Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ...МИ?

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги барча муносабатни тартибга солувчи ҳужжат — жамоа шартномаси.

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ...МИ?

Унда икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган, келажакда юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинган, томонлар манфаати ҳуқуқий ҳимояланган бўлади.

Хўш, ушбу шартномада нималар акс этиши керак? Унда ходим учун қандай имтиёзлар мавжуд? Аёллар учун-чи?

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши «Жамоа шартномалари — ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда улар турмуши сифати ва даражасини оширишнинг муҳим омили» мавзусида ташкил этган матбуот анжуманида шу ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Журналистларни қизиқтирган саволларга Федерация масъул ходимлари жавоб берди.

Ҳафтасига бир   соат — имтиёз

— Жамоа шартномаларига қандай бандлар киритилиши лозим?

— Жамоа шартномалари ­Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган Бош келишув, амалда бўлган тармоқ ва ҳудудий келишувлардан келиб чиққан ҳолда тузилади, — дейди Федерация Кенгашининг Меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуд ИСАЕВ. — Бугун жамоа шартномаларига бандлик кафолатлари, иш ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар, маданий-маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишлари, аёллар меҳнатини тартибга солиш, оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар, меҳнат низоларини ҳал этиш каби меъёрлар киритилиши лозим.

— Оилавий вазифаларни бажаришда аёлларнинг ўрни катта. Жамоа шартномасида аёллар учун алоҳида имтиёзлар мавжудми?

— Албатта, шартномаларда хотин-қизлар, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга оид янги бўлимлар киритилди. Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 6 минг 240 нафар болали аёлларнинг ойлик маоши сақланган ҳолда иш ҳафтаси бир соатга қисқартирилганини бунга мисол қилиш мумкин. Аёллар учун қўшимча таътиллар олиш, иш берувчи ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш, икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши таътилида бўлган оналарга моддий ёрдам олиш каби имкониятлар яратилмоқда.

Ўғлининг ўрнига санаторийга борса бўладими?

— Касаба уюшмалари орқали имтиёзли йўлланма олиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

— Жамоа шартномасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари имтиёзли соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилади, — деди Федерация Кенгашининг Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нигора НУРМАТОВА. — Хусусан, ҳар бир ходим икки йилда бир марта имтиёзли йўлланма асосида санаторийда саломатлигини мустаҳкамлаш имконига эга. Бунинг учун ходим ўзи ишлаб турган муассасадаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига ариза билан мурожаат қилади. Унинг аризаси ўрганилиб, навбат асосида қарор қабул қилинади. Имтиёзли даволаниш учун олинган йўлланманинг 55 фоизи ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан қопланади. Қолган 45 фоизини эса ходим тўлайди. Эслатиб ўтаман, илгари бу тўлов ходим ва ижтимоий суғурта маблағлари ўртасида тенг тақсимланар эди.

— Имтиёзли йўлланмани ходим ўз ихтиёри билан таниши ёки қариндошига ҳам олиб бериши мумкинми?

 — Охирги йилларда ходимлар учун яратилган имтиёз ва қулайликлардан яна бири ходимга касаба уюшма бюджети ҳисобидан ажратилган йўлланмадан унинг яқин қариндошлари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари фойдаланиши бўлди. Бунинг учун ходим ўз аризасида имтиёзли йўлланма ким учун олинаётганини кўрсатиб ўтади. Яқин қариндошлар учун олинган йўлланма саломатлигини санаторийда имтиёзли мустаҳкамлаш учун икки йилда бир марта бериладиган имтиёз ҳисобидан бўлади.

Ёш болали аёл ишдан бўшатилса...

— Айрим хусусий ташкилотлар ходимга меҳнатга лаёқатсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашдан бош тортар, баъзи ташкилот раҳбарлари эса, ҳатто ёш болали ёки ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилмаслигини айтар экан...

— Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим, — дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг юридик бўлими мудири Диёрбек КИМСАНОВ. — Иш берувчи уни тўламаслиги ёки тўламаслиги ҳақида олдиндан огоҳлантириши қонунга зид. Шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни айни шу сабаб туфайли ишга қабул қилмаслик ҳам ноқонуний ҳисобланади. Нафақаларнинг тўланмаслиги бўйича маъмурий жавобгарлик, ҳомиладор аёлларни қасддан ишдан бўшатиш ёки ишга қабул қилмаслик ҳолатлари бўйича эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Юқоридаги каби муаммога дуч келган ходим ишонч телефони ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бизга мурожаат қилса, масала атрофлича ўрганилиб, чора кўрилади.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

🕔12:21, 07.12.2017 ✔20

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

Батафсил
ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

🕔12:20, 07.12.2017 ✔25

Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Батафсил
МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

🕔12:19, 07.12.2017 ✔7

Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

     Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

    ✔ 20    🕔 12:21, 07.12.2017
  • ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    ✔ 25    🕔 12:20, 07.12.2017
  • МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

    ✔ 7    🕔 12:19, 07.12.2017
  • ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    Одамларни қаттиқ ёқилғини бозордан харид қилишга нима мажбур қилмоқда?

    Қиш ҳам кириб келди. Совуқ, изғиринли кунлар эшик қоқмоқда. Бундай пайтда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ҳар қачонгидан ошади. Бироқ ҳаммани бирдай зангори олов — табиий газ билан таъминлашнинг иложи йўқ. Шу боис у етиб бормаган ҳудудлар эҳтиёжини қоплаш учун энг оєилона ечим бу – кўмир ёқилғиси. Шукрки, ушбу табиий бойлик захираси юртимизда мўл ва у ҳар йили етарли даражада қазиб олинади.

    ✔ 83    🕔 12:58, 30.11.2017
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 92    🕔 12:44, 23.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар