Оила шифокори      Бош саҳифа

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

«Оила шифокори» лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони — Соғлиқни сақлаш вазирлиги Нодавлат ташкилотлари тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бош мутахассиси Азиза Неъматова хусусий клиникалар хизматлари бўйича мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Ноила Мансурова, Ургут тумани

— Хусусий клиникаларда кўрсатиладиган хизмат учун белгиланган нархлар нималар асосида шакллантирилади? Бунда муайян муолажа, қон таҳлили ва ҳоказолар учун нархларнинг меъёрий минимум ва максимуми белгиланганми? Нима учун хусусий шифохоналарда битта хизмат тури учун нархлар турлича?

— Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасалари аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга кўра, тиббий хизмат нархини хусусий клиниканинг ўзи бозор конъюктурасидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайди.

Барди Келдиёров, Ҳазорасп тумани

— Айни пайтда хусусий шифохона ўзига зарур бирор тиббий техникани чет элдан мустақил равишда олиб киришига рухсат борми? Масалан, республика ихтисослаштирилган урология марказидаги айрим ускуналар хусусий клиникаларда йўқ, дейишади. Бу давлат ва хусусий клиника ўртасидаги рақобат муҳитини бўғиб қўймаяптими?

— Республикамизга кириб келадиган бундай техника «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» давлат унитар корхонаси томонидан руйхатга олинади ва сертификациядан ўтказилади. Давлат реестрига киритилган ва ўрнатилган тартибда мувофиқлик сертификати берилган тиббий техника фойдаланиш учун яроқли деб ҳисобланади. Бу борада тиббиётнинг хусусий секторига ҳеч қандай чеклов йўқ.

Муаттар Рўзиқулова, Гулистон тумани

— Хусусий шифохонада қандай турдаги операцияларни амалга оширишга рухсат берилган ва қайсилари мумкин эмас?

— Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида соғлиқни сақлашнинг хусусий секторида тиббий хизмат турлари кенгайди. Натижада оператив даволаш билан боғлиқ ихтисослик йўналишларига қўйилган чекловлар деярли олиб ташланди. Шунингдек, мазкур қарор билан тиббий фаолиятнинг аҳоли ҳаёти, саломатлиги ва санитария-эпидемиологик ҳолатига катта хавф туғдириши мумкин бўлган ва хусусий тиббиёт муассасалари учун тақиқланган айрим турлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

­ шошилинч профилактик ва эпидемияга қарши чоралар қабул қилишни талаб этадиган инфекцион, ўта хавфли ҳамда карантин касалликлар диагностикаси ва даволаниши;

­ токсикологик, таносил, руҳий касалликлар, қутуриш, сил, мохов;

­ инфекция ўчоқларида барча турдаги дезинфекция тадбирларини ўтказиш;

­ туғуруқни қабул қилиш ва ҳомиладорликни тўхтатиш (аборт);

­ янги туғилган чақалоқ ва бир ёшгача бўлган болалардаги патологик ҳолат ва касалликларни даволаш;

­ органлар трансплантацияси ҳамда уларни тайёрлаш;

­ қон донорлигини ташкил этиш, қонни ва унинг компонентлари ва препаратларни  қайта ишлаш ва тайёрлаш;

­ I-II гуруҳга мансуб бўлган бактерия ва вирусларда бактериологик тадқиқот ўтказиш;                       

­ Фақат давлат муассасалари томонидан амалга ошириладиган тиббий экспертизани ўтказиш. Буларга шунингдек, меҳнат-тиббий, ҳарбий-тиббий, суд-тиббий, суд-психиатрик, санитар-гигиеник экспертизалар киради.

Сайфулло Сайфиддинов, Пискент тумани

Хусусий шифохоналарда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига имтиёз борми? Давлат шифохоналаридаги каби мауайян тоифадаги фуқаролар учун бепул тиббий хизмат кўрсатилиши мумкинми?

— Хусусий тиббиёт муассасаларида бундай тоифадаги кишилар учун имтиёзлар мавжуд. Бу Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг  2017 йил 11 августдаги 2911-сонли қўшма қарорлари билан тасдиқланган «Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан Хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган. Унга биноан, солиқ имтиёзи тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағнинг 25 фоизи миқдорида қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади:

­ ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар;

­ I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

­ ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

­ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

­ 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;

­ 1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат жабҳасининг қатнашчилари; 

­ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган шахслар.

Толиб Талъатов, Бойсун тумани

Хусусий клиникага даволаниш учун борганда, аксарият ҳолларда поликлиниканинг берган таҳлил натижалари инобатга олинмайди, яъни улар ўтмайди. Қайтадан анализ топширилади. Бу ортиқча харажат-ку. Нега шундай?  

— Амалиётда бундай ҳолат диагностика ва даволаш стандартларига тўлиқ риоя қилиш учун бажарилади. Айрим ҳолларда эса аввал олинган, яъни эскирган лаборатор текширувига асосланиш нотўғри ташхис қўйилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис беморнинг мурожаат пайтидаги аҳволини аниқ ва ҳаққоний баҳолаш учун қайтадан бўлса ҳам, таҳлил ўтказиш зарурати туғилади. Диагностика стандартларида қайсидир лаборатор текширув назарда тутилмаган бўлса-ю, беморни бундай текширувдан ўтказишга юбориш эса диагностика стандартларини бузиш ҳисобланади.

Қумри Тошбоева, Шаҳрисабз тумани 

— ОИТС каби касалликларни даволаш иши нодавлат секторига берилиши мумкинми?

— Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи келтирилган қарори билан соғлиқни сақлашнинг хусусий секторида кўрсатилиши тақиқланган тиббий хизмат турларига юқумли касалликлар ҳам киритилган.

Шаҳноза Қосимова, Конимех тумани

— Эътибор берсак, давлат тиббиёт муассасаларида беморнинг даволаниши учун ёзиб бериладиган дори сони унинг аҳволидан келиб чиқиб, чекланган миқдорда (узоғи билан тўрттагача) ёзилади. Тўғрироғи, айни пайтда шунга тарғиб қилинмоқда. Лекин хусусий клиникалар бундан мустасно. Келгусида уларда ҳам шу амалиётни қўллаш мумкинми?

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек, дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш» ҳақидаги буйруғининг 2-бандига асосан, беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда, уларнинг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда даволаш муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишиш, тайинланган дори воситалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва юқоридаги шахслар томонидан имзоланиши лозим. Мазкур қоида мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларига тегишли.

Асилабону Расулова, Қўшработ тумани

— Дейлик, бемор хусусий касалхонада даволаниб чиқди. Бироз муддат ўтгач, унинг аҳволи ёмонлашиб, бу нотўғри олиб борилган муолажа оқибати экани аниқланди. Ана шундай пайтда ўша бемор ўзига етказилган зарарни ундира оладими? Унинг ҳақ-ҳуқуқини ким ҳимоя қилади?                

— Бундай ҳолларда беморнинг мурожаати асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий тиббий муассасада кўрсатилган хизмат диагностика ва даволаш стандартларига мос равишда олиб борилган ё борилмаганини ўрганади. Агар кўрсатилган тиббий хизмат диагностика ва даволаш стандартларига номувофиқ бўлса, тегишли мутахассиснинг берган хулосаси асосида беморга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ёки судга мурожаат қилиш мумкин.

Эркин Оқбўтаев, Зомин тумани

— Стоматология клиникасида тишни даволатганда (пломба қўйилганда) баъзан беморга муайян муддат кафолат ҳам берилади. Бироқ ўша муддат етиб келмай, тишга яна пломба қўйиш зарурати туғилса, фуқаро ўша жойда қайтадан бепул даволатиб кетишга ҳақи борми? Агар стоматолог бундан бош тортса, бемор кимга мурожаат этиши мумкин?   

— Тишга қўйилган пломбанинг кафолатланган муддати жуда кўп омилларга (овқатланиш, организмнинг ва тиш қаттиқ тўқимасининг ҳолати, пломбанинг сифати ва ҳоказо) боғлиқ. Қайта бепул пломба қўйиш шифокор ва бемор билан олдиндан белгиланган келишув асосида ҳал этилиши мумкин.

«Оила даврасида» мухбири 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

🕔12:46, 30.03.2018 ✔77

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

Батафсил
«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔808

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔950

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

    Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

    ✔ 77    🕔 12:46, 30.03.2018
  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 808    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 950    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 1193    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 1259    🕔 10:22, 22.12.2016
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар