Халқ виждони      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАДА БАНД БЎЛГАН АЁЛ

рўзғорида ҳам барака, ҳам тинчлик ҳукмрон

Бахтли, тинч-тотув оилаларни кўриб ҳавасимиз ортади. Уларнинг хотиржам ҳаёт кечириш сири нимада эканини билгимиз келади. Аслида эса бунда ҳеч қандай синоат йўқ. Ҳаммаси оддий: хонадоннинг каттаю кичиги ўз бажарадиган юмуши, вазифаларига эга. Бу масъулиятни адо этиш учун тинимсиз меҳнат билан банд.

МАҲАЛЛАДА БАНД БЎЛГАН АЁЛ

Кузатув ва далилларнинг кўрсатишича, эр-хотин, қайнона-келин, овсинлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликларнинг асосий сабаби бекорчиликдир. Жамият ҳаёти учун катта хавф соладиган жиноятчиликнинг туб илдизларини ҳам шу иллат суғоради. Бу — барчамизга аён ҳақиқат.

— Фойдали меҳнат билан банд бўлган кишидан бизнинг ҳам кўнглимиз тўқ, — дейди Жиззах шаҳри «Олмазор» МФЙ маслаҳатчиси Офтобой ­НИШОНОВА. — Улар қилаётган иши билан оиласининг хотиржамлигига, моддий таъминотини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қолаверса, бу маҳалланинг тинч ва фаровонлиги ҳамдир.

Маҳаллада шунчаки, йўл-йўлакай ишлаш билан бирор натижага эришиш қийин. Шу мақсадда маҳалламиз аҳолисини қизиқишларига қараб турли тоифага ажратиб олганмиз. Уларни доимий иш жойига эга, давлат корхона ва ташкилотларида фаолият юритадиган, хусусий бизнесини ташкил этган, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлиб, уни бошлаш арафасида турган гуруҳларга ажратиб олганмиз. Бу ишимиз самараси ҳам аллақачон кўриняпти.

Тадбиркорлик борасида маҳалламиз аёллари жуда фаол. Уларнинг кўпчилиги тикиш-бичиш, қандолат маҳсулотларини пишириш, кўкат ва лимонлар етиштириш бўйича анча яхши натижаларга эришиб келмоқда. Айниқса, ён-атрофидаги қўшни қизларнинг ҳам бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшаётгани эътирофга лойиқ. 

Олмазор маҳалласида 2017 йилнинг биринчи ярмида 148 та кам таъминланган оилалар мавжуд эди. Йил якунига келиб эса уларнинг сони 36 тани, ҳозирги кунда 34 тани ташкил этади. Маҳалла мутасаддилари уларнинг олтитасига тикувчилик, паррандачилик, чорвачилик, иссиқхона учун фоизи камайтирилган кредитлар олиб беришда кўмаклашмоқда.

Ота-она фарзанди улғайиб, оилали бўлгач, ўзидан тинчиб, хотиржам яшашини жуда хоҳлайди. Шу мақсадда уни ўқитади, касб-ҳунар эгаси қилади. Маҳаллада ҳам худди шундай, ҳар бир оиланинг тўкин-сочинликда, ахил-иноқ ҳаёт кечириши ҳар бир мутасаддининг зиммасига катта масъулият юклайди. Айниқса, мана шундай, ўзгариш ва ислоҳотлар олиб борилаётган бир вақтда фуқароларни янгиликлардан бохабар қилиб бориш, янги имкониятлардан фойдаланиши учун шароит яратиб бериш вазифасини ҳамма ҳам бирдек оқлаяпти дейиш мушкул. Аммо биргина бўлса-да, оила ҳаётида ижобий ўзгариш ясашнинг машаққати ҳам анчагина. Олмазор маҳалласида тадбиркорлар сонининг кундан-кунга ортиб бораётгани эса фуқароларнинг қизиқувчанлиги баробарида ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлардан ҳам дарак беради.   

Шу маҳаллада истиқомат қиладиган Тансиқой опа Бобоқулова беш қизни вояга етказди. Фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш баробарида рўзғор учун ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида турли қандолат маҳсулотларини пишириб, кишиларнинг корига яради. Онасининг меҳнат қилаётганини кўриб улғайган қизлар ҳам бу ҳунарга бошқача меҳр қўйишди. Бугунги кунда опа-сингиллар биргаликда ўз тадбиркорлигини ташкил этиб, яна ўн бир нафар қизларнинг бандлигини таъминлади.

— Болалигимда  онам пишириб берган мазали пишириқларнинг таъми оғзимда қолган, — дейди Тансиқой опанинг тўнғич қизи Дилором ­БОБОҚУЛОВА. — Тўй ёки маросимларга тайёрлаган ширинликларни қариндошлар мақтаб-мақтаб ейишарди. Мана, ўн тўққиз йилдан буён шу ҳунарнинг кетидан оғиримиз енгил бўлиб келмоқда. Оилали, фарзандли бўлсак-да, онамнинг шу ишини давом эттириб келяпмиз. Аввалиги банкдан 11 миллион, кейинчалик 65 миллион кредит олиб, ишимиз кўламини янада кенгайтирдик. Асосан, буюртмачиларнинг талабидан келиб чиқиб 30 турдан ортиқ қандолат маҳсулотларини пиширамиз. Қолаверса, ортганларини бозорга ҳам чиқарамиз.

Маҳаллада қандолат маҳсулотларини пишириб, рўзғор тебратаётган оилалар сони анчагина бўлишига қарамай, ҳар бири ўз йўли ва харидорларига эга. Энг муҳими, ҳамманинг ўз мақсади, улкан режалари бор. Аёлларнинг бу шижоатини кўриб, ҳавас қилиш ва улардан ўрнак олиш керак, холос.     

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

🕔16:58, 18.10.2018 ✔126

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

Батафсил
Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

🕔16:57, 18.10.2018 ✔117

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

Батафсил
Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔297

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар