Фармацевтика соҳасида қачон қадоқлашдан ишлаб чиқаришга ўтамиз?
Фармацевтика корхоналарининг аксариятида замонавий технологиялар умуман қўлланилмайди, дори субстанциялари ишлаб чиқаришга умуман эътибор йўқ. Корхоналар тўлиқ циклда маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш ўрнига, ҳали ҳам асосан хориждан тайёр маҳсулотларни олиб келиб, қадоқлаш билан шуғулланяпти.
Ушбу фикрлар 6 февраль куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш учун йиллар давомида қатор имтиёзлар берилган бўлса-да, ички бозордаги талабнинг 74 фоизи импорт ҳисобига қондирилмоқда.
Импорт қилинаётган 6 минг 824 номдаги хорижий дори воситасининг ярмидан кўпини мамлакатимизда ишлаб чиқариш мумкин. Лекин ҳозирда 27 фоизи ишлаб чиқарилади, холос.
Давлат тиббиёт муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш аҳволи ҳам қониқарсизлигича қолмоқда. Аҳоли бу ислоҳотлардан кутилган натижаларни ҳали умуман сезаётгани йўқ.
Дори воситаларига эҳтиёжни аниқлаш тизими ва мавжуд эҳтиёж бўйича аниқ маълумотлар базаси яратилмаган. Жорий йилда мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш бўйича ҳали натижали иш қилинмаган.
Фармацевтика йўналишида 7 та эркин иқтисодий зонани ташкил этиш бўйича фармон қабул қилинганига 9 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ҳали биронтасининг ҳудудида иш бошланмаган.
Фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмайди.
Президентимиз бу муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, дори субстанциялари ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш ва тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни кенгайтириш, соҳада халқаро стандартлар ва янги инновацион технологияларни кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ
🕔15:42, 19.04.2018
✔6
ёхуд кўзбўямачиликларга нуқта қўйилиши зарур
«Кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш — сиёсатга хиёнат...»
Батафсил
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ҚАНЧА ОДАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА?
🕔14:09, 13.04.2018
✔31
Ижтимоий сўров натижалари кўп нарсалар ҳақида «сўзлайди»
«...Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт.
Батафсил
ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ
🕔18:28, 05.04.2018
✔72
Ўзбек ва туркман халқлари дўстлигининг илдизи инсон зоти яралган энг қадимий даврларга бориб тақалади.
Батафсил