Ўзлик      Бош саҳифа

ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

«Шоирлар дунёнинг тан олинмаган қувончларидир», деган эди бир аллома. Бу беғараз қувонч ҳамманики эмас. У элга келган тўйдай келмайди. Шунинг учун ҳам у оммавий, байрамона эмас. Шунинг учун ҳам у тан олинмаган қувончдир.

ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

Истеъдодли шоир Ўткир Раҳмат шеърларини ўқир эканмиз, шу мулоҳазалар кўнгилдан кечаверади. У:

Умрим қанча,

Яратган билар,

Сўзларимни ҳали айтмадим.

Тинчлик бермас қалбимга улар,

Сўзлар Сизни олиб қайтмадим —

деса, ажабланманг. Чунки кўп ўтмай:

Умрим бари сизга аталган,

Албат бир кун шодон қайтаман.

Дил ҳапқириб қувончга тўлган

Сўзларимни албат айтаман —

дейиши мумкин. Ўткир аканинг сатрлари маълум қолипга тушмайди. Расмиятчилик, ёлғон мулозаматлар йўқ. У самимий гапиради. Шунинг учун сиз булоқлар бўйида хандон отаётган ялпизларга ишонасиз. Унинг «кетиб борар мен излаган байт!» деган гапига асло шубҳаланмайсиз.

Аслида «шоир» «самимият»нинг синоними эмас. Лекин улар доим бирга — бир-бирининг қўлидан ушлаб юради. Шоир самимиятнинг боласи — самимият ўйлаб топган, ихтиро этган мўъжизадир.

Кечир мени, сингилжон,

Сендан хабар олмадим,

Ташвиш комига тортди,

Ундан ортиб қолмадим.

Бу ерда киноя йўқ. Ортиқча безак ҳам кўзга ташланмайди. Самимий, содда ҳолатлардан дунёга келган шеърнинг бир банди. Шоир — эзгу ниятлар илинжида қишлоғи, онаси, туғишганларини ташлаб, олис шаҳарга келган мусофир йигит изтироби. Бундай изтироб чекаётган йигитнинг кўнглига қил сиғмайди. Ҳар қандай «илинж — милтираган тундаги чироқ»дай, барча умидларни «бир кечада аждар — тун ютган»дай. Шунда у бўм-бўш ўксик бир қалбга айланади, «Ойга қараб хўрсинади жим». Шунда қалбнинг тўридан ғурурми, соғинчми — бир куч гупириб тошиб келади. Ва у «Айтгин, нима қилайин», деган ҳайқириққа айланади. Бу чорасиз одамнинг ҳайқириғи эмас, сокин бир нолага ўхшайди. Одамнинг бошига кўргилик тушганда, соғинч ёхуд қайғудан кўнгил эзилганда шундай бўлади. Гапираётиб оғзинг тўлғангандай бутун вужудинг сўзга айланади.

У, бўғзимда қолган — сўз,

Қалбга ларза солган сўз,

Вужудимни олган сўз,

Аждар каби ётибсан,

Чўғдай дилга ботибсан!

Ҳақиқатни, адолатни ўрнатиш шеъриятнинг вазифаси, десак, ноўрин бўлар, балки. Лекин барибир шеъриятда гоҳ исёнкор, гоҳ самимий ва дилкаш инсон қалби жилваланиб туради.

Шеърият водийсининг латиф манзаралари, инсон қалби, шахснинг ички кечинмаларини эса Ўткир Раҳматнинг мана бу шеъридан олинган парчада ҳам кўрса бўлади:

Атиргул жилмаяди,

Супа томон боққанча.

Райҳонларнинг сочидан

Уфуради бир хушбўй.

Бошларига беҳисоб

Яшил баргак таққанча

Йўл бошида мажнунтол

Бошин эгиб сурар ўй.

Бу шеър гарчи ҳеч нарсага чорламаса-да, даъват қилмаса-да, шоир яратган манзарани кўриб кўнглингиз яйрайди. Ажиб бир орзиқиш туясиз. Ёки мана бу шеър:

Майсалар кафтида рақс этар қуёш,

Атиргул юзига шабнам босар лаб.

Дарахтлар қучоғи қушларга сирдош,

Шамоллар тиллашиб турар шовуллаб.

Бу ерда сизнинг кўнглингизга тегадиган, ғашингизни келтирадиган нарса йўқ. Балки сиз минг марта кўрган, лекин ҳис этмаган кундалик ҳодиса сурати. Фақат шоир уни майда-майда бўлакларга бўлиб, муфассал тасвирлаган. Яхши шеър одамнинг тафтини олади, сирдош бўлади. Кўнгилда барча ғуборинг ёйилади уни ўқиб. Ундаги ғамбода сатрларни ўқиб, ғамга ботмайсан, балки кўнгилни ғамдан тозалайсан, енгил тортасан. Яхши шеър одамни тўғри маънода улғайтиради…

 

Ўрол СОДИҚ




Ўхшаш мақолалар

«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

🕔15:16, 19.04.2018 ✔110

Қишлоғимиздан Нурота тоғ тизмасидаги Лангарнинг уч чўққиси аниқ-тиниқ кўриниб туради. Эл Оқтов деб атайдиган ушбу тоғ чиндан ҳам гўзал. Осмонга оқ булут илган баланд тоғлардаги қояларни томоша қилсанг, кўзинг тиниқ тортади.

Батафсил
ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

🕔15:01, 19.04.2018 ✔118

Устюрт саҳросида ҳеч бўлганмисиз? Учи-кети кўринмайдиган саҳрода кучли шамол қум уюмларини бир жойдан бошқасига учиради. ​​​​​​​

Батафсил
«ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

«ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

🕔11:16, 23.03.2018 ✔187

Абдулла Ориповни хотирлаб...

Адабиёт ё журналистикадан анча йироқ, техника университети кимё-технология мутахассислиги бўйича ўқисам-да, қизиқишларим адабиёт оламига яқинлаштираверарди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

    «СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

    Қишлоғимиздан Нурота тоғ тизмасидаги Лангарнинг уч чўққиси аниқ-тиниқ кўриниб туради. Эл Оқтов деб атайдиган ушбу тоғ чиндан ҳам гўзал. Осмонга оқ булут илган баланд тоғлардаги қояларни томоша қилсанг, кўзинг тиниқ тортади.

    ✔ 110    🕔 15:16, 19.04.2018
  • ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

    ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

    Устюрт саҳросида ҳеч бўлганмисиз? Учи-кети кўринмайдиган саҳрода кучли шамол қум уюмларини бир жойдан бошқасига учиради. ​​​​​​​

    ✔ 118    🕔 15:01, 19.04.2018
  • «ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

    «ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

    Абдулла Ориповни хотирлаб...

    Адабиёт ё журналистикадан анча йироқ, техника университети кимё-технология мутахассислиги бўйича ўқисам-да, қизиқишларим адабиёт оламига яқинлаштираверарди.

    ✔ 187    🕔 11:16, 23.03.2018
  • ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

    ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

    «Шоирлар дунёнинг тан олинмаган қувончларидир», деган эди бир аллома. Бу беғараз қувонч ҳамманики эмас. У элга келган тўйдай келмайди. Шунинг учун ҳам у оммавий, байрамона эмас. Шунинг учун ҳам у тан олинмаган қувончдир.

    ✔ 222    🕔 17:14, 15.03.2018
  • «ТЕШИКТОШ»ДА ҲИНДУЛАР ҲАҚИҚАТДА ЯШАГАН…МИ?

    «ТЕШИКТОШ»ДА ҲИНДУЛАР ҲАҚИҚАТДА ЯШАГАН…МИ?

    Бу сирли маскан Самарқанднинг Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи, Зарафшон ва Туркистон тоғлари оралиғига яқин нуқтада жойлашган. ​​​​​​​

    ✔ 219    🕔 17:14, 15.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар