Ёшлар      Бош саҳифа

ХОРИЖИЙ ТИЛ — ЭКСПОРТГА ЙЎЛ

Чеварликдан бошлаб, хорижгача чиққан тадбиркор қиз

Замонавий тикув машинаси чеварнинг иш унуми, сифатини анча оширади. Негаки, ишлаб чиқаришда асосий омил техника-да. Тикилган либоснинг харидоргир бўлиши учун нафақат чиройли, балки сифати ҳам юқори бўлиши лозим.

ХОРИЖИЙ ТИЛ — ЭКСПОРТГА ЙЎЛ

Бекободлик Шоҳидахон ­Эрматова ёш бўлишига қарамай, ўз бизнесини йўлга қўйиб, бозорларга чеварлик маҳсулотларини етказиб бермоқда.

— Тикувчиликка болаликдан қизиқишим кучли эди, — дейди тадбиркор Шоҳидахон ЭРМАТОВА. — Қўғирчоқлар учун жажжи кийимчалар тикиб, завқланардим. Шу боис тикиш-бичишни ўргандим. Дастлаб, қўни-қўшни, қариндош ва маҳалладошлардан буюртма олиб, турли либослар тикдим. Секин-аста харидорлар сони ортди, бироз маблағ ҳам йиғилди. Етмаганига банкдан кредит олдик ва учта замонавий тикув машинаси харид қилиб, иш кўламини оширдик. Кейин бизнес-режа тузиб, тикув цехи очишни мақсад қилдим. Банкдан юз миллион сўм кредит олдим. Кейинги масала жой билан боғлиқ эди. «Ўзметкомбинат»га мурожаат қилдик. Ижарага арзон ва қулай жой топиб беришди. Йигирмата тикув машинаси олдик.

Бугун малакали кадрлар етишмаслиги ҳар соҳанинг оғриқли нуқтаси. Тадбиркор бу муаммонинг ҳам ечимини топди. Яқин атрофда яшовчи қизлар, аёлларни уч ой давомида тикувчиликка ўқитди ва ўзи ташкил қилган цехга ишга олди. Ҳозирда 20 нафар доимий ишчи кучига эга. Улар орасида ногиронлар ҳам бор. Цех тумандаги турли ташкилотлар, давлат корхоналаридан буюртма олиб, сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.

— Буюртмалар кўпайиб кетса, вақтинчага четдан ишчи ёллаймиз, — дейди ёш тадбиркор. — Кўпчилик хонадонларда тикув машинаси бор, уй бекалари ҳам яхшигина чевар. Иш кўпайса, улар ёрдамидан фойдаланиб, буюртмани вақтида етказиб берамиз. Ишчилар даромадимизга қараб, ойига 800 мингдан 1,5 миллион сўмгача ойлик маош олади. Биргина ўтган йилда цехнинг 500 миллиондан ортиқ пул айланмаси бўлди. Шундан 40 фоизи соф фойдага қолди.

Шоҳидахон қатор хорижий давлатларда ўтказилган кўргазмаларда ҳам иштирок этди. Хусусан, 2017 йил декабрь ойида Остона шаҳрида бўлиб, у ерда тажриба оширди. Қолаверса, экспорт қилиш ва Остонанинг ўзида миллий маҳсулотимиз сотувини йўлга қўйиш учун ижарага жой олишга ҳам муваффақ бўлди.

— Бизнес мен учун мутлақо бошқа соҳа бўлгани учун аввалига қийинчиликлар бўлди, — дейди тадбиркор. — Иқтисод, бухгалтерия, маркетингни тушунмаслигимдан кўп панд едим. Айниқса, чет тилларини билмаслигим, халқаро ярмаркаларда нозик томонимга айланди. Шу сабаб яқин орада ўқув курси очиш ниятидаман. Ёшларни бизнесга йўналтириш баробарида инглиз, рус ҳамда корейс тилларини пухта ўргатмоқчиман. Албатта, ўзим ҳам чет тилини пухта ўрганаман.

Ҳа, ўз ғояларини амалга татбиқ қилиш истагида бўлган ёшлар муваффақиятга эришади. Дарвоқе, у тикув машиналари сонини 100 тага етказиш ниятида.

 

Ноила САҲОБИДДИНОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Қабул — 2018  Тайёргарлик қай даражада?

Қабул — 2018 Тайёргарлик қай даражада?

🕔10:15, 21.06.2018 ✔28

Қабул бошланганига кўп бўлмади. Абитуриентлар ҳали кўринмайди. Улар учун қандай қулайликлар яратилган?

Батафсил
Ногиронларга грант берилади

Ногиронларга грант берилади

🕔10:14, 21.06.2018 ✔23

— Яқинда ногиронлар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга кириш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Айтинг-чи, ногиронлиги бўлган абитуриент давлат гранти квоталари доирасида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши учун кириш имтиҳонларида неча балл тўплаши лозим?

Амина МУҲИДДИНОВА,

Бухоро вилояти

Батафсил
Онлайн қабул

Онлайн қабул

🕔10:14, 21.06.2018 ✔22

Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қабул — 2018  Тайёргарлик қай даражада?

    Қабул — 2018 Тайёргарлик қай даражада?

    Қабул бошланганига кўп бўлмади. Абитуриентлар ҳали кўринмайди. Улар учун қандай қулайликлар яратилган?

    ✔ 28    🕔 10:15, 21.06.2018
  • Ногиронларга грант берилади

    Ногиронларга грант берилади

    — Яқинда ногиронлар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга кириш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Айтинг-чи, ногиронлиги бўлган абитуриент давлат гранти квоталари доирасида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши учун кириш имтиҳонларида неча балл тўплаши лозим?

    Амина МУҲИДДИНОВА,

    Бухоро вилояти

    ✔ 23    🕔 10:14, 21.06.2018
  • Онлайн қабул

    Онлайн қабул

    Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.

    ✔ 22    🕔 10:14, 21.06.2018
  • Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

    Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

    Қозон шаҳрида қўлга олинган ўзбек йигитларига кафолат хати берилди. Улар озод қилинадими?

    ✔ 41    🕔 10:44, 14.06.2018
  • Бу клиплардан ким манфаатдор?

    Бу клиплардан ким манфаатдор?

    ✔ 32    🕔 10:43, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар