Оила хуржун      Бош саҳифа

МАНГУ ЖАНГ

— Майиз қанча бўлди?

— Ҳеч қанча! Олдин татиб кўринг, ака... Пажалиска!

 

— Йўқ, раҳмат. Аллергиям бор. Нархини айтинг.

— Нархи арзон... Энди қўл қайтмасин, сухан синмасин... Мана шу биттагинасини... Шошманг, думчасини олиб... Ана энди «самка» бўлди! Қалай, ширинми? Ёқмаса, пулингиз ўзингизга сийлов...

— Яхши, яхши... Баҳосини айтмайсизми?

— Айтаман... Мабодо чўнтагингизга тўғри келмаса... Ками бор, конечно... Айтаман!

— Хўш-ш, неча пул?

— Ўзи бебаҳо, бироқ сизга почти бепул! Лекин майиз эмас, мураббо... мисоли мўмиё — минг дардга даво! Қани, халтани очинг... Ёки яна бир кафтгина ейсизми?

— Йўқ, олдин нархини эшитайлик-чи?!

— Нархи сувтекин... Обрўйингизга, мана бу савлатингизга мос келадиган майиз. Қани, тортайми?

— Сиз майизфурушми ё масхарабозми? Савлатнинг майизга нима алоқаси бор! Нархини...

— Нима десангиз, ака... биз рози! Харидор ҳамиша ҳақ. Шу майизгинани еб, эртага яна қўмсаб, қидириб келмасангиз мен беноват! Бўлди энди, очинг тўрвани... Бошланишига ўн киломи ёки ўн беш?

— Уф-ф! Олдин чўнтакка қараб фол очишим керакми, ахир? Килоси неча пул деяпман?

— Мен ҳам арзон деяпман-ку! Тупроқбаҳо, сувтекин... Ажойиб хосияти бор, бу меванинг... Лекин акахон, бунинг учун майизнинг ёнига ёнғоқ қўшиб, майиз билан мағиз иккаласини «бхай-бхай» қилиб қовуштириб, сўнг «сангам» қилиб есангиз...

— Ҳў-ў, биродар! Мен маъруза эшитгани эмас, майиз олгани келганман. Мана, келинингиз тузиб берган «рўйхат»да яна етти-саккиз хил масаллиқ турибди... Сотиш ният борми, ўзи? Нархи...

— Нархи... ничево! Туриш-тароватингиздан уч-тўрт сўлкавойнинг бетига қарамайдиган мардимайдонга ўхшайсиз-да. Яна нархни сўрайсиз. Ҳа, от билан туя бўлармиди... Гўсала бўлар, бўталоқ бўлар... Бўлди, қопни очинг... Тоға!

— Тоға?! Соқолингиз киндикка тушиб, олдин мени «ака» дедингиз, ҳай... Энди «тоға» бўлдикми?! Бу нархини...

— Ҳў-ў, ука... Тоға нима?! Агар молимнинг нархини тош босадиган қилиб берса­нгиз, «почча» десак ҳам тилимизга тирсак тошмайди! Билдингиз... Қани, сумкани...

— Йў-ўқ! Шохида юрсангиз, мен баргида... Нархини айтинг?!

— Нархи, арзон... Тўрвани...

— Йўқ, нархи...

 

Муҳаммад ОЧИЛ




Ўхшаш мақолалар

Ҳозиржавоблик

Ҳозиржавоблик

🕔10:07, 21.06.2018 ✔31

Эл севган машҳур шоир Ибройим Юсупов ишхонасига кираётганди, бўсағада бир таниш чеҳра қучоғини кенг очиб, унга қараб кела бошлади.

Батафсил
Хаёл ва аёл

Хаёл ва аёл

🕔10:31, 14.06.2018 ✔50

У берилиб ёзаётганди. Ҳикоянинг бош қаҳрамони бўлмиш аёл покиза, серғайрат, одобли, гўзал, оқила, хуллас, фаришта эди.

Батафсил
Тирик жон

Тирик жон

🕔10:30, 14.06.2018 ✔43

У стол тортмасидаги қоғозлар орасида бир вақтлар ёзган, сўнг оққа кўчириб талайгина газета таҳририятларига кўрсата-кўрсата қайтариб олганча унутилиб кетган қўлёзмаларини топиб олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳозиржавоблик

    Ҳозиржавоблик

    Эл севган машҳур шоир Ибройим Юсупов ишхонасига кираётганди, бўсағада бир таниш чеҳра қучоғини кенг очиб, унга қараб кела бошлади.

    ✔ 31    🕔 10:07, 21.06.2018
  • Хаёл ва аёл

    Хаёл ва аёл

    У берилиб ёзаётганди. Ҳикоянинг бош қаҳрамони бўлмиш аёл покиза, серғайрат, одобли, гўзал, оқила, хуллас, фаришта эди.

    ✔ 50    🕔 10:31, 14.06.2018
  • Тирик жон

    Тирик жон

    У стол тортмасидаги қоғозлар орасида бир вақтлар ёзган, сўнг оққа кўчириб талайгина газета таҳририятларига кўрсата-кўрсата қайтариб олганча унутилиб кетган қўлёзмаларини топиб олди.

    ✔ 43    🕔 10:30, 14.06.2018
  • ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

    ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

    (Табассум Шоший ҳангомаларидан)

    Табассум Шоший янги узатган қизининг ҳайитига атиги тўртта тоғора  юборди.

    ✔ 83    🕔 18:05, 24.05.2018
  • МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

    МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

    Николай САМОХИН

    (таҳририятга мактуб)

    Ҳурматли таҳририят!

    Сизга Фёдор Лазаревич мурожаат қилмоқда. Ўтган шанба куни газетангизда тиббиёт фанлари доктори нинг (унинг фамилиясини эслай олмайман) «Соғлиғингиз оёқлари­нгиздадир» сарлавҳали мақоласини эълон қилдингиз ва бу менинг сабр косам тўлишига сабаб бўлди.

    ✔ 114    🕔 19:15, 10.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар