Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Аёлнинг 7 мўъжизаси

Аёл ўзининг нодир фазилатлари билан биз эркакларнинг кўнглимизга доим йўл топиб, қувончу шодлигимизга шерик бўлиб яшайди.

Барчамизга яхши таниш бўлган эркак ижодкорларимизни нозик хилқат вакилларининг қайси фазилатлари ҳайратга солади? Байрам баҳона уларнинг кўнглидаги дил сўзларига қулоқ тутдик.

Аёлнинг 7 мўъжизаси

У — сабр-қаноатли!

Муслимбек ЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухандон:

— Сабр-тоқатли опа-сингилларимизни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Аёл киши қанчалик гўзал, харидори кўп бўлмасин, иқтисодий жиҳатдан «баққуват» хонадонга келин бўлиб тушмасин, унинг сабри бўлмаса, кун келиб, албатта, қоқилиши тайин. Сабрсиз аёл асло бағрикенг бўлолмайди. Сабрсизлик натижасида эса таассуфлар, армонлар ва тушкунликлар келиб чиқади. Бундай феъл-атворга эга аёлдан нимани кутиш мумкин?

Сабрли аёл, аввало, ўзини қўлга олишни, борига ҳам, йўғига ҳам қаноат қилиб яшашни билади. Яқинларининг ҳам кўнглига йўл топишга интилади. Натижада эса ҳамма уни янгидан-янги қирраларини кашф этаверади. Бундай саодатманд аёлларнинг борига шукр қилишимиз ва уларнинг қадрига етишимиз лозим.

 

У — оилапарвар!

Рустам САЪДУЛЛАЕВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Мен, аввало, нозик хилқат вакилларининг яқинларига бўлган юксак эътиборини алоҳида қадрлайман. Агар аёл киши турмуш ўртоғи ва фарзандларига эътиборли, ҳамиша уларнинг камчиликларини кечириб ва яшириб турса, бундай оилада албатта бахт ва барака ҳукмрон бўлади, фарзандлар ҳам онасидан ўрнак олади.

Саришта, самимий ва аҳил-иноқликни хуш кўрувчи аёлларни яхши кўраман. Манманлик, кибр-ҳавога тезда берилиб кетадиган, ёлғон гапириб, эрдан ва ўзидан катталардан берухсат, ўзбошимчалик билан бирор ишни амалга оширувчи аёлларни эса очиғи, унчалик ҳам хушламайман. Айниқса, ­опа-синг­илларимиздан муқаддас қўрғонда эрдан устун бўлишга интилмасликларини сўрардим. Бу ўзбек аёлларига тўғри келмайдиган хунук одат.

 

У — меҳнаткаш!

Аваз ОХУН, қизиқчи:

— Мен бўш вақтини беҳуда нарсаларга эмас, аксинча, бордан йўқ қилишга одатланган, меҳнаткаш аёлларни яхши кўраман. Ёшлик чоғларимда шундай аёлларни кўрганманки, улар умр бўйи ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларини бировдан кам қилмай, улғайишига астойдил ҳаракат қилишган. Суяги меҳнатда қотган бу каби аёллар камдан-кам ҳолларда касал бўлишарди. Шунда ҳам бирор жиддий касалликдан азият чекишмасди. Афсуски, замон шиддат билан ривожлангани сари бундай аёлларимиз ноёб бўлиб бормоқда. Балки, кунини мазмунсиз нарсалар билан «чоғ» ўтказиш юқумли касалликдир. Истардимки, меҳнаткаш опа-сингилларимиз бу касалликни ўзига йўлатмасдан янада кўпайса.

 

У — иродали!

Ҳабибулла НИЗОМОВ, спортчи ва актёр:

— Аслида ўзбек аёлларида биз эркакларни ҳайратлантирадиган фазилатлар жуда ҳам кўп. Мен аёлларнинг иродаси мустаҳкамлигига ҳар доим тан бериб келганман. Кичик жуссаси билан не-не қийинчиликларга бардош бериб, эзгу мақсадларини амалга ошираётганини кўрсам, уларга беҳад тасаннолар айтаман. Спортчи хотин-қизларимизнинг жаҳон спорт ареналарида қўлга киритаётган ютуқлари эса бутун халқимиз аҳли қатори мени ҳам чексиз хурсанд қилади.

 

У — фаросатли!

Беҳзод МУҲАММАДКАРИМОВ, Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист:

— Ёшлик чоғларимда бирор айб иш қилиб қўйсам, раҳматли онам «Болам, наҳотки, шу ишни қилишдан олдин унга тушунмаган бўлсанг. Бунинг учун ақлни ишлатиш шарт эмасди, фаросатинг етса бўлди-ку!», деб койиб берарди. Бундай ўйлаб қарасангиз, фаросат жуда ҳам кенг қамровли ва ҳаммада ҳам бўлавермайдиган туғма хислатлардан бири. Оилада аввало аёл киши фаҳм-фаросатлироқ бўлиши лозим, деб ўйлайман. Сабаби, фаросатли аёл қаерда қандай гап айтишни, вазиятдан қай йўл билан чиқиб кетишни, керак бўлса, турмуш ўртоғини ҳам кўкларга кўтаришни уддалай олади.

 

У — меҳр-оқибатли!

 Самандар ҲАМРОҚУЛОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Мени опа-сингилларимизнинг меҳр-оқибатга тўла қалби ҳар доим ҳайрон қолдиради. Уларнинг мана шу фазилати сабаб атрофимиз ҳамиша чиройли ва кўркам, хонадонларимиз қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар билан гавжум. Агар аёлда меҳр-шафқат бўлмаса, у бирга вояга етган жигарларни юз кўрмас, оқибатсиз қилиб юбориши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам аёлнинг меҳри билан олам мунаввар, қалбларимиз эса ёруғдир.

 

У — тежамкор!

Ғайрат УСМОНОВ, хонанда:

— Менимча, ҳар бир эркак киши аёлнинг тежамкорлигини жудаям яхши кўрса керак. Ҳазил тариқасида айтилган бу гапим қайсидир маънода ҳақиқатдир. Чиндан, оилага қут-барака ва фаровонлик уй бекасининг тежамкорлиги сабаб пайдо бўлади ҳамда қўним топади. Агар рўзғор юмушлари биз эркаклар зиммасида бўлганида, сира ҳам барака бўлмасди, назаримда.

Миролим ИСАЖОНОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

«Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

🕔17:35, 13.12.2018 ✔15

Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

Батафсил
Устозми ёки «…вич»?!

Устозми ёки «…вич»?!

🕔17:34, 13.12.2018 ✔20

Шўролар замонида ота исмига «…вич» қўшиб айтиш қоидаи қонунга айланган эди. Айниқса, раҳбарман деган борки (шу жумладан, ташкилот ва идора ходимларини ҳам), унга фалончи писмадончиевич деб, мурожаат қилинмаса, осмон узилиб ерга тушарди. ​​​​​​​

Батафсил
Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔64

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

    «Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

    Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

    ✔ 15    🕔 17:35, 13.12.2018
  • Устозми ёки «…вич»?!

    Устозми ёки «…вич»?!

    Шўролар замонида ота исмига «…вич» қўшиб айтиш қоидаи қонунга айланган эди. Айниқса, раҳбарман деган борки (шу жумладан, ташкилот ва идора ходимларини ҳам), унга фалончи писмадончиевич деб, мурожаат қилинмаса, осмон узилиб ерга тушарди. ​​​​​​​

    ✔ 20    🕔 17:34, 13.12.2018
  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 64    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 51    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 79    🕔 19:02, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар