Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

СУВ ТАНҚИСЛИГИГА БАРҲАМ БЕРИБ БЎЛАДИ…МИ?

— Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда юзга яєин ерости сув кони бор. Аммо шунга қарамай, айрим ҳудудларда аҳоли тоза ичимлик сув танқислигидан ҳамон азият чекади. Нима учун? Наҳотки, уларни ҳам обиҳаёт билан тўлиқ таъминлашнинг иложи бўлмаса?

Одилбек ЖЎРАЕВ,

Қашқадарё вилояти

СУВ ТАНҚИСЛИГИГА БАРҲАМ БЕРИБ БЎЛАДИ…МИ?

— Тўғри, республикамизда 97 та ерости сув конлари бўлиб, уларда чучук (минерализацияси 1 г/л гача) ва кам шўрланган (минерализацияси 1.0-1.5 г/л) ерости сув захиралари мавжуд, — дейди Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Ерости сувларини мониторинг қилиш ва геоэкология бошқармаси бошлиғи Мансур ТОШПЎЛАТОВ. — Мазкур конларнинг 19 таси республика ­миқёсида қўриқланадиган табиий ҳудуд зоналарига киритилган.

Мамлакатимизда тасдиқланган ерости сувлари захираси 16 миллион 800 минг кубометрни ташкил этади. Сув захиралари қўмита томонидан олиб бориладиган геология-қидирув ишлари натижасида асослаб берилади. Уни аҳолига етказиш масаласи эса Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизими ва маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган.

Бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашда унинг қарийб 50 фоизи ерости сув захираси ҳиссасига тўғри келади. Гарчи захира кўп бўлса-да, у республикамиз ҳудудида нотекис тарқалган. Айрим ҳудудларда ерости сув захираси мўл, ерости конлари ҳам анчагина. Чўл, қуруқлик зоналарда бўлса сув кам. Шунинг ҳисобига айрим жойларда ичимлик сув танқислиги юзага келади.

Жорий йилда олиб бориладиган геология-қидирув ишлари натижасида 75 минг кубометр ерости сув захираси Наманган, Андижон, Жиззах ва Қашқадарё, вилоятлари бўйича тасдиқланади. Бу эса 4 вилоятдаги 2 та шаҳар, 12 та посёлка ва 220 та қишлоқ аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш имконини беради.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Баҳолаш миллий стандартлари танқидий қайта кўриб чиқилади

Баҳолаш миллий стандартлари танқидий қайта кўриб чиқилади

🕔10:10, 21.06.2018 ✔34

Баҳолашнинг холислиги энди қандай мезонларда ўлчанади

Батафсил
Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

🕔10:09, 21.06.2018 ✔34

Пойтахтимизда замонавий кўп қаватли уйларнинг асосий қисми Сергели туманида қад кўтармоқда. Бу, ўз навбатида, ҳудудда аҳоли сонининг ортиши, бўш иш ўринларига эҳтиёжни ҳам оширади.

Батафсил
Тамакидан  тушган пул...

Тамакидан тушган пул...

🕔10:08, 21.06.2018 ✔30

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Баҳолаш миллий стандартлари танқидий қайта кўриб чиқилади

    Баҳолаш миллий стандартлари танқидий қайта кўриб чиқилади

    Баҳолашнинг холислиги энди қандай мезонларда ўлчанади

    ✔ 34    🕔 10:10, 21.06.2018
  • Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

    Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

    Пойтахтимизда замонавий кўп қаватли уйларнинг асосий қисми Сергели туманида қад кўтармоқда. Бу, ўз навбатида, ҳудудда аҳоли сонининг ортиши, бўш иш ўринларига эҳтиёжни ҳам оширади.

    ✔ 34    🕔 10:09, 21.06.2018
  • Тамакидан  тушган пул...

    Тамакидан тушган пул...

    Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    ✔ 30    🕔 10:08, 21.06.2018
  • Ҳар бир оила тадбиркор бўлади

    Ҳар бир оила тадбиркор бўлади

    Дастур доирасида кредитлар кимларга, қандай мақсадлар учун берилади?

    ✔ 75    🕔 10:38, 14.06.2018
  • Табиий офат етказган зарарни ким тўлайди?

    Табиий офат етказган зарарни ким тўлайди?

    Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 14-18 май кунлари ёққан кучли ёмғир ва сел оқибатида кўплаб фуқаролар моддий ва маънавий зарар кўрди. Кимдир мол-ҳолидан айрилди, яна бировнинг уй-жойини сув босди. Мазкур офат саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди.

    ✔ 66    🕔 13:49, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар