Даромад манбаи      Бош саҳифа

ОЙИГА 15 ТОННА МАКАРОН

Ун ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларга бугун талаб катта. Айниқса, макарон, угра сингари хамирли яримтайёр озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортмоқда. Тадбиркорларнинг ҳам аҳоли талабини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини ошираётгани, шубҳасиз.

ОЙИГА 15 ТОННА МАКАРОН

Олмалиқ шаҳрида яшовчи Замира ­Тожиева макарон ишлаб чиқариш цехи очиб, аҳолини ушбу маҳсулот билан таъминлаб келмоқда.

 — Ишни ўн йил аввал якка тартибдаги тадбиркор сифатида бошлаган эдик, — дейди тадбиркор Замира ТОЖИЕВА. — Ўз маблағимиз ҳисобига керакли ускуналарни харид қилдик. Жой масаласини ҳал қилдик ва ускуналарни ўрнатдик. Бироқ ҳали ундан фойдаланишни билмас эдик. Шу сабаб бир неча ой ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, иш жараёнини ўргандим. Аппаратлардан қандай фойдаланиш ва сифатли макарон тайёрлашда нималарга аҳамият қаратиш лозимлигини билиб олдим. Дастлабки маҳсулотни сотувга чиқарганимизда, «ишимиз юришармикан» деган хавотир бор эди. Бироқ вақт ўтиб, бу хавотир ўрнини кўпроқ ва янада сифатлироқ маҳсулот ишлаб чиқариш ғояси эгаллади.

— Корхона фаолиятини йўлга қўйишда оила аъзоларингиз ёрдами қандай бўлди?

— Асосан, қизим ишларимга кўмаклашди. Ёнимда юриб, ўзи ҳам иш ўрганди. 2011 йил оилавий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдик. Бир неча бор банкдан кредит олдик. Маблағни иш кўламини оширишга сарфладик.

— Қандай маҳсулотлар ишлаб чиқаряпсиз?

— Макарон, угра сингари ундан тайёрланадиган хамирли яримтайёр озиқ-оват маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосий йўналишимиз. Бироқ, қўшимча сифатида целлофан халталар тайёрлашни ҳам йўлга қўйганмиз.

— Иш унуми қандай?

— Очиғи, хомашё масаласида бироз муаммолар бор. Энг керакли маҳсулот ун бўлгани боис, корхонани керакли миқдорда, юқори сифатли ун билан таъминлаш қийинчилик туғдиряпти. Шунга қарамай, ойига 20 тонна ундан 15 тоннагача макарон ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотни ўзимиз яшаётган шаҳар ҳамда Ангрен, Оҳангарон сингари қўшни туманларга етказиб беряпмиз.

Тиниб-тинчимас тадбиркор Замира опа беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган. Келгусида инновацион технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариш кўламини янада оширишга бел боғлаган. Ғояси амалга ошса, қўшни давлатларга маҳсулот экспортини йўлга қўйиш ниятида. Бу яна кўплаб янги иш ўринлари яратилади дегани.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔16

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔13

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔81

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 16    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 13    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 81    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 57    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 101    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар