Инсон ўзинг      Бош саҳифа

БИР ЮЗ ЎН ТЎРТ ЁШЛИ БАХТЛИ МОМО

ҳаёт альбомини варақлаганда...

Пошша момони Қилчиноқ қишлоғида ҳамма яхши кўради. Бир асрдан ортиқ яшаб, ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиган момонинг олдига маслаҳат сўраб келувчилар бисёр.

БИР ЮЗ ЎН ТЎРТ ЁШЛИ БАХТЛИ МОМО

Сабаби, момонинг берган ҳар бир ўгити умр йўлларида орттирган сабоқлари, хулосалари маҳсулидир. Бу ўгитлар ўрни келса, тўғри йўлдан адашиб кетаётган ёшларнинг ҳаётини изига тушириб юборган, ахир.

Пошша момо Юсупова Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Қилчиноқ қишлоғида яшайди. Табаррук момо умрининг оз эмас, кўп эмас 114 йилини қарши олмоқда. Олти нафар фарзандни тарбилаб вояга етказди, юз нафардан зиёд чевара, юз нафарга яқин эвара ва ўттизга яқин дубораларнинг роҳат-фароғатини кўриб, бахтли ҳаёт кечирмоқда. Онахон ҳамон тетик. Қўлига ҳасса тутмаган, сўзлари бурро-бурро, кўзлари равшан.

Онахон давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигида: «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Саксон ёшли ўғли Дўстжон отанинг гапларига қараганда, Пошша момо бирор марта соғлиғидан шикоят қилиб, шифохонага бормаган, ҳатто шамоллаш нималигини билмайди. Бундай узоқ ва соғлом яшашининг сирини у тинимсиз меҳнат ва ҳаракатда, соғлом фикрлаш ва қалб поклигида, деб ҳисоблайди.

Момонинг суҳбатини олиш осон бўлмади, сариқ муқовали қалин фото альбомдаги суратларни очгачгина, хотиралар жонланди...

Суратда бошига дўппи кийган, икки ўрим сочини орқасига ташлаган хушрўй қизнинг ёнида қорамағиздан келган узун бўйли йигит турибди...

— Ўшанда мен ўн еттида, Кенжа бобонг йигирма ёшда эди, —  гап бошлади Пошша момо. — Бобонгнинг уйи яқинидан дарё ўтарди. Ҳар куни унга сув олгани борардим. Бир куни челагимни сувга тўлдираётиб, оёғим сирғаниб, дарёга йиқилдим. Шиддат билан оқаётган дарё мени қирғоқдан узоқларга олиб кетди. Ўзимга келсам, тепамда онам йиғлаётир. Одамлар тўпланибди. Бобонг тепамда тиржайиб турибди. Онам мени қутқарган қаҳрамон ўша эканини айтди... Баҳорда иккимиз Нукусга кино кўргани боргандик. Бу сурат ўша  ёшлик хотиралардан эсдалик.

Момо хаёлга чўмганча, яна бир суратни қўлига олди.  Саксон йилдан ортиқ сақланган суратнинг четлари йиртилиб, букланиб қолган. Унда Кенжа бобо билан Пошша момо олти нафар фарзанди қуршовида.

— Сурат ҳаётимизнинг энг ширин онларидан эсдалик. Уч ўғил, уч қизнинг ота-онаси бўлдик, — момо қадрли нарсасини кўргандек, суратни силаб ўтирди. — У пайтлар замон талатўпларга тўла эди. Аммо биз борига шукр қилиб, меҳнатдан қочмай болаларга ҳалол луқма едириб тарбияладик.

…Бир куни уйда ейишга ҳеч вақо қолмади, болаларнинг қорни оч. Дўстжон йиғлайвергач, қўшнимнинг уйига бориб, буғдой сўрадим. Бобонг буни билгач, «мен фарзандларимга ўз меҳнатим билан луқма едираман, дарров қайтариб олиб бориб бер», дея уйдан чиқиб кетди-ю, оқшом бир қопчада ун кўтариб келди. Билсам, у қўшни қишлоққа бориб, бировнинг хизматини қилиб, ун топиб келган экан. Турмушда яхши-ёмон кунлар кўп бўлади. Агар ҳаёт силлиқ бўлганда эди, инсон ёруғликнинг қадрига етмай қўярди ёки шукроналик нима эканини билмай ўтиб кетарди. Ўша пайтлар ажрашиш дегани исноддан ҳам оғир кўргилик ҳисобланарди. Ҳозир турмуш қуриб, ажрашиб кетаётган ёшлар ҳақида эшитсам, қалбим сўтилиб кетади. Арзимаган сабаблар билан оила деган муқаддас даргоҳни бузиш наҳот осон бўлса?!  Оилани муқаддас билиб, бобонг билан узоқ ва мазмунли ҳаёт кечирдик. Ўйлашимча, у киши мени қийин кунларда ёнида бўлиб, бир-биримизни тушуниб яшаганимиз, ҳеч юзига тик қараб сўзини бўлмаганим ва болаларимизга меҳрибон она бўлганим учун ҳам яхши кўрарди.

Момо тандирдан нон узаяпти. Расмда онасига кулиб қараб турган қизча ҳам бор.

— Онам уй ишларини тиндириб қиладиган аёл, — дейди 74 ёшни қаршилаган, мактабда бир неча йиллар дарс берган, ўша суратдаги жажжи қизалоқ Рўзигул Кенжаева. — Қўлидан келмайдиган ҳунари йўқ. Овқатининг таъмини тотган меҳмон уйдан кетолмасди. Онамнинг нон ёпаётган чоғларини интиқ кутардим. Боиси ширали булбул овозида қўшиқ айтардилар. Мен чинор орқасига яшириниб, тинглардим. Онам куйлаганда бутун табиат уйғониб, янада гўзал бўлиб кетарди. Онамнинг бу қобилиятини мендан бошқа ҳеч ким билмасди. 

Альбомга улкан сурат ёпиштирилган. Унда Пошша момо беш юзга яқин чевара, эвара, дуборалари билан расмга тушган. Агар расмга синчиклаб назар ташласак, айримларнинг расмга сиғмай қолганини кўрамиз.

 

    Қумар БЕГНИЯЗОВА,

       Нукус тумани




Ўхшаш мақолалар

Олча гуллаган кун

Олча гуллаган кун

🕔11:38, 20.09.2018 ✔23

Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

Батафсил
Ҳаёт бу — саёҳат

Ҳаёт бу — саёҳат

🕔11:37, 20.09.2018 ✔25

«Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

Батафсил
Данак

Данак

🕔11:14, 13.09.2018 ✔43

Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 23    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 25    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Данак

    Данак

    Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

    ✔ 43    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Шапалоқ

    Шапалоқ

    — Қўйинг домла, ўзим юваман. Йўқ-йўқ... Майли. Сизга хизмат бўлади-да энди. Қўлларим қорамойга булғанмаганда ўзим ювардим. Сал оздан қуйинг домла.

    ✔ 35    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Манзилсиз йўловчи

    Манзилсиз йўловчи

    «Онанинг кўнгли — болада, боланинг кўнгли — далада, деб шуни айтса керак-да. Йўқ, боласи тушмагур меҳрсиз эмас, ҳар ҳафтада бир марта бўлса-да мени йўқлаб туради.

    ✔ 65    🕔 10:53, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар