Муродбой НИЗАНОВ

Директор мени хонага бошлаб кириб, иш столимга ўтқазди ва лавозимим билан табриклаб, бўлимнинг икки ходими билан таништирди.

ПИСМИҚ

Унинг айтишича, бу корхонага қанчадан-қанча директор, бўлим бошлиқлари, қоровуллар келиб кетишган-у, лекин бу ходимлар ўзгармаган экан. Улардан бири ўн етти йил, иккинчиси ўн бир йилдан бери шу ерда ишларкан. Бу оз вақт эмас, демак, яхши мутахассислар бўлиши керак.

— Қалай, директоримиз сизга ёқдими? — бошлиқ хонадан чиқиб кетиши билан сўради ўн етти йилдан бери шу ерда ишлайдиган ходим. — Янги кишининг кўзи билан айтилган фикр тўғри бўлади. Нима дейсиз?

Кутилмаган саволдан ноқулай аҳволга тушиб қолдим. Бир кўрган одам ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Лекин саволни бежавоб қолдириб бўлмайди.

— Бошлиқлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, — дедим бир зум ўйлангач ва топган жавобимдан енгил тортдим.

— Тўғри айтасиз, — деди ўн бир йилдан бери ишлайдиган ходим сўзимни бўлиб. — Аввалги мудиримиз, қачон кўрманг, директорни ёмонлаб юрарди.

Сир бермай тўғри қилган эканман. Йўқса, улар мени ким деб ўйлашлари мумкин эди.

Кўп ўтмай телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим. Директор экан. Бўлимдаги ходимлардан бирини ҳузурига юборишимни сўради. Ўн етти йилдан бери ишлайдиган тажрибали ходимни юбордим.

— Кўрдингизми уни? — деди иккинчи ходим ҳамкасби хонадан чиқиб кетиши биланоқ. — У директорнинг елпатаги. Ҳаш-паш демай иккаламизни эшакка тескари миндириб қайтади.

Довдираб қолдим. Аҳвол шундай давом этаверса, булар мени директорга бир кунмас бир кун ёмон кўрсатиб қўяди-ку?! Бир пайт у директор ҳузуридан қайтиб келибоқ, шеригини имлаб:

— Сен ҳам борар экансан, — деди ва ўзи хонага кирди.

Шериги «айтмадимми», дегандай менга кўз қирини ташлаб чиқиб кетди.

— Ановини кўрдингизми? — деди ўн етти йиллик ходим шериги эшикдан чиқиб улгурмасидан. — Унга ўргата-ўргата ўзимда қолмади. Ўн бир йилдан бери оғирнинг устидан, енгилнинг остидан юриб келяпти. Қорнини ёрсангиз алиф чиқмайди, ғирт саводсиз. Шунга қарамай, учига чиққан аразгўй. Бир оғиз танбеҳ бериб кўринг, тўқсон эшикка таниш қилади. Бир сўздан қайтмайди. Худди кийимга томган ёғ дейсиз!

Унинг гапларини эшитиб, тепа сочим тикка бўлди. Бири директорга елпатаклик қилиб, чақимчилик билан шуғулланса, иккинчиси саводсиз, яна аразгўй. Бу ерда ишлаб нима обрў топиш мумкин? Миям ғувиллаб, ташқарига чиқдим. Қаёқдан ҳам бу ерга келдим, ким ўзи мени бу балога йўлиқтирди?

Ана шу хаёллар билан йўлакда гангиб турган эдим, ялтироқ кўйлак кийган аёл қаршимга келиб, дабдурустдан сўради:

— Янги бўлим бошлиғи сизми?

— Ҳа...

— Э, аттанг, жуда қаттиқ адашибсиз, — деди у бош чайқаб. — Бу директор билан бола-чақаси қандай чиқишиб яшашига ҳамма ҳайрон. Энди сиз билан... ким билади...

Бу гап мени баттар довдиратиб қўйди. Қаршимдаги хонада телефон жиринглади. Эшик очиқ, хонада ҳеч ким йўқ. Бориб гўшакни кўтардим. Лекин телефон қўшни хона билан параллел экан, кимдир мендан бурун «да» деди.

— Қалай, янги бўлим мудири, зўрми? — деди гўшакдаги овоз.

— Жангитовни сўраяпсизми? — деди иккинчи томондаги овоз. — Э қаёқда! Яхши бўлса, терак бир жойда кўкарарди... Бизга қачон яхши бошлиқ келувди. Буниси ўта кетган писмиқ экан. Унинг на яхши кўришини, на ёмон кўришини билиб бўлади...

Мен қолган гапни тингламасдан гўшакни жойига қўйдим. Сабаби, ўша «Жангитов» ҳам, «писмиқ» ҳам мен эдим.

 

Қорақалпоқ тилидан

Меҳмонқул ИСЛОМҚУЛОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Қоринбой

Қоринбой

🕔16:48, 18.10.2018 ✔5

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Батафсил
Муҳлат

Муҳлат

🕔16:47, 18.10.2018 ✔3

— Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

Батафсил
Кампирлар тактикаси

Кампирлар тактикаси

🕔11:17, 04.10.2018 ✔51

Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 5    🕔 16:48, 18.10.2018
  • Муҳлат

    Муҳлат

    — Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

    ✔ 3    🕔 16:47, 18.10.2018
  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 51    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 70    🕔 09:51, 27.09.2018
  • ПЛАСТИК  ОПЕРАЦИЯ

    ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ

      (ҳажвия)

    Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган.

    ✔ 195    🕔 15:05, 17.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар