Ёшлар      Бош саҳифа

АДАШГАНЛАРНИ  КАФИЛЛИККА ОЛИБ

жамиятга қайтараётган ёш ҳуқуқшунослар кенгаши

Ёшларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугун муҳим ва долзарб масаладир. Боиси ўзининг қонуний ҳуқуқ ва бурчларини англаган инсон жиноят кўчасига кирмайди, тўғри йўлдан оғишмайди. Кези келганда, манфаатларини ҳимоя қила олади

. Яқинда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, жорий йилнинг 1 мартидан ўз фаолиятини бошлаган Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши нодавлат-нотижорат ташкилоти ана шу мақсадга хизмат қилмоқда

— Кенгашимиз қонун ҳужжатларига ёшлар масалаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча ва ўзгартишлар киритиш имконига эга, — дейди Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши раиси Баҳром ИЛҲОМЖОНОВ. — Айни пайтда бу борада ёшлардан бир қанча таклифлар келди. Уларни ўрганиб, ўрнатилган тартибга асосан, давлат органларига киритиш ва ёшларга ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама ёрдам беришимиз мумкин. Айниқса, чекка ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардан бохабар этилса, самара яхши бўлади. Мазкур масалалар бўйича бўлимларимиз мавжуд.

Кенгаш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшлар билан ишлаш, ёшлар манфаатларини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш, юридик клиника, ташкилий кадрлар, ахборот-таҳлил бўлими ва матбуот хизматига эга. Ҳар бир бўлим «Ёшлар келажаги қонунга ҳурматдан бошланади» шиори остида фаолиятни олиб боради. Масалан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бевосита 2010 йил 29 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқиб, иш кўради. Юридик клиника бўлими нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган. Халқаро ҳуқуқ, фуқаролик, иқтисодий — қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, оғзаки, ёзма ва электрон усулда беғараз маслаҳат бериб боради.

Суд залларида Ёшлар иттифоқининг кафиллиги асосида ёшларни суд залида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини тайинлаш борасидаги ишлар ва суддан ташқари ишларни назорат қилиш ёшлар манфаатларини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш бўлими зиммасида. Кўпчилик ёшлар билан суҳбатлашганда улар қилган ишининг жиноят экани, ҳуқуқбузарлигини билмаганини айтди. Бу уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслигидан далолат.

2017 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Марказий кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми асосида ёшлар кафиллигига олиш бошланган эди. Ўтган уч ой давомида республика бўйича 78 нафар ёш Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод этилди. Бундан кўзланган мақсад — шахсни жазони ижро этиш муассасаларида эмас, балки жамиятда қайтадан тарбиялаш. Ҳозир бу ёшларга жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашилмоқда. Аниқроғи, улар бизнес, тадбиркорлик сингари соҳага йўналтириляпти.

— Биз ёшлар ҳимоячиси сифатида жиноят содир этган ёшнинг жазони ижро этиш муассасасидан кўра, жамиятда кўпроқ ҳуқуқий тарбия қилиш, кафил бўла олишимизни исботлашга ҳаракат қиламиз, — дейди ­         Б. Илҳомжонов. — Мазкур жараёнда кенгаш вакиллари иштирок этади. Бунда аввало, кафилликка олинаётган шахснинг ёши аниқланади, унинг яна жиноят содир этмаслиги, хулқ-атвори, жамиятга қайтариш ва тўғри йўлга бошлаш мумкинлиги, касбга йўналтириш имконияти ўрганилади. У содир этган жиноят таснифи, олдин ҳам жиноят содир этган ё этмагани ҳам текширилади. Бу — илгари ҳам жиноят содир этган ёшлар кафилликка олинмаслигини англатмайди. Кенгашда белгилаган категориялар бор. Унга кўра, ёшнинг жамоат ишларига мойиллик даражаси, чин кўнгилдан пушаймонлиги, ўзини ўзи бошқариш органининг тавсияномаси олинади. Шундан сўнг, Ёшлар иттифоқи билан биргаликда ўша йигит ёки қизни жамиятнинг фаол инсонига айлантириш мумкин деган хулосага келинса, кафилликка олинади. Судга кафолат хати тақдим этилади.

Ана шундай муҳим масалаларда ёшларга кўмак беришга бел боғлаган мазкур кенгаш айни пайтда Тошкент шаҳри ва вилоятида иш бошлади. Яқин ойлар ичида ҳудудий бўлимларини ҳам очиш режалаштирилган.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

🕔15:36, 19.04.2018 ✔6

Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

Батафсил
ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

🕔15:35, 19.04.2018 ✔5

неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

Батафсил
УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

🕔14:01, 13.04.2018 ✔27

ҳар оиланинг, ҳар бир ота-онанинг ўз қўлида

Иқтидор генетик жиҳатдан «кодланган» бўлади, дейишади. Яъни кимнинг аждодида билимли кишилар бўлса, уларнинг авлоди ҳам, албатта, иқтидорли бўлиб етишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

    Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

    ✔ 6    🕔 15:36, 19.04.2018
  • ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

    Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

    ✔ 5    🕔 15:35, 19.04.2018
  • УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

    УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

    ҳар оиланинг, ҳар бир ота-онанинг ўз қўлида

    Иқтидор генетик жиҳатдан «кодланган» бўлади, дейишади. Яъни кимнинг аждодида билимли кишилар бўлса, уларнинг авлоди ҳам, албатта, иқтидорли бўлиб етишади.

    ✔ 27    🕔 14:01, 13.04.2018
  • ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

    ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

    Шахмат — ақл гимнастикаси. Бу ўйин инсон тафаккурини, фикрини теранлаштиради. Ақлий фаолиятни оширишга ёрдам беради. Бугун шахматга қизиқувчи иқтидорли ёшлар кўп. Ҳатто, ҳали ҳарф танимайдиган айрим болакайлар ҳам бу ўйинни ўйнай олади. У билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар улғайган сари маҳорати ошиб, халқаро майдонда дона сурмоқда.

    ✔ 64    🕔 12:51, 30.03.2018
  • «АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

    «АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

    кексаларга қулайлик яратмоқда

    Фаолиятида инновацион технологияларни қўллаётган ишбилармоннинг бугун ошиғи олчи. Бундайлар сафида хотин-қизларнинг ҳам кўп эканини биласизми? Чирчиқлик Насиба Исломбоева замонамизнинг ана шундай иқтидорли ихтирочи қизларидан бири. 

    ✔ 64    🕔 12:50, 30.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар