва маслаҳатлардан ижобий хулоса чиқариши зарур.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

«Оила даврасида» мухбири  




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔195

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔204

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔211

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар