Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

МУАММО КЕЛИШМОВЧИЛИКДА ЭМАС…

Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни бартараф эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар ҳам табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.

Келишмовчилик чиқмасин деб бутун муаммолар хаспўшланадиган ва ичга ютиладиган бўлса, бир кун келиб йиғилиб қолган муаммолар катта можароларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Жуфтлар ўртасидаги алоқалар таранглашади, яъни севги, ҳурмат ва ишонч туйғулари заифлашади. Тартиб йўқолади.

Ўзаро ҳақоратлашлар, жанжаллар, бақириб-чақириш, уриш, ҳатто калтаклаш оқибатида эр-хотин бирга яшай олмай қолади. Бундай ҳаёт жинсий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Жинсий бузилиш ва қониқмаслик туфайли жуфтларда пайдо бўладиган депрессия эса келишмовчиликларнинг янада ортишига сабаб бўлади. Шу тариқа оила боши берк кўчага кириб қолади. Охири йўқ тортишув ва жанжаллар ниҳоят уларни ҳаётдан бездиради. Бироқ кичик тортишувлар турмушни сақлаб қолиш учун амалга оширилаётган бўлса, муаммолар осон ва ижобий ҳал этилиши мумкин.

Сиз, аввало, турмуш ўртоғингиз ва ўзингиздаги ғазаб ва хафагарчилик сабабларини аниқланг. Бу сабабларни аниқлашда «ақлга мослаш» деб номланадиган ҳимоя механизмидан, ёмон ният ва шошилинч хулосалардан ўзингизни узоқ тутинг.

Бошқа сабаблардан келиб чиққан ғазаб аламини турмуш ўртоғи­ нгиздан олишга уринманг. Унга сизнинг бу туйғулардан халос бўлишингизда ёрдам беришига фурсат беринг.

Турмуш ўртоғингизнинг сизни ғазаблантирган, хафа қилган, ташвишга солган хатти-ҳаракатларига муносабат билдиришдан олдин бир ўйлаб кўринг. Бунга сизнинг ҳаракатларингиз сабаб бўлган бўлиши мумкинми?

 

«Бахтли оила — бахтли фарзанд» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

🕔10:13, 21.06.2018 ✔34

Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

Батафсил
УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

🕔16:32, 17.05.2018 ✔172

(Таҳририятга мактуб)

Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

Батафсил
АЁЛЛИК БАХТИ

АЁЛЛИК БАХТИ

🕔16:31, 17.05.2018 ✔145

Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

    ✔ 34    🕔 10:13, 21.06.2018
  • УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

    УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

    (Таҳририятга мактуб)

    Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

    ✔ 172    🕔 16:32, 17.05.2018
  • АЁЛЛИК БАХТИ

    АЁЛЛИК БАХТИ

    Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

    ✔ 145    🕔 16:31, 17.05.2018
  • «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    Навқирон йигитнинг мардонавор жасорати

    «Ассалому алайкум, мен учун азиз бўлган инсонлар! Отажон, соғлиқларингиз яхшими, чарчамасдан юрибсизми? Мендан сўрасангиз, яхшиман. Хизматнинг қийинчиликларига бардош бериб, ўз она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адо этиб юрибман. Мана, кўз очиб юмгунча 9 ой ҳам ўтиб кетди, насиб қилса, яна 11 ойдан кейин ўз она қишлоғимга кириб бораман.

    ✔ 123    🕔 19:21, 10.05.2018
  • КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    соғлом набиранинг бувиси бўлади

    Қайнона бу — она дегани. Келин эса қиздан-да азизроқ фарзанд. Агар оилада икки томонлама шундай муносабат ўрнатилсагина бахтли турмуш бўлади.

    Бирор онанинг қизи ишни чала қилгани учун кўчага ҳайдаб чиқарганини кўрганмисиз? Йўқ, аксинча ёнига олиб, унинг хатоси нимада эканини яхшилаб тушунтиради. Ёки қиз онасининг койиб берганидан аразлаб юришини тасаввур қила оласизми? Ҳеч бир фарзанд ота-онасининг танбеҳидан ранжимайди.

    ✔ 151    🕔 15:16, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар