Халқ виждони      Бош саҳифа

РАИС ЭЪТИБОРЛИ БЎЛСА

ёшлар йўлини топишга қийналмайди

Бугун ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши учун кўмаклашиш ҳукумат эътиборидаги бош масалага айланган.

РАИС ЭЪТИБОРЛИ БЎЛСА

Интилиши ва ғайрати жўш урган йигит-қизларга ёрдам қўлини чўзаётган мутасаддиларнинг хизмати эса ҳақиқатан ҳам эътирофга лойиқ. Уларнинг кичик бир маслаҳати, йўл-йўриғи ҳам баъзан катта натижаларнинг дебочаси бўлади. Шаҳноза Абдуллаева ҳам маҳалланинг кўмаги билан ўз касб-кори ортидан жамиятга муносиб ҳисса қўшаётган ёшлардан бири.

— Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини битиргач, қайси йўналишда иш бошлашга бироз ўйланиб қолдим, — дейди Шаҳноза АБДУЛЛАЕВА. — Ўқитувчиликнинг қанчалар масъулиятли касб эканини билсам-да, ўзимни синаб кўриш истаги пайдо бўлди. Шу умид билан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 219-мактабга ҳужжатларимни топширдим. Бу орада ўзим яшайдиган Мой­ариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эрйигит ака Бозорбоев «Қизим, бўш юрманг, ишга жойлашгунча маҳалла болаларига тўгарак ташкил қилинг», деб қолди. Албатта, бу таклифни ҳамма, хусусан, турмуш ўртоғим ҳам маъқуллади. Хонани жиҳозлаш ишларини маҳалла ўз зиммасига олди. Тез фурсатда дарсхонамиз тайёр бўлди. Бу орада раисимиз бир қанча болаларни тўплашга улгурибди. Ҳозир ўн беш нафар ўқувчим бор. Уларнинг ҳаммаси бошланғич синфда ўқийди. Ёзни-ёз, қишни-қиш демай, ўзгача иштиёқ билан ўқиб-ўрганишяти.

Болалардаги ҳаракатчанлик, интилувчанлик менга ҳам ўз устимда ишлашни ўргатди. Бу келажакда мактаб ўқувчилари билан ишлашимни ҳам янада осонлаштиришига ишончим комил.

Маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар ўғли «Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур, Тил воситаи робитаи олимиёндур», деб хорижий тилни ўрганиш ҳар бир инсон учун нақадар фойда эканини таъкидлаган. Тил билган эл билади, дил билади. Бола кўнглига йўл топишдан мушкул нарса йўқ. Аммо ҳаракат қилиб, изланиб, маҳалла мутасаддиларининг кўмаги билан мойариқлик болаларнинг тил ўрганишига озми-кўпми ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман. 

 

Наргиза ЮНУСОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

🕔16:58, 18.10.2018 ✔126

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

Батафсил
Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

🕔16:57, 18.10.2018 ✔117

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

Батафсил
Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔297

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар