Давр нафаси      Бош саҳифа

АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ

Куни кеча мамлакатимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлди: Президентимизнинг 13 майдаги фармони асосида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига асос солинди.

АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ

Аслида ҳам ҳар қайси халқ ўз ҳаёт-тафаккур тарзи, миллий ғояси билан дунё айвонига йўл олар экан, аввало, она тилига, ўз адабиётига суянади, шундан куч олади. Зотан, Абдулла Авлоний айтганидек, «миллий тилни йўқотмак — миллатнинг руҳини йўқотмакдур».

Сўз — муқаддас. Дунёнинг ибтидоси-ю интиҳосини сўз, дейишади. Алишер Навоий бежиз «Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин, билким, гуҳари шарифроқ йўқ ондин», демаган. Шу боис ҳам босқинчи ва истилочи кучлар эл-юртимизни ўзига қарам қилмоқчи бўлса, аввало, халқимизни ўз тилидан — миллий руҳи ва ғуруридан айиришга уринган. Халоскор Қаҳрамон майдонга чиқиб, эл-юртимизни озод қилганда эса унинг ривожига кенг йўл очилган. Бунга Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврининг етук намояндаси Алишер ­Навоий фаолияти яққол мисол. Орадан беш аср ўтиб, Президентимиз Ислом Каримов тарих майдонига чиқди: ҳали тоталитар тузум ўз қиличини қайраб турган мураккаб бир шароитда — 1989 йил 21 октябрда қарийб бир ярим асрлик қарамликдан сўнг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бундай катта маънавий жасорат халқимиз ҳаётидаги янги даврга кенг йўл очди.

Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида Алишер ­Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилиши эса кейинги йилларда бот-бот таъкидланган ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги аҳамиятини ошириш, соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аввало, она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда ҳар томонлама ривожлантиришга оид ўта долзарб масалаларнинг ҳаётий ечими бўлди.

Янги университет Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетлари ҳамда ЎзФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти негизида ташкил этилади. Соҳадаги ушбу таянч олий таълим муассасаси таркибида ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари очилади, Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти қамраб олинади. Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи янги университетга берилиб, унинг негизида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил топади.

— Бу фармон ўзбек зиёлиларининг кўп йиллик орзулари рўёби бўлди, — дейди Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти директори ўринбосари Абдуваҳоб МАДВАЛИЕВ. — Фармонда белгиланганидек, ўзбек тилининг асл табиати ва хусусиятларини тўла акс эттирадиган мукаммал академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, унинг товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш, турли мавзу ва йўналишлар бўйича луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар яратиш бунда муҳим аҳамиятга эга. Айни кунда катта ҳажмда ўзбекча-русча луғат яратиш ишлари бошланди, ўзбек тилининг изоҳли ва имло луғатлари бойитилиб, нашр қилинади. Яна бир муҳим жиҳат: она тилимизнинг интернет орқали халқаро ўрни ва нуфузини ошириш ишлари ҳам кенгаяди. Шу пайтгача давлат адабиёт музейида ўзбек тили ривожини акс эттирувчи экспонатлар йўқ эди, янги музейда бу масалалар ҳам ўз ечимини топади.

— Шу пайтгача тарқоқ бўлган ўзбек тили ва адабиёти вакилларининг яхлит тизимга бирлаштирилиши — миллат қуввати жамланишидан дарак, бу улуғ ишга йўл очган фармон эса шу жиҳати билан тарихий ҳужжатдир, — дейди Тил ва адабиёт институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Шомирза ТУРДИМОВ. — «Мафкуравий бало» келса, аввало, она тили ва адабиёт қалқон бўлади. Энди бу маънавий қалқонни янада мустаҳкамлаш имкони пайдо бўлди. Бунинг асоси эса фундаментал илмдир. Назаримда, бу борада халқаро стандартларга уйғун ўзимизга хос тизимни ишлаб чиқиш пайти келди. Мана, фольклорни олайлик: энг мумтоз, жонли, соф эпослар муаллифи — халқимиз. Чунки ғарб эпослари аллақачон жонли ҳаётдан узилиб бўлган, бизда эса бу жараён бардавом. Демак, эпос назариясининг асоси ўзимизда ва буни четдан олишга эҳтиёж йўқ. Бу борада қисқа, лўнда қомусий луғатлар яратилиши ҳам долзарб масалалардан.

Янги университет — янги адабий муҳит уйи ҳам демак. Мана, яхлит тизим барпо бўляпти, энди амалий курслар сифатида катта ижодкорлар, адабиётшунослар, тилшунослар ва таржимонларнинг маҳорат мактаблари ташкил этилса, ажаб эмас. Янги университет халқимизга соф адабиёт нималиги, инсон ҳаётида унинг ўрнини англатиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 августига қадар университетнинг янги бош биноси қурилиб, фойдаланишга топширилади, унинг олдида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Университетга хориждан олиб келинадиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар учун имтиёзлар берилади.

Бу йил янги университетга талабалар қабул қилинади.

Умид ҒАФУРОВ




Ўхшаш мақолалар

ҲАЁТИМИЗНИ БЕЛГИЛОВЧИ 7 МИНГ 550 СЎЗ

ҲАЁТИМИЗНИ БЕЛГИЛОВЧИ 7 МИНГ 550 СЎЗ

🕔12:22, 07.12.2017 ✔33

Ундан унумли фойдалана оляпмизми?

Давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватан каби ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституциямиз ҳам битта. Буларнинг ҳар бири ўз тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттиради. Шу маънода Конституциямиз ҳар бир фуқаро учун байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир.

Батафсил
ТАБИАТ МУВОЗАНАТИНИ САҚЛАШ

ТАБИАТ МУВОЗАНАТИНИ САҚЛАШ

🕔12:22, 07.12.2017 ✔17

асосий инсоний бурчимиздир

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кишини хурсанд қилиши аниқ. Аммо яқинда Тузель мавзесида метро қурилиши жараёнидаги бир жиҳат эътиборимни тортди.

Батафсил
ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

🕔12:58, 30.11.2017 ✔59

Эрталаб йўлда қизчасини боғчага олиб бораётган йигитни кўрдим. Қизча сакраб-сакраб, ўйноқлаб, қанақадир қўшиқни хиргойи қилиб борарди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁТИМИЗНИ БЕЛГИЛОВЧИ 7 МИНГ 550 СЎЗ

    ҲАЁТИМИЗНИ БЕЛГИЛОВЧИ 7 МИНГ 550 СЎЗ

    Ундан унумли фойдалана оляпмизми?

    Давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватан каби ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституциямиз ҳам битта. Буларнинг ҳар бири ўз тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттиради. Шу маънода Конституциямиз ҳар бир фуқаро учун байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир.

    ✔ 33    🕔 12:22, 07.12.2017
  • ТАБИАТ МУВОЗАНАТИНИ САҚЛАШ

    ТАБИАТ МУВОЗАНАТИНИ САҚЛАШ

    асосий инсоний бурчимиздир

    Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кишини хурсанд қилиши аниқ. Аммо яқинда Тузель мавзесида метро қурилиши жараёнидаги бир жиҳат эътиборимни тортди.

    ✔ 17    🕔 12:22, 07.12.2017
  • ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

    ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

    Эрталаб йўлда қизчасини боғчага олиб бораётган йигитни кўрдим. Қизча сакраб-сакраб, ўйноқлаб, қанақадир қўшиқни хиргойи қилиб борарди.

    ✔ 59    🕔 12:58, 30.11.2017
  • ОТА БОШ БЎЛГАН ОИЛАДА ТАРТИБ ҲАМ, БАРАКА ҲАМ БЎЛАДИ

    ОТА БОШ БЎЛГАН ОИЛАДА ТАРТИБ ҲАМ, БАРАКА ҲАМ БЎЛАДИ

    Президентимиз жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида оилавий турмуш муносабатлари сабаб келиб чиқаётган жиноятларни маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси ўрганиб, ўз вақтида бартараф этиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

    ✔ 104    🕔 12:45, 23.11.2017
  • КЕЛАЖАК УЧУН  УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ

    КЕЛАЖАК УЧУН  УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ

    Бу «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуcидаги халқаро конференциянинг бош мақсади бўлди.

    ✔ 127    🕔 11:59, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар