Халқ виждони      Бош саҳифа

ТАЖРИБАЛИ  ОНАХОННИНГ  БИЛГАНИ

маҳалла тинчлиги ва оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилмоқда

Орамизда улуғ момолар анъаналаридан андоза олиб яшаётган хақиқий ўзбек аёллари талайгина. Улар ватанпарварлик, оилапарварлик, бошқаларга иззат-икром кўрсатиш каби юксак фазилатларни асраб-авайлаш билан бирга, юрт ривожи йўлида ҳам муносиб хизмат қилмоқда.

ТАЖРИБАЛИ  ОНАХОННИНГ  БИЛГАНИ

Самарқанд шаҳар «Чилқудуқ» маҳалласида истиқомат қилаётган Меҳри опа Мусаевани шундай фахрий аёллардан бири десак, янглиш бўлмайди. Юзидан самимият уфуриб турган Меҳри опа олтмишдан ошган бўлишига қарамай, маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда. Онахон гуруҳ аъзолари билан бир сафда кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, турли тадбирлар ва давра суҳбатларини ташкил этишда жуда фаол. Шу билан бирга, хонадонининг севимли бекаси, тўрт нафар фарзанднинг, ўн бир нафар набираларнинг меҳрибон онаси ҳамдир. Инсоннинг яхши кунларга етиб келгунга қадар чеккан заҳматлари ва қилган меҳнатлари бот-бот эсга тушиб қолади. Шунда яна бир бор тинч ва тўкинликда ўтаётган кунларининг шукронасини қилади.  

— Ўтган асрнинг 60-йиллари айни қийинчилик даврлар эди, — дея хотирлайди Меҳри опа. — Бола бўлишимга қарамай, хотирамда сақланиб қолган. У вақтда биров уй қурай, бирор жойни ободонлаштирай демаган. Қорин тўйдириш ғами асосий масала эди. Кўчалар қишда лой, ёзда чанг бўларди. Бугун фарзанду набираларимиз обод, чиройли хонадонларда улғайишяпти. Бу кунларнинг, албатта, қадрига етиш керак.

Менга инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга кўп нарсаларни айнан маҳалла ўргатди. Одамлар билан суҳбатлашиб, уларнинг қувончу ғамига шерик бўлиб, умримизнинг асл мазмунини қайта-қайта англаб етгандек бўлавераман. Муаммоларга ечим топиш баробарида зиммамдаги инсоний бурчимни бажараётганимдан кўнглим ёришади.

Тўғри, бугун ҳам бизни қийнаётган, ечимини топишимиз лозим бўлган масалалар оз эмас. Орамиздаги баъзи инсонлар тўй ва маъракаларда ҳаддан зиёд исрофгарчиликка йўл қўяётгани дилимизни хира қилади. Борининг қадрига етмаслик эса жамиятда салбий ҳолатларнинг, жумладан, оилавий ажримларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Назаримда, биз инсонлар бир-биримизни, вақтимизни ва бор неъматларимизни қадрига етиб яшашимиз керак.

Меҳри опа Мусаева йигирма беш йил мактабгача таълим муассасасида ишлади. Болаларга ва табиатга ўзгача меҳр онахоннинг юзидан, ҳар бир сўзидан сезилиб туради. Ҳовлисидаги катта боғ, қишин-ёзин парваришдаги гуллар ва набиралари билан чарчоғини чиқаради. Ўз ­оиласидан, фарзандларидан тинчиган инсонгина ўзгаларнинг дардига шерик бўла олганидек, Меҳри опа ҳам маҳалла аёлларининг чин маънодаги дилдошига айланган. Орамиздаги бундай одамлар ёшларга тўғри йўл кўрсатишда, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётгани ҳам рост.

Шариф МАЪРУПОВ,

Самарқанд шаҳридаги

«Чилқудуқ» маҳалласи




Ўхшаш мақолалар

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

🕔11:15, 31.01.2019 ✔104

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Батафсил
Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

🕔17:36, 24.01.2019 ✔135

Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

Батафсил
Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

🕔17:16, 27.12.2018 ✔183

Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 104    🕔 11:15, 31.01.2019
  • Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

    ✔ 135    🕔 17:36, 24.01.2019
  • Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

    ✔ 183    🕔 17:16, 27.12.2018
  • Юртободни обод қилаётганлар

    Юртободни обод қилаётганлар

    Маҳалланинг равнақ топиши раиснинг билими ва тажрибасига боғлиқ.

    ✔ 181    🕔 17:32, 13.12.2018
  • Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

    Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

    Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

    ✔ 330    🕔 16:58, 18.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар