Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

УЧ КУНДА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТГА

Тадбиркор ўз маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиши учун унга, биринчи навбатда, замонавий, тез, қулай ва сифатли тарзда ташкиллаштирилган божхона тартиб-таомиллари керак.

УЧ КУНДА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТГА

Агар жараён мураккаб бўлса, бу шак-шубҳасиз, тадбиркор учун катта тўсиқдир. Ҳужжатларни расмийлаштиришга ойлаб вақт кетса, унинг фаолияти эркин ривожланмайди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «High way logistics center» намунавий транспорт-логистика марказида автотранспорт воситаларида ташиладиган юклар божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Бу ерда тадбиркорларга инновацион технологияларни қўллаган ҳолда хизмат кўрсатилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу марказ республикамизда ягона. У 14 гектар майдонга жойлашган. «High way logistics center» нинг яратилишида хорижий тажриба ўрганилган. Бу ерда маҳсулотларни декларациялаш, стандартизация, экспедиторлик, банк ва бошқа барча муҳим хизматлар амалга оширилади. Ундаги омборхона замонавий автотарозилар, юкларни сканер қилувчи рентген қурилмалар, ахборот-технологиялари, видеокузатув тизими ва бошқа зарур техника воситалари билан жиҳозланган. Омбор майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этади.

Мазкур замонавий логистика марказида йилига 60 минг автомобилни қабул қилиш ва 1 миллион 600 минг тонна юкни қайта ишлаш имкони мавжуд. У кунига 150 тагача тадбиркорга хизмат кўрсата олади Бу ерда шунингдек, тадбиркорлар учун меҳмонхона, миллий ва европа таомлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари ҳам мунтазам фаолият юритади. 

Божхона терминалида стандартлаштириш, соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хизматлари учун махсус пунктлар яратилган бўлиб, ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ягона экспресс-лаборатория ишлаб турибди.

—  «High way logistics center» транспорт-логистика маркази товар ва транспорт воситаларининг кириш-чиқишини замонга ҳамнафас тарзда ташкил этишни назарда тутади, — дейди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси инспектори Нодир ­Ибрагимов. — «Логистика» сўзининг асл маъноси ҳам ташкиллаштириш деганидир. Масалан, товар пойтахт ҳудудига кириб келгандан сўнг ёки у хорижга чиқиб кетишдан олдин жаҳон стандартлари даражасида расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади.

— Илгари бу жараён қандай эди?

— Ҳаммаси тарқоқ ҳолда бўлган. Банк идораси, сертификат берадиган органлар, хуллас, барча ташкилот ҳар хил манзилда жойлашган. Бу эса табиийки, тадбиркорга қатор ноқулайлик туғдиради. Ортиқча югур-югур, қоғозбозлик ва ҳоказо. Бу ерда эса ягона дарча тамойили асосида экспортёр ва импортёр тадбиркорга зарур барча хизмат битта марказга йиғилган.

— Товарларни расмийлаштириш жараёни-чи?

— Бир ойдан уч ойгача чўзилган. Шу боис Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, экспорт-импорт ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон 190 та давлат орасида 175-ўринда турган. Буни давлатимиз раҳбари Парламентга мурожаатида ҳам айтиб ўтган эди. Ҳозир ушбу марказ ўз фаолиятини бошлагач, тадбиркорга узоғи билан уч-беш кун ичида барча ҳужжатлар тайёрланади.

Яратилган бундай шароит ва қулайликлар эса маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ўз товарини минтақа ҳамда жаҳон бозорига олиб кириш ва чиқишдаги божхона расмийлаштирувидаги қимматли вақтини кескин қисқартиради. Келгусида бундай марказлар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам барпо этилади. Шунда Ўзбекистоннинг бу борадаги ўрни анча юқорилайди. 

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

🕔14:17, 01.03.2019 ✔65

Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔63

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔99

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 65    🕔 14:17, 01.03.2019
  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 63    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 99    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 122    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 91    🕔 21:21, 13.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар