Оила хуржун      Бош саҳифа

«ОЁҒИ ОСМОНДА» МИСОЛ

2-синфда ўқийдиган синглим кечки овқатдан сўнг айтиб қолди:

— Опа, математикадан уйга вазифани сира ишлай олмаяпман, ёрдам берворинг.

— Устозингнинг ўзи яхшилаб тушунтирмадими? — дедим баҳона умидида.

— Тушунтирдику-я, лекин барибир чиқмаяпти-да!

Аввал дангасалик қиляпти, деб ўйладим. Қарасам, йўқ. Ноилож, дафтарни қўлимга олдим-да, мисолларни кўздан кечира бошладим.

— Ё тавба, бунақасини энди кўришим! Мисол тескари ечилган: 30-40=10. Ҳайрон қолдим. Қоидага кўра, 40-30=10 шаклида бўлиши керак эди, шекилли? Мисолнинг оёғи осмонда-ю, боши ерда. Бошқаларида ҳам аҳвол шу.

«Устозиям роса «даҳо» экан-да, бунақасини биринчи марта кўришим», деган ўй кечди хаёлимда. Қизиқ, синглимнинг устози тўрт йил нимани ўқиган экан? Уни мактабга ким ишга олди ўзи? Наҳот билимини синовдан ўтказиб кўришмаган бўлса? Мисолни ҳам «вой-вой»латиб юборибди-ю?!

Кейин мисолнинг «оёғи»ни ерга қайтармоқчи бўлдим, шу баҳонада синглимга ҳам бир-иккита гапни тайинладим.

— Устозингга айт, мисолга шафқатли бўлсин. Бечоранинг оёғини осмондан қилмасин, — дейишимни биламан нақ балога қолдим-да! Синглим: «Устозим тўғри ишлаган, ўзингиз билмаяпсиз», дея ўдағайлади.

«У ҳолда эртагаёқ ўзим бориб, мактаб директорига арз қиламан!» деган қатъий қарорга келдим. Гўё ҳаммасини бир зумда ҳал қиладигандек мамнун бўлиб, бошимни ғоз тутдим. «Э, шошмай тур, ахир, «даҳо» устоз мактаб директорининг ўғли-ку»! Шу ёдимга тушди-ю, тарвузим қўтиғимдан тушди-қўйди. Эҳ, начора. Ҳеч бўлмаса, мисолнинг «оёғи»ни ерга туширишни эпларман, деб математик билимларимни ишга солдим…

Хуллас, соддагина мисолни тўғри ишлашни синглимга ўргатаман, деб икки соат уриндим. Ўхшамаган бўлсаям, бир нарсадан қувондим. Ҳар ҳолда бечора мисол ўнгланиб олди. Қолганига кучим ҳам, вақтим ҳам етмаса керак: ахир, синглимнинг синфида 29 нафар ўқувчи бор. Қолган 28 тасининг дафтаридаги мисолларнинг аҳволи бир хил. Бечораларнинг «оёғи осмонда»!..

 

Но И Ла




Ўхшаш мақолалар

Мажлисдаги илҳом

Мажлисдаги илҳом

🕔17:39, 06.12.2018 ✔108

Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

Батафсил
Бўлиб берамиз

Бўлиб берамиз

🕔17:38, 06.12.2018 ✔92

Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

Батафсил
Хотиним ферма очгач…

Хотиним ферма очгач…

🕔17:27, 22.11.2018 ✔161

Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мажлисдаги илҳом

    Мажлисдаги илҳом

    Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

    ✔ 108    🕔 17:39, 06.12.2018
  • Бўлиб берамиз

    Бўлиб берамиз

    Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

    ✔ 92    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Хотиним ферма очгач…

    Хотиним ферма очгач…

    Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

    ✔ 161    🕔 17:27, 22.11.2018
  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 179    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 222    🕔 16:48, 18.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар