Халқ виждони      Бош саҳифа

ҚОРАҚАЛПОҚ ЭЛЛАРИМДА НАВРЎЗ НАШИДАСИ

Эрта тонгда қўшнимиз маҳаллада сумалак тараддуди бошланганини айтишга чиқибди. Ҳар йили шундай, баҳор келиши билан маҳалла аҳли жам бўлиб, сумалак пиширамиз. Наврўз куни эса ҳаммага баҳорий таом улашамиз. Қариндошлар, ёлғиз нуронийларнинг ҳолидан хабар оламиз. Бунинг гашти бошқача-да.

ҚОРАҚАЛПОҚ ЭЛЛАРИМДА НАВРЎЗ НАШИДАСИ

Бу қадимий айём асрлар давомида гўзал удум ва қадриятлари билан қалбларда ўзгача сурур бағишлаб келмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида бу одатлар жуда ранг-баранг. Наврўзнинг асл моҳияти ҳам инсонларни янада аҳил ва иноқ бўлишга чорлашдир аслида.

— Бизда Наврўзга тайёргарлик март ойи кириб келиши билан бошланиб кетди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари Тожибой РАМАНОВ. — Ободонлаштириш ишлари кундан-кунга авж олиб, кўчалар янада кўркамлашмоқда. Қир-адирларда от чоптириш, улоқ, арқон тортиш каби миллий ўйинлар авж олади. От-аравалардаги йигит-қизларнинг қувноқ айтишувлари кўчаларни тутиб кетган. Байрам кунлари барча овул ва қишлоқларда қиз узатув маросимларидан парчалар қўйилади. Санъат усталари театрлаштирилган томошалар билан ҳамманинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилади. Байрамолди кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган юз нафар фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, жамоат ва давлат ташкилотлари кўмаги билан озиқ-овқат маҳсулотлари берилади.

Наврўз байрами арафасида сумалак, ҳалим каби дармонга бой таомлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилади. Бу айни илик­узилди маҳалда танга қувват бағишлаш билан бирга, улуғ айёмни яқинлар ва маҳалла аҳли бир давра атрофида нишонлашига ҳам имкон беради.     

— Наврўзда қорақалпоқ элида етти ҳил маҳсулот — сув, жўхори, ловия, гуруч, арпа, сули, мошдан гўжа таоми ­тайёрланади, —  дейди Савицкий номли Қорақалпоғистон давлат санъат музейи этнография бўлими мудири ­Ойгул ­Пирназарова. — Табиат қўйнига тикилган ўтовларда дастурхон безатилиб, катта тантаналар бўлади. Шу кунда туғилган қизларга Наврўзбека, ўғил болаларга Наврўзбой деб исм қўйишади. Ҳамма бир-бирига совға улашиб, кўнгилни кўтаришга ҳаракат қилишади. Ёш қизлар қизил, яъни гўзаллик ва ёшликни англатадиган рангдаги, ёши улуғ аёллар эса оқ матолардан тикилган миллий либослар кийишади. Шу куни кўчаларда айланиб юрган одамларга қараб, киши ўзини музейга тушиб қолгандек ҳис қилади.   

Мамлакатимизнинг жанубий воҳаларида ҳам Наврўз ўзгача шукуҳ билан нишонланади. Айниқса, бу йил байрамга катта иштиёқ билан тараддуд кўрилди.  

— Наврўз сайлини Қарши шаҳридаги Қашқадарё соҳилида нишонлаш тадоригини кўряпмиз, — дейди Қарши шаҳар «Хонтепа» МФЙ раиси Рамиз ЗОҲИРОВ. — Байрам муносабати билан эълон қилинган беш кунлик дам олиш вақтида шаҳримиздаги 62 та маҳаллани шу ерда меҳмон қиламиз. Тикилган 32 та чодирнинг барчаси Наврўз шукуҳи билан безатилган. Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларига алоҳида дастурхон ёзилади. Ҳар куни дошқозонларда сумалак қайнайди. Бир томонда ёшлар варрак учирган, атрофни миллий таомларимиз, кўк сомсалар ҳиди тутган. Куйланаётган миллий қўшиқлар ва чиллак, арқон тортиш каби ўйинлар фарзандларимизнинг қадимий қадриятларимиз меҳрини оширишга хизмат қилиши аниқ.

Бундай тантаналар маҳаллаларда тадбиркорлар кўмаги билан давом этмоқда. Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қарши — Шаҳрисабз йўналишида поездларга чипталар учун махсус чегирмалар мавжуд. Кам таъминланган ва ногиронлар учун эса бепул.

Тинч ва осойишта юртга байрамлар ярашади. Бундай аҳил ва бирдамликда нишонланган байрамда одамлар қалбида туғилган ҳар бир яхши тилак, ҳар бир эзгу истак ўз ижобатини топишига ишончимиз комил. Қадимгиларнинг шундай гапи бор: Наврўз қандай кутиб олинса, бутун йил шундай кайфиятда ўтади.      

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔153

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔164

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔173

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар