Ёшлар      Бош саҳифа

КИТОБ ЎҚИГАНГА ЯНА «SPARK»

«Китоб ўқиган «Spark» минади»! Сўнгги кунларда бу жумла ёшлар ўртасида шиорга айланиб улгурди. Мутолаага ошно йигит-қизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётан «Ёш китобхон» танлови ҳақида эшитиб, унда беллашди, ўз билимини синаб кўрди.

КИТОБ ЎҚИГАНГА ЯНА «SPARK»

Дурдона асарлар мутолааси

Таъкидлаш жоизки, ёшлар орасида китоб мутолаасини кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу танловнинг 20-30 ёшлилар ўртасидаги босқичи ҳам китобхонларни бефарқ қолдирмади. Ҳудудлардан саралаб олинган энг кучли билимдон ёшлар республика босқичида мусобақалашди. Шундай қилиб, бу галги «Spark» ҳам ўз соҳибини топди. «Энг яхши ёш китобхон» деган ном фарғоналик Шарофат Исмоиловага насиб қилди.

— Эсимни танибманки, ака ва опаларим қўлида китоб кўриб қолсам, «мен ҳам бир кўрай-чи», деб хархаша қилардим, — дейди Қўқон давлат педагогика институти талабаси Шарофат ИСМОИЛОВА. — Улар эса ана шу ҳавасни ҳақиқий мутолаага айлантирди. Яқинларим туфайли китобга меҳрим уйғонди. Танловда иштирок этишимда устозим Зебо Қобилова катта ёрдам берди. У киши китобларни танлашда яқиндан кўмаклашди. Жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара намуналарини тавсия қилди. Ўша асарларнинг ҳаммасини топиб, биттасини ҳам қолдирмай ўқиб чиқдим. Мана, бунинг амалдаги мукофоти! Ғолиб бўламан, деб сира ўйламаган эдим. Бу — ҳаётимдаги энг бахтли воқеа.

Дарвоқе, Шарофатнинг шоираликка ҳаваси баланд. Баъзан шеър ёзиб туради. Айниқса, Алишер Навоий ижодини ўрганишга иштиёқманд. Ҳозир бу борада илмий изланиш олиб бормоқда. Келажакда ундан Суйима Ғаниевадек катта навоийшунос олима ҳам етишиб чиқса, ажаб эмас.

«Кутубхона — иккинчи уйим»

Танловда иккинчи ўринга қашқадарёлик иштирокчи ­Абдулазиз Қурбонов лойиқ кўрилди. Бу йигитга электрон китобларни ўқишда қулай восита бўлган компьютер жамланмаси топширилди. 

— Бувамнинг катта кутубхонаси бор. Асосий  вақтимни шу ерда ўтказаман, — дейди Қарши давлат университети талабаси Абдулазиз ­ҚУРБОНОВ. — У ердаги турли китоб, ҳар бир асар ва ундаги қаҳрамон мени ўзига сеҳрлаб олгандек бўлади. Ҳар кун уларни қайта-қайта ўқишни истайман. Йиллар ўтса ҳам, бу қизиқиш сўнмади, аксинча, мутолаага бўлган иштиёқим ортиб бораверди. Университетга ўқишга киргач, яна икки ҳисса кўпроқ ўқий бошладим. Олийгоҳимиздаги бой кутубхона бу борада жуда қўл келди. Кутубхона — иккинчи уйим, десам ҳам бўлади.

Абдулазиз энди электрон кутубхона ташкил қилишни режалаштирмоқда. У бир фикрга қатъий ишонади: ҳақиқий китобхон, кун келиб, албатта, ўз мукофотини олади. Аслида ҳам шу.    

«Энг қимматбаҳо совға олдим»

Танловда учинчи ўринни тошкентлик ёш китобхон ­Сарвиноз Саксонова қўлга киритди. У қимматбаҳо совға — 200 та китобга эга бўлди. Совриндор ўзининг дил сўзларини қуйидагича изҳор қилди:

— Китоб ўқишни жуда яхши кўраман, ҳатто, уйда шахсий кутубхонам бор, — дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Сарвиноз ­САКСОНОВА. — Китобга, мутолаага бўлган меҳр шу танловда қатнашишимга туртки бўлди. Назаримда, бу ерда биз беллашмадик, балки билимларимиз билан ўртоқлашдик. Аслида ҳар ким ниятига, қилган меҳнатига яраша мукофотланади. Мен ҳам танловда китобни севганим учун қатнашдим. Тўғриси, бу танловда мен ўқиган жаҳон адабиёти дурдона асарларидан саволлар кам тушди. Бироқ ҳам жаҳон, ҳам ўзбек адабиётининг ана шундай кенг миқёсдаги ноёб асарларидан шартлар кўп бўлишини хоҳлайман. Чунки бу биз ёшларни ҳали яна кўп ўқишимиз лозимлигини кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам жуда бахтиёрман. Ахир, энг қимматбаҳо совғани мен қўлга киритдим.  

Ҳа, китобни манфаатли мутолаа қилиб бўлмайди. Уни энг аввало, маънавий озиқа олиш, инсон ўзини ўзи англаши учун ўқиш лозим. Танлов ёш китобхонларни айнан шунга ўргатди, шу мақсад атрофида бирлаштирди.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Қабул — 2018  Тайёргарлик қай даражада?

Қабул — 2018 Тайёргарлик қай даражада?

🕔10:15, 21.06.2018 ✔28

Қабул бошланганига кўп бўлмади. Абитуриентлар ҳали кўринмайди. Улар учун қандай қулайликлар яратилган?

Батафсил
Ногиронларга грант берилади

Ногиронларга грант берилади

🕔10:14, 21.06.2018 ✔23

— Яқинда ногиронлар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга кириш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Айтинг-чи, ногиронлиги бўлган абитуриент давлат гранти квоталари доирасида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши учун кириш имтиҳонларида неча балл тўплаши лозим?

Амина МУҲИДДИНОВА,

Бухоро вилояти

Батафсил
Онлайн қабул

Онлайн қабул

🕔10:14, 21.06.2018 ✔22

Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қабул — 2018  Тайёргарлик қай даражада?

    Қабул — 2018 Тайёргарлик қай даражада?

    Қабул бошланганига кўп бўлмади. Абитуриентлар ҳали кўринмайди. Улар учун қандай қулайликлар яратилган?

    ✔ 28    🕔 10:15, 21.06.2018
  • Ногиронларга грант берилади

    Ногиронларга грант берилади

    — Яқинда ногиронлар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга кириш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Айтинг-чи, ногиронлиги бўлган абитуриент давлат гранти квоталари доирасида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши учун кириш имтиҳонларида неча балл тўплаши лозим?

    Амина МУҲИДДИНОВА,

    Бухоро вилояти

    ✔ 23    🕔 10:14, 21.06.2018
  • Онлайн қабул

    Онлайн қабул

    Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.

    ✔ 22    🕔 10:14, 21.06.2018
  • Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

    Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

    Қозон шаҳрида қўлга олинган ўзбек йигитларига кафолат хати берилди. Улар озод қилинадими?

    ✔ 41    🕔 10:44, 14.06.2018
  • Бу клиплардан ким манфаатдор?

    Бу клиплардан ким манфаатдор?

    ✔ 32    🕔 10:43, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар