Оила хуржун      Бош саҳифа

СИНФДОШЛАР «ОДНО»ДА

Виктор КОКЛЮШКИН

Фавқулодда интернетга кириб қолдим, унда «Одноклассники» сайти бор экан — ўзимизникилар ҳаммаси шу ерда, Петка ҳам! У мактабда фақат иккита тўрт баҳо олган, бу ерда бўлса қандайдир девор олдида турибди ва «Мен Стокгольмдаман» деб ёзиб қўйибди.

СИНФДОШЛАР «ОДНО»ДА

Эҳ, мен ярим кечагача ухлолмадим, эрталаб Ботаника боғига бордим! Қандайдир кактус олдида суратга тушдим ва «Мен Мисрдаман» деган ёзув билан интернетга жойладим.

Кейинги кун сайтга қарадим — Петка хотини билан мамнун қиёфада. Меники бўлса, уйда йўқлигимдагина хурсанд бўлади.

Майли, деб ўйладим. Театр олдида машҳур актрисани кутдим, бирга суратга тушишга кўндирдим, тушдим ва сайтга қўйдим. «Бахтиёр келин-куёвлар Таитида ўтадиган асал ойи олдидан».

Кейинги куни сайтни очсам, Петка болалари билан турибди! Икки — ўғил ва қиз. Менинг уйимда ҳам улар иккита: қутидаги тошбақа ва мушугим Борсик. Ҳа, мен болалар боғчасига бордим, тарбиячидан илтимос қилиб, болалар билан суратга тушдим — улар йигирматача бор! Кейин — интернетга! Остига эса «Оила даврасида бахтли соатлар» деб ёзиб қўйдим.

Петка жимиб кетди. Кейинроқ қарасам, сурат пайдо бўлди: Петка от устида! «Менинг севимли Аргуним 50 минг евро туради», деб ёзиб қўйибди. 50 минг... мен ўзимнинг Борсикимни ювиндихонадан топиб олганман.

Ҳайвонот боғига чопдим. Филнинг олдида суратга тушдим ва бу менинг филим — Филя, 500 минг туради, эрталаблари шиппагимни келтириб беради, деб кўрсатдим.

Петка икки кун жим қолди, кейин кўрдимки у «Mercedes» ёнида турибди! Остида ёзув: «Иккинчисини нега сотиб олдим, билмайман!»

Ҳа-а, ҳозир биласан, деб ўйладим! Марказга бордим, «Lexus», «Rolly-Royce», «Jaguar»лар билан суратга тушдим ва ёзиб қўйдим: «Автомобилларни коллекция қилиш одати болалигимда — марка тўплаб юрган пайтларимда пайдо бўлган».

Петка писиб кетди, кейин кўрсам, у яхта ёнида турибди. «Мен ва менинг яхтам «Изольда». Хотиним шарафига номланган» деб ёзиб қўйган.

Мен Москва дарёсига бордим! У ерда ўзиюрар «Ахтубинск» баржаси — юк кемаси. Суратга тушдиму интернетга жойладим «Мен ва менинг қайнонам шарафига номланган баржам «Ахтубинск» деб ёзиб қўйдим.

Петка тиним билмади, кейин қарасам, у ярамас дубулға кийиб самолёт ёнида турибди! Ёзув: «Менинг қизиқишим осмон!». Осмон эмиш... ўзи болохона айвонига ҳам эҳтиёт чораларисиз чиқишга қўрқарди!

«Мен яшашни хоҳлайман!» деб қичқирдим. Ҳа, майли, Шереметьевога бордим, у ерда девор ортида ҳаво лайнерлари турибди, суратга тушдим ва ёзиб қўйдим: «Фақат «Боинг — 737» ни сотиб олгачгина, менга нима етишмаганини тушундим!»

Тамом — ўйладим мен. Петканинг овози ўчади! Аммо... қарасам, у қўлида китоб билан турибди ва ёзув бор: «Менга Букеров мукофотини топшириш маросимида».

Эҳ, сен эшак, деб ўйладим! Сен саккизинчи синфгача тўртта ҳарфли сўзда иккита хато қилардинг. Тўққизинчида эса Лев Толстойни «Лев Толстий» дердинг.

Ҳа, мен уч кун ўйландим, нима қилиш керак, кейин ўзимга қоракуя чаплаб расмга тушдим ва ёзиб қўйдим: «Менга ёдгорлик, ҳайкалтарош Церетели ишлаган. Менинг шарафимга номланган «Боронкин» шоҳкўчасида ўрнатиш режалаштириляпти».

Ана шунда қўққисдан бир нима шақ этди! Сайтни қарадим — учрашув  оқшоми ҳақида хабар! Ўйлаяпман: Петка, ярамас, «Mercedes»да келади, мен-чи, трамвайдами?! Яна онам еттинчи синфдалигимда олиб берган катта камзулда-я?

Қўшнимнинг қайтарма шойи ёқали мовут костюмини олиб турдим, томида ўчиб-ёнадиган чироғи бор BMW ҳайдовчиси билан келишиб қўйдим, у мени мактабга олиб бориб, сигнал чаладиган, ҳамма деразадан қараганда менга эшикни очадиган ва ҳурматимни жойига қўйиб турадиган бўлди.

Кетяпмиз, қарасам, Петка кетяпти... хомуш, кийилавериб қийшайиб кетган пойабзалда. Унга раҳмим келди, машинага чиқариб олдим, мактабимизга етиб келганимизда эса, ҳайдовчи сигнал чалди, Петка билан машинадан тушдик. Майли, барча бизда ҳаммаси яхши деб ўйласин!

 

Рус тилидан

Ҳабиб СИДДИҚ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

«Ўргимчак»

«Ўргимчак»

🕔16:26, 08.11.2018 ✔32

«Бир айбим бор: фақат баъзан,

Рост гапириб қўяман…»

Эркин Воҳидов

Батафсил
Қоринбой

Қоринбой

🕔16:48, 18.10.2018 ✔97

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Батафсил
Муҳлат

Муҳлат

🕔16:47, 18.10.2018 ✔86

— Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 32    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 97    🕔 16:48, 18.10.2018
  • Муҳлат

    Муҳлат

    — Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

    ✔ 86    🕔 16:47, 18.10.2018
  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 142    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 148    🕔 09:51, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар