Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

Ҳаётни соддалаштиришнинг тўққиз усули

Ҳаётингиз доимо осуда кечишини истасангиз, уни мураккаблаштирманг, деб маслаҳат беради психологлар.

Ҳаётни соддалаштиришнинг тўққиз усули

Қизиқишингизга мос иш

Ўрнингиздан туриб, ишга бориб, ўзингиз истамаган ишни бажаришга мажбурлик ҳисси ҳаётингизни қай даражада мураккаблаштиришини бошқа ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Шунинг орасида қалбингиз бошқа иш билан шуғулланишингиз кераклигини айтиб туради. Ёқтирмайдиган иш билан шуғулланишингиз ривожланишга йўл қўймайди. Шунинг учун  уни ташлаб, сизга ҳақиқатан ҳам манзур бўлган ишни топишдан чўчиманг.

Кулги —  кучли малҳам

Кулги — жуда кучли малҳам. У асабийлашиш ҳолатида, ўзингиз ва атрофингиздагилар билан келишиб олишга, ташаббускорликни уйғотиб, инқирозларни енгиб ўтишга ёрдам беради. Кўпчилигимиз кулиш ва жилмайиш учун вақт ажрата олмаймиз, жуда бандмиз ва ўта жиддиймиз. Бу қўрқинчли!

Ёдингизда тутинг: агар кун давомида бир марта бўлса ҳам кулмаган бўлсангиз, изсиз ўтган бу кунни ҳаётингиздан ўчириб ташлашингиз мумкин.

Асалнинг ҳам ози яхши

Янгиликлар кўпчилик ҳолларда онг шуурингизда тушкунлик зўравонлик ва бемаъниликлар манбаи сифатида намоён бўлади. У ҳолда нима учун уларнинг керагидан ортиғини қабул қилиш зарур? Эшитишингиз керак бўлганларнинг ҳаммасини  шундоқ ҳам сизга сўзлаб берадиганлар топилади. Бунинг ўрнига китоб мутолаа қилинг ёки бошқа бирон фойдали машғулот билан шуғулланинг.

«Осудалик вақти»

Дунё товушлар, суратлар, одамлар, машиналар билан тўлган… Биз узоқ вақт ўзимиз истаганимиздек танҳо қола олмаймиз. Ўзингиз учун  «Осудалик вақти», яъни ёлғизликда ўтириб, тин олиб, ўйлаб, ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, уйғунликка эришиш вақтини уюштиришни одат қилиб олинг.

Озгина-ю, созгина

Барча кераксиз нарсалардан воз кечинг. Шахсий ҳаётингизни ортиқча буюмлар билан тўлдирманг. Чунки уйдаги тартибсизлик асабийлик ва хавотирланиш каби ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Шусиз ҳам кун ўтади

Технологиялар бизга зулм ўтказувчига айланиши ҳам мумкин. Кеч тушганда телефонни ўчириб қўйинг,

Ҳаётий куч

Бепарволик бир тарафдан кишига маиший қулайлик ва барқарорлик ҳиссини бағишлайди. Иккинчи тарафдан эса бизни замонавий ўзгаришларни қабул қила олмаслик ботқоғига ғарқ қилади. Ҳар бир одам баъзида шароитни ўзгартириб туриши керак. Кимнингдир ихтиёри билан эмас, балки ўзингизнинг шахсий  истакларингиз ижобати билан шуғулланинг. Бу сизга ҳаётий куч ато этади.

Тартибга солинган уйқу

Тиниқиб ухлашдан ҳам осон нарса бўлиши мумкинми? Иш устида ярим кечагача ўтирманг — эртасига тамомлаб қўясиз, кечаси бериладиган фильмни охиригача тамоша қилманг, бошқа сафар тамоша қилсангиз ҳам бўлади. Уйқунгизни тартибга солинг, ухлашга вақтлироқ ётинг ва бу тартибни ҳеч қачон бузманг.

Оддийлик ортидаги буюклик

Ҳаёт суръатини аста-секин камайтириб, ишни оз нарсадан бошлаб, катта натижага эришиш мумкин.

Ўз ҳаётингизни ўзингиз бошқаринг!

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2560

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2560    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар