Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ТИЛ — ВОСИТА, НУТҚ — ЖАРАЁН

«Гапирганда шароитни, суҳбатдошингни ҳисобга ол.

Ўринсиз сўз айтма…»

«Маҳбуб ул-қулуб»дан

ТИЛ — ВОСИТА, НУТҚ — ЖАРАЁН

Сўз санъати, нотиқлик, нутқ маданиятига қадим-қадимдан алоҳида эътибор қаратилган. Бу соҳада ғарб алломалари сўз билан таъсир кўрсатиш, кишиларни ишонтириш ва ўз ортидан эргаштириш маҳорати ҳақида қарашларини баён қилган бўлса, шарқ мутафаккирларида аксинча, улар нутқ маданиятини, асосан, суҳбат одоби, тинглаш маданияти сифатида эътироф этган. Сўз мулкининг султони Ҳазрат Навоий ўз асарларида нотиқлик ва нутқ маданиятига оид қимматли маълумотлар келтирган. Навоийнинг тилшунослик ва нотиқликка оид қарашлари нафақат «Муҳокамат ул-луғотайн» асари, балки «Хамса», «Чор девон», ғазал, рубоий, қитъаларида ҳам ифодаланган.

Ҳусн жамоли йўқ одам ширин сўз бўлса,

Гўзал ва ширин сўзи билан барчани қўлга олади.

Мазкур байт Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида келтирилган бўлиб, мутафаккир кишиларни хушмуомалаликка чақиради. Яхши биламизки, узумдан ҳам шинни, ҳам май тайёрлаш мумкин. Тил ҳам худди шундай. Шунинг учун халқ донолигида «Ёмон сўз билан пичоқ қинидан чиқар, яхши сўз билан илон инидан» сингари пурмаъно битикларни кўрамиз. Дарҳақиқат, буюк аллома бобомиз мана шундай донолик бисотидан ўз асарларида фойдалангани, шубҳасиз, албатта. 

Навоий яна бир ўринда «гапирганда шароитни, суҳбатдошингни ҳисобга ол. Ўринсиз сўз айтма…», дейди. Яъни, бўлажак воизлар нутқ сўзлаётганда, албатта, тингловчиларнинг ёши, жинси, дунёқараши, касби ва ўша пайтдаги шарт-шароитни инобатга олмоғи даркор. Масалан, нотиқ, сўзловчи ўз фикрини мутахассис ва мутахассис бўлмаган кишиларга бир хил тарзда етказолмайди. Негаки, инсонларнинг қизиқиши ва касб-коридаги тафовут нутқ мазмунини турлича қабул қилишига олиб келади. Шунинг учун нотиқ сомеълар имкониятини ҳам ҳисобга олиши керак.

Яна бир мисол: «…бир деганни икки демак хуш эмас, сўзчи такрор топди дилкаш эмас». ­Навоий айтмоқчи-ки, сўзни такрор қўллаш нутқий ғализликка олиб келади. Фикр таъсирини камайтириб, сўз қадрини тўкади. Бундан ташқари, Навоий дилинг ва тилинг бир бўлсин. Доим рост сўзла, нутқинг ҳалол бўлсин дея, кишиларни ростгуйликка, қисқа ва аниқликка эътибор беришга ўргатади.

Гапни аввал ўйлаб, хаёлда мукаммаллаштириб, тартибга келтириб, сўнг сўзлаш лозим. Йўқса, сукут энг маъқули. «Сўзни кўнгулда пишқормагунча, тилга келтирма, ҳарнаким ­кўнгулда бўлса тилга сурма...» Тил шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса, тилнинг офатидир.

Биз она тили ва адабиёт сабоқлари кечимида тилни восита, нутқни жараён сифатида ўрганамиз. Хақиқатдан ҳам, тил қанча бой имкониятларга эга бўлмасин, ундан унумли фойдалана олмаслик нутқнинг қашшоқлашувига, тилнинг кўламдорлик хусусиятига салбий таъсир кўрсатади.

Айтиш мумкинки, Алишер Навоий ўзбек тилининг ўз давригача ҳеч ким англамаган ва фойдаланмаган имкониятларини илғаган ва уни ўз асарларида қўллай олган. Тилни амалий, назарий, илмий жиҳатдан ўрганиб, юксак чўққига кўтарган.

 

Хуршида НИШОНОВА,

Наманган шаҳридаги 43-филология фанлари «Таянч мактаби» тренер ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Уйга қайтишда бир китоб билан

Уйга қайтишда бир китоб билан

🕔17:32, 13.12.2018 ✔14

Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

Батафсил
«Мутолаага бефарқ эмасмиз»

«Мутолаага бефарқ эмасмиз»

🕔17:32, 13.12.2018 ✔9

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

Батафсил
Аскарга ноёб жўнатмалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

🕔16:10, 29.11.2018 ✔46

Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйга қайтишда бир китоб билан

    Уйга қайтишда бир китоб билан

    Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

    ✔ 14    🕔 17:32, 13.12.2018
  • «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

    ✔ 9    🕔 17:32, 13.12.2018
  • Аскарга ноёб жўнатмалар

    Аскарга ноёб жўнатмалар

    Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

    ✔ 46    🕔 16:10, 29.11.2018
  • Ҳаётга янгича нигоҳ

    Ҳаётга янгича нигоҳ

    Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

    ✔ 48    🕔 16:09, 29.11.2018
  • Ботинга сафар

    Ботинга сафар

    Жойс феномени

    Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

    ✔ 60    🕔 17:32, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар