Ёшлар      Бош саҳифа

МАКТАБДА ЎРГАНГАН ҲУНАР

бугун кичик бир бизнесга эшик очмоқда

Оилада қизнинг қўли гул, эпли бўлиши фақат пазандалиги-ю, уй юмушларини қай даражада бажариши билан баҳоланмайди. Игнага ип ўтказиб, кийим-кечакдаги майда-чуйда нуқсонларни «ёпиш»ни билмаса ҳамбу уят ҳисобланади. Шу боис қизларга ҳунар ўргатиш бизда азалий одат.

Пискентлик Моҳинур Абдувоитова болалигидан тикувчиликни ўрганиб, эндиликда фаол тадбиркор тўқувчи деган номга эришиш остонасида турибди.  

— Мактабда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақти мазмунли ўтиши, ҳунар ўрганиши учун турли тўгараклар фаолият юритарди, — дейди Моҳинур Абдувоитова. — Унда қизларга пазандалик, тикиш-бичиш, тўқувчилик, тақинчоқлар ясаш кабилар ўргатилган. Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларим, ана шу тўгаракларга ёзилдим. Илк дарсда устозимиз Мунаввар опа оддий ипдан турли нарсалар тўқиш мумкинлигини кўрсатганида ҳайратга тушдим. «Мен ҳам ўрганаман, яқинларимга чиройли кийимлар тўқиб бераман», деб аҳд қилдим. Бирорта ҳам машғулотни қолдирмай, тўқиш сирларини ўргана бошладим. Дастлаб, содда схемага эга, масалан, пайпоқ, чойнак тагига қўядиган таглик кабиларни ўргандик. Сўнг эскизга қараб мураккаб буюмлар тўқий бошладик.

Моҳинур ҳар қандай нарсани ўрганганда, унга энг аввало, катта қизиқиш, қобилият ва қатъий ҳаракат билан ёндашди. Шу боис устози Мунаввар опа Моҳинурдаги интилишни пайқади. Бошлаган ишини охирига етказишга одатланган қиз меҳнати маҳсули тайёр бўлганида ундан завқланарди. Тенгдошларидан фарқли равишда Моҳинур мактабни битирганда ҳунарли ҳам бўлди.

Сўнг қаҳрамонимиз пойтахтимиздаги юридик коллежга ўқишга кирди. Бу ерда бўш вақт бўлди дегунча кийим тўқирди. Ётоқхонадаги қизлар эса у тўқиётган нарсаларни кўриб ҳавас қиларди. Моҳинурдан бу ҳунарни ўргатишни сўрашди. Тўқувчи қиз бажонидил рози бўлди.  Шундай қилиб, ўқувчи дугоналар ҳар куни ип ва илгак олиб турли усулларда шапка, шарф, нимча ва бошқа буюмлар тўқишни ўргана бошлади. Бир ишни кўпчилик бажариши қизиқарли ва рақобатли кечишини Моҳинур ўшанда билди. Ҳатто, кимўзарга ўйнаган пайтлар ҳам бўлди.

Қўлида ҳунари борга ўз ишини янада ривожлантиришга имкон ва шароит яратиб бериш керак. Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пискент туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Замира Довудхонова Моҳинурнинг ишларини кўриб, кредит олиш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни маслаҳат берди. Бунинг учун нималар қилиш зарурлигини тушунтирди.

Мана, ҳозир Моҳинур Ёшлар иттифоқининг кўмаги билан имтиёзли кредит олиш арафасида. Тез орада ўзининг шахсий кичик цехини йўлга қўяди. Келгусида ўзи тайёрлаган кийим-кечакларни арзонлаштирилган нархларда сотиш учун махсус дўкон очишни ҳам ният қилган.  

 

Севара ЖУМАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔31

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

🕔19:01, 22.11.2018 ✔44

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Батафсил
Мен ишончни оқлайман!

Мен ишончни оқлайман!

🕔19:01, 22.11.2018 ✔34

Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар