Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

Атроф-муҳитни озода сақлаш халқимизга хос азалий қадрият. Яшаётган уйимиз, ишлаётган жойимиз, маҳалламиз, қишлоғимизни қанча озода тутсак, қут-барака ҳам шунга яраша бўлади.

ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

Аксинча, юрган ва борган жойимизда тозаликка эътибор берилмаган, супуриб-сидирилмаган бўлса, ўша жойдан тезроқ кетиш тараддудига тушамиз.

Афсуски, орамизда ўз ҳовлисини тоза тутса-да, жамоат жойларида ҳатти-ҳаракатларига жавоб бера олмайдиган, ҳар хил чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетадиган кимсалар ҳам учраб туради. Бепарволик билан нафақат шаҳар ва қишлоқлар кўркини бузади, балки ўзи ва яқинлари, ўсиб келаётган мурғак авлоднинг тан сиҳатлигига аёвсиз зарар етказади. Бундай хўжасизлик оқибатида аҳоли орасида қанча касалликлар кенг ёйилади. Ахир, бугун ҳар бир ҳудудни тоза сақлаш учун етарлича шарт-шароитлар яратиляпти-ку!

Тошкент шаҳар «Махсустранс» корхонаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари Исмоил ­САГДУЛЛАЕВ:

Айни пайтда маҳаллалардаги чиқинди ташлаш майдонлари янги контейнерлар билан таъминланган. Чиқинди тўкиш жойларига қоғоз, металл, резина, пластик ва бошқаларни ажратувчи операторлар қўйилган. Ҳозир чиқиндилар ёқилмайди, балки экология ва санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда утилизация қилинади. Чунки чиқиндини ёқиш, ундан чиқадиган тутун экология учун зарар.

Лекин буни тушунмайдиган айрим одамлар чиқиндиларни тўплаб, ёқиб юбормоқда. Шуларни фуқароларга тушунтиришга катта эътибор қаратиляпти. Тез орада Корея Республикаси технологиялари асосида чиқиндини қайта ишлаш ва саралашни ҳаётга жорий этиш учун 60 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ажратилиши кўзда тутилган.

— Баъзан бекатда кап-катта зиёли одамларнинг писта чақиб, пўчоғини ён-верига ташлаётганига гувоҳ бўламан, — дейди фуқаро Тоир Зокиров. — Аммо ўзимнинг ҳам уларга чиқинди қутисини кўрсатиб қўйишга журъатим етмайди. Чунки бир неча марта ёшларга қилаётган иши нотўғрилигини айтиб, танбеҳ берганимда «биз билан ишингиз бўлмасин, ўз болаларингизга ақл ўргатасиз», дея беҳурмат қилишган. Шу боис бундай вазиятга гувоҳ бўлганимда «инсофни ўзига берсин», деб кетавераман. Балки бунга ўзбекона андиша ҳам сабабдир.

Чиқинди чиқмайдиган қишлоқ

Ҳозирги замонда айрим ёшлар катталарга кўп жиҳатдан ўрнак бўлмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Содда қилиб тушунтираман.

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Калияс қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро ­Халил Қаршибоев қишлоқдошлари орасида катта ҳурматга сазовор бўлган. Сабаби, умри давомида қишлоғининг озодалиги йўлида кўп меҳнат қилган.

Бизни ҳайрон қолдирган ва хурсанд қилган далил шуки, отахоннинг қишлоғидаги хонадонлардан умуман чиқинди чиқмас экан. Аввалига Халил ака «Болалар катталарга намуна бўлсин», деган шиорни илгари суриб, уни ўйин тарзида тарбиячилар бошчилигида боғча болалари онгига сингдиришга эътибор қаратган. Яъни, елим идиш, синган ўйинчоқлар, қоғоз, картон, эски пойабзал, куйган чироқ каби чиқинди битта идишда қўйилади. Яна 4-5 та бўш челак ҳам тайёр туради.

Беш-олти нафар бола қўлига резина қўлқоп кийган ҳолда чиқиндилар орасидан қоғозларни, резина буюмларни, пластикни, темир-терсакларни, чирийдиган сабзавот қолдиқларини, хуллас барча-барчасини алоҳида челакка солишади. Тарбиячи уларнинг тўғри ажратганини баҳолайди. Бу ўйинни болалар катта саҳнада ҳам намойиш қилиб беришади.

«Амаки, ана, идиш қўйилган!»

«Болалар катталарга намуна бўлсин!» деган ғоя шунчаки гап эмас. Мантиқан фикрласак, чиндан ҳам биз болаларга кичик ёшдан муҳитни тоза сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлашни ўргатсак, улар ўз ота-оналарини, кейинчалик катта бўлганда ўз фарзандларини бундай ўрнакли сафарбарликка чақиради.

— Мен бу ишнинг яхши натижа беришига шахсан гувоҳ бўлганман, — дейди уй бекаси Муниса Каримова. — Бир куни тўрт яшар қизчам билан дўконга бордик. Кўчага чиққанимизда у қўлидаги музқаймоқ қоғозини кўчага ташлаб юборди. Шунда унга сал нарида турган чиқинди идишини кўрсатдим ва «қоғозни ана шу идишга ташлаш керак», деб тушунтирдим. Шунда қизим қоғозни олиб чиқинди идишга солди.

Эртаси куни яна дўконга бордик. Бир нотаниш киши харид чекларини ғижимлаб ерга ташлаб кетди. Буни кўрган қизим қўлимдан чиқиб, югуриб кетди. Қарасам, у нотаниш кишини туртиб, кўрсаткич бармоғи билан ердаги қоғозни, кейин икки қадам нарида турган махсус қутини кўрсатяпти. Амаки кулиб юборди. Қоғозни ердан олиб, идишга ташлади. Кичиклар катталарга ўрнак бўла олишининг исботи бу.

Дарҳақиқат, биз кичиклигимизда оилада, боғчада, мактабда чиқиндиларни «сортировка» қилишни ўрганмаганмиз. Уларни титишни ўзимизга «ор», деб биламиз. Шунинг учун уйимиздан чиқинди чиқармасликка ҳаракат қилмаймиз, кўчада ҳам бировларга танбеҳ беришга андиша қиламиз.

Микроблар макони

Бир танишимнинг қизи турмуши бузилиб, фарзанди билан ота уйига қайтиб келди. Ундан қайнонаси билан нимага келиша олмагани сабабини сўраганимда: «Қайнонам мен супурган ахлатни титиб ўтирарди. Уйдан «мусор» чиқариб ташлашга йўл қўймасди. Мен зиёли оилада катта бўлганман. Улар бизнинг тенгимиз эмас экан...» дейди. Мана, сизга оилада тўғри тарбия берилмаганининг оқибати!

Калиясликлар эса ҳеч уялмасдан хонадондан чиққан чиқиндилардан металлни металлоломга, қоғозни макулатурага топширар экан. Чириб кетадиган озиқ-овқат чиқиндилари, сабзавот пўчоқларини эса ўғит бўлади, деб ерга кўмишаркан. Мағзавани кўчага эмас, ўрага ташлаб, устидан тупроқ тортишаркан.

Оққўрғон тумани давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими ходимининг айтишича, улар бир оиладаги боланинг касаллик тарихи билан қизиқишибди. Болакайнинг кетма-кет касал бўлиши, дори-дармонлар ҳеч таъсир қилмаслиги, иммунитетининг ўта пастлиги сабаби ўрганилганда оила бекалари мағзавани бола ўйнайдиган ҳовлига сепиши маълум бўлибди. Сўнг улар боладаги аллергик тошмалар, нафас йўли хасталиклари, гижжа ва бошқа бактериялар шу ифлос муҳитдаги ҳаводан доимий нафас олишининг оқибати деган хулосага келди.

* * *

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимиз. Таълим муассасаларида тиббий ва экологик маданият дарслари савиясини янада кўтариш лозим. Ёш болалар, ўсмирлар орасида нафақат атмосфера ифлосланишининг зарари ҳақида гапириш, балки атроф-муҳит озодалигида улар иштирокини таъминлаш, масъуллигини ошириш бўйича қизиқарли тарбия соатлари ўтказилса, телевидение орқали роликлар намойиш қилинса, олиб борилаётган ишлар янада самарали бўлиши мумкин.

Ҳар биримиз учун азиз бўлган шаҳар ва қишлоқларимизни авайлаб-асраш, дунёнинг энг гўзал, тоза ва кўркам шаҳарларига айлантириш, тоза муҳитда соф ҳавони таъминлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини асло унутмайлик.

 

Манзура БЕКЖОНОВА




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

🕔15:42, 19.04.2018 ✔7

Бу қандай ҳосил бўлган, буни бартараф этиш учун ишни нимадан бошлаш зарур?

Батафсил
СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

🕔15:41, 19.04.2018 ✔6

«Оила даврасида» кўтариб чиққанидан сўнг...

Газетамизнинг 2018 йил 5 апрелдаги 14-(303) сонида, «Кўчиб ўтган, аммо «яшамаётган»лар» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А массивида қурилган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира сотиб олган фуқароларнинг мурожаатига биноан, уларни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган эди.

Батафсил
ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

🕔14:07, 13.04.2018 ✔37

Йўлларда пиёдалар иштирокидаги фалокатлар нега кўпаймоқда?

Статистика маълумотларига єараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитадан биттаси бевосита пиёда иштирокида содир бўлмоєда. Биргина 2017 йилда 563 та пиёда билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Шундан 516 та ҳолатда улар бевосита айбдор, деб топилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

    МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

    Бу қандай ҳосил бўлган, буни бартараф этиш учун ишни нимадан бошлаш зарур?

    ✔ 7    🕔 15:42, 19.04.2018
  • СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

    СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

    «Оила даврасида» кўтариб чиққанидан сўнг...

    Газетамизнинг 2018 йил 5 апрелдаги 14-(303) сонида, «Кўчиб ўтган, аммо «яшамаётган»лар» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А массивида қурилган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира сотиб олган фуқароларнинг мурожаатига биноан, уларни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган эди.

    ✔ 6    🕔 15:41, 19.04.2018
  • ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

    ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

    Йўлларда пиёдалар иштирокидаги фалокатлар нега кўпаймоқда?

    Статистика маълумотларига єараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитадан биттаси бевосита пиёда иштирокида содир бўлмоєда. Биргина 2017 йилда 563 та пиёда билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Шундан 516 та ҳолатда улар бевосита айбдор, деб топилган.

    ✔ 37    🕔 14:07, 13.04.2018
  • Битта  «оқ»идан,  иккита  «қизил»идан берворгин,  болакай!

    Битта  «оқ»идан,  иккита  «қизил»идан берворгин,  болакай!

    Бозор-ўчар қилиб юргандим, кўзим беихтиёр спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга тушди. Қарасам, сотувчи аёл киши экан. Бироз ғалати туюлди бу менга. Ахир, ароқ савдоси билан аёл шуғулланса…

    ✔ 65    🕔 14:07, 13.04.2018
  • КЎЧИБ ЎТГАН, АММО «ЯШАМАЁТГАН»ЛАР

    КЎЧИБ ЎТГАН, АММО «ЯШАМАЁТГАН»ЛАР

    Сергелида қурилган арзон уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммолар қайси ҳокимга тегишли?   

    Ҳамма ҳам ўз уй-жойи, бошпанаси бўлишини хоҳлайди. Айниқса, серфарзанд оилаларда уй-жойга эҳтиёж катта. Лекин беш қўл баробар эмас, деганидек, ҳаммада ҳам бунинг учун моддий жиҳатдан имконият йўқ. Шу боис айрим оилалар кичкина хонадонда кўпчилик бўлиб яшайди ёки йиллаб ижарада туради

    ✔ 215    🕔 18:28, 05.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар