Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

ёхуд Навоийни қачон тушунамиз?

Ҳазрат Навоийни тушуниш учун муборак динимиз таълимотларидан, жумладан, тасаввуф илмидан ҳам теран хабардор бўлиш талаб этилади.

БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

Алишер Навоий даврида бошқа илмлар қатори тасаввуф илми ҳам ривожланган эди. Тасаввуф истилоҳларининг шаклланиши ва бойиб боришида Қуръони карим, суннати набавийя, салафи солиҳларнинг ҳикматлари катта ўрин эгаллаган. Тасаввуф аҳлининг намоёндаларидан бўлган Алишер Навоийнинг асарлари ҳам, табиийки, ўша истилоҳий маънолар асосида талқин қилиниши шарт.

Навоийнинг кўпгина ғазаллари шу пайтгача айрим «навоийшунос»ларнинг шахсий тасаввурлари билан, ҳавойи нафсларига мувофиқ тарзда шарҳлаб келинди. Бу шарҳларнинг аксари мавҳум талқинлар, тушунарсиз, гажакдор иборалар, ҳиссиз таъбир, тахминий тасаввурлардан бошқа нарса эмас. Бунинг устига, баъзи бир журъатли «қаламкашлар» ана шундай тасаввуфий ғазалларга мухаммас боғлашга ҳам қўл уришган. Табиийки, натижада «қовунга қовоқни пайванд қилгандек» бўлган. «Илм ҳар қандай мураккаб нарсани соддалаштириб беради», деган қоидага мувофиқ, биз ўша ирфоний шеърларни муаллиф назарда тутган истилоҳлар билан тушунишни йўлга қўйсак, ўзимизни ҳам қийнамаймиз, ўзгаларни ҳам адаштирмаймиз. Мисол учун, биргина байтни шарҳ қилиб кўрайлик:

Тун оқшом келди кулбам сори ул гулрух шитоб айлаб,

Хироми суръатидин гул уза ҳайдин гулоб айлаб.

Насрий баёни: Тунда ўша гул­юзли ёр кулбамга шитоб билан кириб келди. Юриши тезлигидан гул юзидан терлар гулоб бўлиб қуйиларди.

Алишер Навоий уйланмаган. Агар кечқурун Навоийнинг ҳузурига ҳамма ғафлатдалик пайтда у кишининг севган қизи келган бўлса, бу сир тутилиши керак. Агар биз байтни мана шу қабилда, бошқача қилиб айтганда, «замонавий» тушунадиган бўлсак, бу билан Навоийга ҳурматсизлик қилган бўламиз. Навоийдек буюк инсонни қўйинг, ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган одам ҳам, бундай иш рўй берган бўлса, уни бошқалардан яшириши турган гап. Демак, ­Навоий бошқа нарсани кўзда тутган. Навоийнинг мақсадини тушуниш учун у кишининг истилоҳларини тушунишга уринамиз. Келинг, бу байтда ишлатилган сўзларни тасаввуфий истилоҳлар асосида шарҳ қилиб кўрайлик.

Кулба — соликнинг қалби (солик тариқат йўлини танлаган шахс). Гулрух (гулюз) — шуҳуд олами, яъни Аллоҳ таолонинг зотини мушоҳада қилиш ҳолати. Гул уза ҳай (юздан оққан тер) — ғайбий илҳом.

Ушбу изоҳлар асосида байтнинг насрий баёнини кўрайлик: «Ҳамма ёқни жаҳолат зулмати қоплаб турган бир пайтда, қалбимда Аллоҳ таолонинг зотини мушоҳада қилиш ҳолати юз берди. Бу мушоҳада шу қадар тез рўй бердики, унинг тезлигидан менга ғайбий илҳомлар ҳосил бўлди».

Энди ўзингиз холис ўйлаб кўринг, Навоийга нисбатан аввалги уятли маънони ирода қилиш ақлга тўғрироқ келадими ёки мана бу ирфоний маъноларними? Қай бири воқеликка ва мантиққа тўғри келади?

Яна бир мисол. «Хазойинул-маъоний»нинг биринчи ғазалида Навоий шундай дейди:

Ғайр нақшидин кўнгил жомида бўлса занги ғам,

Йўқтур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо.

Бу байт анчагина равшан. Ғайр — Аллоҳдан ўзга барча нарса. Кўнгил жоми — қалб ойинаси, унда Аллоҳ таолонинг нури тажаллий қилади. Ғам — монеълик, тўсиқ. Соқий — муршиди комил, инсонларга руҳий тарбия берувчи устоз. Майи ваҳдат — тавҳид завқи.

Энди байтни мазкур истилоҳлар асосида насрий баён қилиб кўрамиз: «Эй муршид! Қалб ойинасида унга Аллоҳ таоло томонидан етадиган нурнинг акс этишини тўсадиган занг, яъни Аллоҳдан бошқа бирор нарсанинг нақши — таъсири бўлса, тавҳид завқичалик уни аритувчи, тозаловчи нарса — «ғамзудо» топилмайди».

«Тавҳид» деганда қалб тубидан Аллоҳ таолони барча жиҳатдан ягона, мутлақ танҳо деб эътиқод қилиш, фақат Аллоҳни риоя қилиш, фақат уни ўйлаш назарда тутилади.

Шунингдек, «ваҳдат майи» деганда тавҳид калимасини ҳам тушуниш мумкин. Ҳазрат Навоий унинг айтган сўзларини мақсаддан бурадиган, нотўғри талқин қиладиган кишилар ҳам унинг асарларини ўқиб, ташвиқ қилишлари мумкинлигини сезгани учун девонининг энг биринчи ғазалидаёқ бу нуқтага алоҳида танбеҳ бериб қўйган:

Сен гумон қилгандин ўзга жому май мавжуд эрур,

Билмайин нафй этма бу майхона аҳлин, зоҳидо.

Маъноси: «Эй тасаввуф аҳлининг истилоҳларидан бехабар зоҳирпараст! Сен ўйлаётган маст қилувчи, ақлни кетказувчи, инсонни хор қилувчи шароб ва ўша ҳаром нарса қуйиладиган идишдан бошқа ҳам шартли равишда «жом» ва «май» бор. Бу майхонани — орифларнинг ботиний олами вакилларини (ёки муршид хонақоси аҳлини) билмасдан инкор қилиб юрма!».

Навоийни тушуниш учун ­Навоий билган ва фойдаланган билимларни билиш, ўрганиш керак бўлади. Ўрганганда ҳам асл манбалар зарур. Бунинг учун, албатта, ўша даврда илмий муомалада бўлган тилларни яхши ўзлаштириб, манбаларни бегоналарнинг таржима ёки тавсифлари асосида эмас, асл ҳолатида ўрганиш талаб қилинади. Бинобарин, навоийшунос бўлишни истаган киши аввало ислом олими, тасаввуф билимдони бўлиши, бу илмларни билибгина қўймай, уларни ўз ҳаётида татбиқ этиб, зикр қилинган даражаларни ўзида жорий қилган бўлиши лозим. Шундагина у Навоийни тўла тушунган, у кишининг шахсиятини тўғри англаган, сўзларини яхши ҳис қилган бўлади. Менимча, бугунги навоийшуносликнинг олдида турган энг катта муаммолардан бири шу бўлса, ажаб эмас.

 

Ҳусайнхон ЯҲЁ




Ўхшаш мақолалар

САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

🕔16:39, 17.05.2018 ✔30

Куни кеча Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди ҳамда бу йилги Рамазон ойининг илк куни 17 майдан бошланиши алоҳида қайд этилди. Қарорда таъкидланганидек, Рамазон халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланади.

Батафсил
ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

🕔16:33, 17.05.2018 ✔46

Бугун бозорларимиз тўкин-сочин. Исталган маҳсулотни топасиз. Бироқ...

Батафсил
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

🕔19:23, 10.05.2018 ✔84

ёхуд замонавий қайлиқ можароси

Вилоят сафарларидан бирида кўринишидан анча камсуқум бир йигит: «Кечирасиз, алоҳида гаплашиб олсак бўладими?» деб қолди. Унинг илтимосини бажонидил қабул қилдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

    САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

    Куни кеча Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди ҳамда бу йилги Рамазон ойининг илк куни 17 майдан бошланиши алоҳида қайд этилди. Қарорда таъкидланганидек, Рамазон халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланади.

    ✔ 30    🕔 16:39, 17.05.2018
  • ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

    ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

    Бугун бозорларимиз тўкин-сочин. Исталган маҳсулотни топасиз. Бироқ...

    ✔ 46    🕔 16:33, 17.05.2018
  • ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

    ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

    ёхуд замонавий қайлиқ можароси

    Вилоят сафарларидан бирида кўринишидан анча камсуқум бир йигит: «Кечирасиз, алоҳида гаплашиб олсак бўладими?» деб қолди. Унинг илтимосини бажонидил қабул қилдим.

    ✔ 84    🕔 19:23, 10.05.2018
  • ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

    ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

    Бу кимнинг чўнтагига тушяпти?

    Пластик карта жорий этилгани заб иш бўлди-да. Мана, энди оддий дўконда ҳам, минимаркету супермаркетда ҳам тарозидан урса урадики, аммо ҳисоб-китобдан уролмайди. Чунки 11 минг 985 сўмлик харидингиз учун сотувчи  картангиздан 12 минг сўм ечиб ололмайди.

    ✔ 46    🕔 19:22, 10.05.2018
  • ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

    ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

    ёхуд белимизни синдираётган пуч обрў

    Тўй ва маросимларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш кун сайин долзарблашиб бормоқда. Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари кам бўлса-да, самара бераётганига ҳам бот-бот гувоҳ бўла бошладик. Демак, турмушимизда учраётган иллатларга қарши биргаликда ва тизимли курашиш орқали натижага эришиш мумкин. Айрим юртдошларимизнинг шу мавзудаги фикр-мулоҳаза, иқрор ва изтироблари, таклифлари сиз учун ҳам аҳамиятли бўлиши, шубҳасиз.  

    ✔ 75    🕔 15:19, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар