Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ВАРРАК

Ўғлим мактабдан қувончи ичига сиғмай, ҳаяжон билан келди. Эртага  варрак мусобақасида қатнашар экан. Кийимларини алмаштириб, тушлик қилиб бўлгач, ялинганнамо гап бошлади:

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ВАРРАК

— Онажон, мусобақада қатнашиш учун варрак керак экан. Дадамга айтсангиз, ишдан қайтишда олиб келармикан?

Боламнинг бу илтимосини бажариш учун турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилдим. Бозордан энг катта ва чиройли варрак олиб келишини қайта-қайта сўрадим.

Кеч бўлишини интиқ кутаётган ўғлим уй супурсам ҳам, овқат қилсам ҳам ёнимга келиб, варрагининг ранги, шаклини қандай тасаввур қилаётганини тинмай гапирарди.

Кун шомдан оғиб, қизимни боғчадан олиб келдим. Энди ўғлим уни ҳоли-жонига қўймай, дадаси олиб келадиган варрак, эртанги мусобақа ҳақида мириқиб сўзлашга киришганди.

— Зиёда, ҳозир дадам катта бургут кўринишидаги варрак олиб келади. У қанотларини ёйиб, ҳамманикидан баланд учади. Танловдан кейин сенга ҳам бериб тураман. Иккаламиз ҳовлида мазза қилиб учирамиз.

Боламнинг қувонч тўла кўзларига қараб, ич-ичимдан унинг ғолиб бўлишини истадим. Лекин ишдан ҳар доимгидан кечроқ қайтган турмуш ўртоғим варрак олиб келмади.

— Қидирмаган жойим қолмади. Бозорлар ёпилиб, варракдан асар ҳам қолмабди, — дея берган тушунтириши ўғлимнинг кайфиятини туширса туширдики, асло кўтармади. Буни дарров сезган дадаси масаланинг нечоғли жиддий эканини англади чоғи, костюмини ечиб, енгини шимарганча ҳовли этаги томон кетди. Йиғи аралаш ғилтиллаб ўтирган ўғлим эса «бўлди, энди мусобақада қатнашмас эканман-да», деб умидсизликка тушди. Унга тасалли бериб тургандим, кийимлари чангга бурканган турмуш ўртоғим бир даста қуриган қамиш кўтариб келди. Берилиб ишга киришди. «Қани, онаси, уйда каттароқ қоғоз бўлса, олиб чиқ», деди ерга қамишларни қўйиб, қўлининг чангини қоқар экан. Мен ҳам дарровгина қоғоз топиб келдим. Пичоқ билан қамиш кесиб, ишга киришиб кетган дадамиз ўғлининг кўнглини кўтариш учун катта ваъдалар берарди.

— Қараб тур, эртага сенинг варрагинг ҳамманикидан баланд учади. Айтаётган бургутли варракларинг бунинг олдида ҳеч нима бўлмай қолади.

— Ҳамма чиройлисини кўтариб борганда, мен қоғоз варрак олиб бораманми? Болалар устимдан кулишади-ку?!

— Қўявер, ғолиб бўлганингдан кейин уялиб қолишади.

Ярим тунгача биргалашиб варрак ясадик. Турмуш ўртоғим ингичка кесиб олинган қамишни қоғозга ёпиштирса, ўғлим иккимиз унинг дум қисмини тайёрлардик. Қизим эса бу оилавий машғулотдан четда қолиб кетмасликка уриниб, бизга керакли буюмларни чаққонлик билан узатиб турарди. Ишни якунлагач, варрагимизни безатишга киришдик. Ялтироқ, рангли қоғозлардан гул ясаб, ёпиштириб чиққанимиздан кейин ишимизни бироз томоша қилдик.  Тунги елвизакда унинг думлари ҳилпираб, худди қафасдан чиқишга уринаётган қушдек гоҳ олдинга, гоҳ орқага учарди.

Эрталаб дадаси иккимиз ўғлимни ғолиб бўлишига ишонтириб, мактабга кузатдик...

— Онажон, онажон, қаранг, менга нима беришди, — ўғлим дарвозадан кириши билан қичқирди. — Фахрий ёрлиқ олдим. Варрак учириш мусобақасида ғолиб бўлганим учун мана бу китобни ҳам совға қилишди. Дадам тўғри айтган экан, ўқитувчимиз варрагимни ҳаммага мақтади. Бошқаларга ҳам уйда ўзи мустақил ясаб келиши кераклигини айтди. Бунинг учун дадамга, сизга, синглимга катта раҳмат!  

Кўнглимда ажиб сокинлик билан аҳил-иноқликда, оилавий қилинган меҳнатнинг самараси хайрли бўлишини яна бир бор тушуниб етдим.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

🕔10:13, 21.06.2018 ✔34

Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

Батафсил
УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

🕔16:32, 17.05.2018 ✔172

(Таҳририятга мактуб)

Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

Батафсил
АЁЛЛИК БАХТИ

АЁЛЛИК БАХТИ

🕔16:31, 17.05.2018 ✔145

Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

    ✔ 34    🕔 10:13, 21.06.2018
  • УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

    УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

    (Таҳририятга мактуб)

    Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

    ✔ 172    🕔 16:32, 17.05.2018
  • АЁЛЛИК БАХТИ

    АЁЛЛИК БАХТИ

    Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

    ✔ 145    🕔 16:31, 17.05.2018
  • «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    Навқирон йигитнинг мардонавор жасорати

    «Ассалому алайкум, мен учун азиз бўлган инсонлар! Отажон, соғлиқларингиз яхшими, чарчамасдан юрибсизми? Мендан сўрасангиз, яхшиман. Хизматнинг қийинчиликларига бардош бериб, ўз она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адо этиб юрибман. Мана, кўз очиб юмгунча 9 ой ҳам ўтиб кетди, насиб қилса, яна 11 ойдан кейин ўз она қишлоғимга кириб бораман.

    ✔ 123    🕔 19:21, 10.05.2018
  • КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    соғлом набиранинг бувиси бўлади

    Қайнона бу — она дегани. Келин эса қиздан-да азизроқ фарзанд. Агар оилада икки томонлама шундай муносабат ўрнатилсагина бахтли турмуш бўлади.

    Бирор онанинг қизи ишни чала қилгани учун кўчага ҳайдаб чиқарганини кўрганмисиз? Йўқ, аксинча ёнига олиб, унинг хатоси нимада эканини яхшилаб тушунтиради. Ёки қиз онасининг койиб берганидан аразлаб юришини тасаввур қила оласизми? Ҳеч бир фарзанд ота-онасининг танбеҳидан ранжимайди.

    ✔ 151    🕔 15:16, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар