Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

Унга сирдош, яқин бўлишга, кўнглига қўл солишга уринишим бесамар кет­япти. Нега бундай бўлиб қолганини тушуна олмаяпман. Ҳатто, ўртоқларига ҳам қўшилгиси келмай, бепарво бўлиб қолди, назаримда. У ҳали ёш, энди еттинчи синфда ўқияпти. Нима қилсам бўлади?

Ирода Абдукомилова,

Бекобод тумани

— Айрим ота-она фарзандининг қизиқишига кам эътибор бериши боис муаммоли ҳолатлар юзага келади, — дейди Ёшлар ишонч марказининг психолог-маслаҳатчиси ­Шоҳиста ҚЎЧҚОРОВА. — Кўп ҳолларда бола ўзини ёлғиз, кераксиз, деб ҳис қилади. Катталарнинг далдасига, суянчига муҳтож бўлади. Сабаби, бола тарбиясида аксарият ота-она яхши хулқ-атворни  инобатга олмайди.

Фарзандининг мақтовга лойиқ баъзи ишларига эътибор қилмай, кўпинча ёмон ҳаракатларини  баҳолайди. Дакки бериб, жазолашни афзал кўришади. Тарбияда ҳар кимнинг ўз позицияси бор, албатта. Ҳамма ҳам боласини яхши бўлсин дейди, койиши ҳам шу ниятда, аслида. Бироқ боланинг фикри, хоҳиш-истакларини ҳам унутмаслик зарур. 

Бола ўзини ёлғиз сезмаслиги учун тарбия жараёнида бир нечта жиҳатларга эътибор қаратиш зарур. Аввало, бола осойишта  муҳитда  вояга етиши керак. Агар ота ёки онада стресс, асабийлашиш ҳолатлари кузатилса, бу болага ҳам таъсир ўтказади.

Фарзанддаги хулқ-атвор ижобий бўлиши учун, биринчи навбатда, унга нисбатан муносабатни ўзгартириш, ҳадеб айблайвермаслик керак. Камчиликларини юзига солиш, «уни қила олмадинг, буни эплай олмайсан» қабилида гапириш яхши эмас. Шунчаки, боладаги ёмон хулқни яхшига алмаштиришига озгина руҳий далда, рағбат бериш кифоя. Ундаги ўрнак бўларли жиҳатларни кўрсатинг, токи ўз аксини яхши фазилатлари орқали кўрсин.

Шуни унутмаслик керакки, жаҳл болага ёмон таъсир қилади. Ғазаб билан уни ҳеч қачон тарбиялаб бўлмайди, бу унда, қайтага, жазава уйғотади. Атрофдагиларга нисбатан салбий муносабатда бўлишга олиб келади. Бола хулқига нисбатан ота-онада пайдо бўладиган стресс ва ғазаб, аслида уларни ўзига нисбатан чекловдан далолат беради. Оқибатда боладан аламларини олишга уринади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам катталар ғазабини жиловлаши, боланинг онги, беғубор қалбини инобатга олиб, муомалада бўлиши лозим.

Кузатувчанлик бундай пайтларда қўл келади. Бола нима иш билан шуғулланиши бошқа масала, бироқ у ўзини қай вазиятда қандай тутиши, тўғри қарор чиқара оладими ё йўқлигини ота-она эътибордан четда қолдирмаса бас.  Фарзанддаги хислатларга баҳо беришда кўпинча ота-она ўзлари ёқтирган жиҳатларни ахтаради. Бу эса улардаги асл ижобий ва салбий хулқни ажратишда кишини адаштиради.

Шу боис боладаги мавжуд характерга холис қараш, ижобий хулқини мақтаб туриш орқали унда айни шу феъл сақланиб қолишига эришилади. Иложи борича фарзанд билан кўпроқ вақт бирга бўлишга ҳаракат қилиш, ўзаро яқинлик сари муҳим қадамдир. Ота-она доим бола учун ўрнак бўлади.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔1818

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔1831

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔1799

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 1818    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 1831    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 1799    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2117    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2825    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар