Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ИМТИҲОНДАН ЎТГАН, ЛЕКИН ТАКЛИФ ЙЎҚ

Жанубий Кореяга ишга кетолмаётган айрим юртдошларимиз ташвиши,

ногиронларнинг ишга жойлаша олмаслиги... Вазирлик буларга изоҳ берди

ИМТИҲОНДАН ЎТГАН, ЛЕКИН ТАКЛИФ ЙЎҚ

Сир эмас, хорижда меҳнат қилиб, уч-тўрт сўм топиб келиш истагидаги ҳамюртларимиз кўп. Ҳар йили минглаб фуқароларимиз шу мақсадда чет элга йўл олади. Аммо улар қандай ишларга жалб қилиняпти? Бу борада тегишли давлат идоралари меҳнат муҳожирларига қандай зарур ёрдам бермоқда?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида ўтган матбуот анжуманида шу каби долзарб саволларга жавоб қайтарилди.

— Ҳозирда биргина Россия Федерациясида бир ярим миллиондан ортиқ фуқароларимиз меҳнат қилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин МУҲИДДИНОВ. — Умумий ҳисобда тахминан 3 миллиондан ортиқ юртдошимиз хорижий давлатларда ишлаб юрибди. Лекин ачинарлиси, уларнинг аксарияти «қора меҳнат» билан банд. Бунинг сабаби, улар бирор касб ёки ҳунарга эга эмас. Шуни инобатга олиб, чет элларда меҳнат қилиш истагида бўлган фуқароларимиз рақобатбардошлигини ошириш мақсадида вазирлигимиз тизимли ишларни бошлаб юборган. Хусусан, республикамизнинг барча туманларидаги бўшаётган коллежлардан 16 таси вазирликка бириктирилди. Уларда миграция марказлари, турли касб-ҳунарга ўргатадиган ўқув курслар ташкил этилмоқда. 

— Айни пайтда Корея Республикасига ишга кетиш истагида бўлган қанча муҳожир навбатда турибди?

— Жанубий Кореядан бизга берилган ишчи кучи миқдори у қадар кўп эмас. Ҳар йили бу давлатга бутун дунёдан 200 минг атрофида фуқаро ишга қабул қилинади. Ўзбекистонга ажратилган квота миқдори уч мингга яқин. Шунга қарамай, бизда «ҳозир кетаман», деб жомадон ҳозирлаб турганлар сони 200 мингдан ортиқ. Сабаби оддий: бу мамлакатда бошқа давлатларга нисбатан ойлик маош анча юқори.

Айни пайтда имтиҳондан ўтиб, шартнома кутиб кетолмаётганлар ҳам оз эмас. Масалан, 2015-2016 йилда уч мингдан ортиқ фуқаро тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, номзод сифатида базада турибди. Бироқ ушбу базани Корея Республикасининг инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати юритади. Ундаги дастурга номзодларнинг анкетаси киритилган. Шу маълумотлар асосида Корея меҳнат бўлимлари иш берувчига ўз маълумотларини тақдим қилиб боради.

Таъкидлаш керакки, иш берувчи унинг ичидан ўзига маъқул кишини танлаб олади ва шу одамга шартнома жўнатади. Базадаги ишчилардан 2 минг 613 таси ўтган йили кетди. Яна 300 нафари захирада турибди. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, тестдан ўтди дегани бу — иш билан таъминланганини билдирмайди. Кореялик иш берувчи танламагач, бу жараён амалга ошмайди. Борди-ю, базадаги номзодга икки йил муддат ичида иш таклиф қилинмаса, яъни шартнома жўнатилмаса, номзоднинг барча саъй-ҳаракатлари бекор бўлади. Давлатларимиз ўртасида имзоланган меморандумда ҳам бу ўз ифодасини топган.

Бир нарсани афсус билан айтаман. Корея Республикасида ишлаш истагида бўлганларнинг аксарияти корейс тилини умуман билмайди. Шахсан ўн йилдан бери мазкур давлатга кетиш илинжида юрган одамни яқиндан танийман. Очиғи, шунча йилдан бери ҳаракат қилса-да, корейс тилини ўрганишни хоҳламайди. Бундай ҳаракат натижасиз ва бесамардир.

Дарвоқе, кореяликларнинг республикамиздан кам номзод танлашининг сабаби, аксарият ўзбеклар ўша давлатга боргач, ўртада тузилган шартномага амал қилмайди. Масалан, шартномаси тугаса, ортига қайтишни истамайди. Кореялик ҳамкорлардан кўпинча шунга ўхшаган ­эътирозларни эшитамиз. Шунинг учун бу давлатга бормоқчи бўлганлар, аввало, шу давлатнинг тилини ўрганиши ва шартномада кўрсатилган шартларга риоя қилиб ишлаши шарт. Акс ҳолда, улар бу давлатга қайта бора олмайди.

— Эътибор берсак, юртимизда жисмоний имконияти чекланганларнинг меҳнат бозорида иш топиши қийин…

— 2017 йил 1 декабрда Президентимизнинг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Фармонда ногиронларнинг бандлигини таъминлаш бўйича давлат дастури қабул қилиниши белгиланган. Умуман, бу ҳужжат барча ногиронларни бугунги кунда қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилишга қаратилган.

Ҳозирги кунда бу бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга киритилди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳалла, хотин-қизлар, Ёшлар иттифоқи каби ташкилотлар биронта ногирон одамни ишга жойлашда кўмаклашса, уларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилган. Масалан, маҳалла фуқаролар йиғини раиси бирор фуқарога иш топиб берса, унга вазирлигимиз томонидан моддий мукофот берилади.

Бундан ташқари, тадбиркор бирон ногирон ёки бошқа фуқарони жалб қилиш мақсадида иш бошламоқчи бўлса, унга давлат тасарруфидаги биноларни 50 фоиз чегирмада ижарага бериш масаласи ҳам қўйилган. Ногиронларни ҳунарли қилиш мақсадида квоталар кўпайтириш режалаштирилган. Шу билан бирга, жорий йилдан ногиронларни касбга ўргатиш учун катта ишлар амалга оширилади.

— Ногиронлиги бор шахсга ишга лаёқатсиз деган гувоҳнома бериш амалиёти бор. Шундай экан, унга қандай қилиб ойлик белгиланади?

— Юқоридаги фармонда бу масала ҳам тўлиқ баён этилган. Унга кўра, ногиронлиги бор шахсга уддасидан чиқа олмайдиган ишни юклаш мумкин эмас. Шунинг учун тиббий эксперт комиссияси қарорига кўра, у ўзининг қўлидан келадиган ишни қилади ва албатта, ойлик маоши ҳам, пенсияси ҳам тўлиқ тўланади. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишни кенг рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ходим сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаси белгиланган.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

🕔15:42, 19.04.2018 ✔7

Бу қандай ҳосил бўлган, буни бартараф этиш учун ишни нимадан бошлаш зарур?

Батафсил
СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

🕔15:41, 19.04.2018 ✔6

«Оила даврасида» кўтариб чиққанидан сўнг...

Газетамизнинг 2018 йил 5 апрелдаги 14-(303) сонида, «Кўчиб ўтган, аммо «яшамаётган»лар» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А массивида қурилган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира сотиб олган фуқароларнинг мурожаатига биноан, уларни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган эди.

Батафсил
ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

🕔14:07, 13.04.2018 ✔36

Йўлларда пиёдалар иштирокидаги фалокатлар нега кўпаймоқда?

Статистика маълумотларига єараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитадан биттаси бевосита пиёда иштирокида содир бўлмоєда. Биргина 2017 йилда 563 та пиёда билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Шундан 516 та ҳолатда улар бевосита айбдор, деб топилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

    МИЛЛИАРДЛАБ ҚАРЗДОРЛИК

    Бу қандай ҳосил бўлган, буни бартараф этиш учун ишни нимадан бошлаш зарур?

    ✔ 7    🕔 15:42, 19.04.2018
  • СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

    СЕРГЕЛИДАГИ МУАММОЛАР  ЕЧИЛМОҚДА

    «Оила даврасида» кўтариб чиққанидан сўнг...

    Газетамизнинг 2018 йил 5 апрелдаги 14-(303) сонида, «Кўчиб ўтган, аммо «яшамаётган»лар» сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-А массивида қурилган кўпқаватли арзон уй-жойлардан квартира сотиб олган фуқароларнинг мурожаатига биноан, уларни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган эди.

    ✔ 6    🕔 15:41, 19.04.2018
  • ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

    ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

    Йўлларда пиёдалар иштирокидаги фалокатлар нега кўпаймоқда?

    Статистика маълумотларига єараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитадан биттаси бевосита пиёда иштирокида содир бўлмоєда. Биргина 2017 йилда 563 та пиёда билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Шундан 516 та ҳолатда улар бевосита айбдор, деб топилган.

    ✔ 36    🕔 14:07, 13.04.2018
  • Битта  «оқ»идан,  иккита  «қизил»идан берворгин,  болакай!

    Битта  «оқ»идан,  иккита  «қизил»идан берворгин,  болакай!

    Бозор-ўчар қилиб юргандим, кўзим беихтиёр спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга тушди. Қарасам, сотувчи аёл киши экан. Бироз ғалати туюлди бу менга. Ахир, ароқ савдоси билан аёл шуғулланса…

    ✔ 65    🕔 14:07, 13.04.2018
  • КЎЧИБ ЎТГАН, АММО «ЯШАМАЁТГАН»ЛАР

    КЎЧИБ ЎТГАН, АММО «ЯШАМАЁТГАН»ЛАР

    Сергелида қурилган арзон уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммолар қайси ҳокимга тегишли?   

    Ҳамма ҳам ўз уй-жойи, бошпанаси бўлишини хоҳлайди. Айниқса, серфарзанд оилаларда уй-жойга эҳтиёж катта. Лекин беш қўл баробар эмас, деганидек, ҳаммада ҳам бунинг учун моддий жиҳатдан имконият йўқ. Шу боис айрим оилалар кичкина хонадонда кўпчилик бўлиб яшайди ёки йиллаб ижарада туради

    ✔ 214    🕔 18:28, 05.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар