Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТАДБИРКОР ЁРДАМНИ ҚАЕРДАН ОЛАДИ?

Фаол тадбиркор ким? Нафақат рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, ишлаб чиқаришга инновацияни олиб кирган ишбилармон инсон. Тадбиркор бўлиш учун инсонга иқтидор, қобилият, уддабуронлик ва меҳнатсеварлик керак.

ТАДБИРКОР ЁРДАМНИ ҚАЕРДАН ОЛАДИ?

Юртимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кучайтириляпти, бизнесни ташкил этиш ва юритишга ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, сифатли давлат хизматлари тақдим этиляпти. Чет эл инвестицияларининг кенг жалб этилиши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти ташқи бозорларга чиқишига кенг имконият яратилмоқда.

Мазкур жараёнда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бермоқда. Хўш, тадбиркор Палатанинг қандай ёрдамидан фойдаланиши мумкин?

— Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз фаолиятини йўлга қўйишда уларни қўллаб-қувватлаш асосий мақсадимиздир, — дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ­Ислом ЖАСИМОВ. — Тадбиркорлик субъектлари манфаатлари ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ўтган йили Палата томонидан 44 059 та даъво аризаси киритилиб, шундан: 34 366 таси қаноатлантирилган, 217 таси рад этилган, қолганлари ҳозирда судларда кўрилмоқда.

— Тадбиркорларга ҳалиям эскича, «тадбиркорми, демак, ўғри» қабилида муносабат кўрсатиш ҳоллари учрайдими?

— Бу каби ҳолатлар, афсуски, ҳалиям учрайди. Бир ногирон новвой опа маҳаллада нон ёпишни йўлга қўйган. Бироқ маҳалла оқсоқоли унинг новвойхонасини қулфлаб, тўрт ой ишлашга йўл қўймабди. Шунда у ёрдам сўраб, Палатага мурожаат қилган. Хуллас, Палата суд орқали унинг тадбиркорлигини тиклашга ва кўрилган моддий зарарнинг қопланишига амалий ёрдам берди.

— Экспорт қилувчи тадбиркорнинг хорижлик харидорга келишувдагидан мутлақо бошқа сифатдаги маҳсулотни ўтказмоқчи бўлиши ўзи ўтирган шохни кесиш эмасми?

— Бундай тадбиркор нафақат ўз ишининг белига тепади, балки бошқа, ҳалол экспортчиларнинг ҳам номига доғ туширади. Кейин ўша хорижлик харидор бошқа юзтасининг фикрини салбий томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Хуллас, бундан ўта салбий ва зарарли ижтимоий фикр келиб чиқади. Гап шундаки, экспортга маҳсулотлар «Made in Uzbekistan» белгиси остида чиқади, яъни давлатимиз номидан. Аслида экспортчи тадбиркор ўз фаолиятига ҳалол ва виждонан ёндашиши керак. Бири калта ўйлаб, бошқаси қонун-қоидаларни яхши тушунмай, хуллас, турли сабаблар билан шундай қилади. Аммо маҳсулотини ноҳалол йўл билан ўтказишга уринганларни экспорт қилиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум қилиш керак, деб ўйлайман.

Мисол учун, бир тадбиркор уч хил навдаги 149 тонна олмани музлатгич омборга битта ҳароратга қўйган. Аммо бу нотўғри. Аслида уч нав уч хил ҳароратда сақланиши лозим. Хуллас, маҳсулотнинг кўпи яроқсиз ҳолга келган. Тадбиркор палатага мурожаат қилганида, унга бундай маҳсулотни экспортга жўнатмаслиги тушунтирилган. Бироқ у ички бозор нархига рози эмас. Хуллас, тадбиркорнинг боши қотган...

Шу каби ва бошқа ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Палата қошида жами 6 та ўқув маркази, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида нодавлат таълим муассасалари ташкил этилган бўлиб, 2017 йилда жами 3 883 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқаролар ўқитилди.  Германия халқаро ҳамкорлик маркази молиявий кўмагида 27 нафар тадбиркор хорижда амалиёт ўтади. Яқинда Грецияга ҳам тадбиркорларни олиб бориб келдик. Улар тажриба алмашиб қайтдилар. Хуллас, бу борада доимий ҳаракатда ва изланишдамиз.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

150 хотин-қиз ишли бўлди

150 хотин-қиз ишли бўлди

🕔10:11, 21.06.2018 ✔37

Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

Батафсил
Хорижий кредит фоизи қанча?

Хорижий кредит фоизи қанча?

🕔10:11, 21.06.2018 ✔35

Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

Батафсил
Озгина жойдан  кўп ҳосил

Озгина жойдан кўп ҳосил

🕔10:10, 21.06.2018 ✔62

Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 150 хотин-қиз ишли бўлди

    150 хотин-қиз ишли бўлди

    Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

    ✔ 37    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Хорижий кредит фоизи қанча?

    Хорижий кредит фоизи қанча?

    Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

    ✔ 35    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Озгина жойдан  кўп ҳосил

    Озгина жойдан кўп ҳосил

    Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

    ✔ 62    🕔 10:10, 21.06.2018
  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 59    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 52    🕔 10:39, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар